‼️‼️‼️
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
227/1-моддасига асосан маҳсулотларни сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш — реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган
соф тушумнинг икки фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, — реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган
соф тушумнинг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
‼️
Ҳурматли дорихона раҳбарлари, иш юритувчилар!
✅Агарда дорихонангиз
“Asl Belgisi” миллий ахборот тизимига уланмаган бўлса - тезлик билан уланинг!
✅Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни
“Asl Belgisi” миллий ахборот тизимига мунтазам равишда киритиб бориб, фаолиятингизни мажбурий рақамли маркировкалаш қоидалари талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этинг.
Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy