“Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 2024 йил 27 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1005-сон Қонуни қабул қилинди.
Давлат харидлари жараёнини янада соддалаштириш ва уларни тўлиқ рақамлаштириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратини ҳамда рақобат муҳитини янада кучайтириш орқали тадбиркорлик субъектларининг иштирокини кенгайтириш зарурияти юзага келгани туфайли Қонун билан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кичик қийматли харид учун соддалаштирилган тартиб-таомил ва икки босқичли давлат харидлари каби харид қилиш тартиб-таомилларининг янги турлари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Шу билан бирга, барқарорлик принципи, марказлашган давлат харидларини амалга ошириш механизми, ҳадли келишувни тузиш ва амалга ошириш тартиби, шунингдек давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш чоғидаги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чоралар ҳамда бошқа масалалар белгиланмоқда.
Қонун 2025 йил 1 мартдан расман кучга киради.
Батафсил: https://lex.uz/docs/7239145
Тузувчи: Г. Каххарова