Монетар сиёсатнинг таъсири
2020 йилда Ўзбекистон Марказий банки иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадида пул-кредит сиёсатини юмшатди.
2022 йилдан бошлаб Марказий банк пул-кредит сиёсатини мустаҳкамлади, бу эса инфляция даражасининг пасайишига ҳисса қўшди.
Шу билан бирга, валюта курсининг инфляцияга таъсири Ўзбекистонда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. МОК давлатлари, жумладан, Ўзбекистон импортга боғлиқ ва долларизация даражаси сабабли, миллий валюта курсининг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши инфляцияга таъсир кўрсатмоқда.
Якуний хулосалар ва тавсиялар
Ўзбекистон инфляцияни самарали бошқариш учун мувофиқлаштирилган макроиқтисодий сиёсат олиб бориши талаб этилади. Бунинг учун, аввало, монетар сиёсатнинг узлуксизлигини таъминлаш муҳим бўлиб, инфляцияга таъсир этувчи ички ва ташқи омилларни ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк пул-кредит сиёсатини доимий равишда қайта кўриб чиқиши лозим.
Шунингдек эркин бозор механизмларини такомиллаштириш инфляцияни узоқ муддатли барқарорлаштиришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, импортга қарамликни камайтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш инфляцияга қарши самарали чоралардан бири бўлиши мумкин.
Шу сабабли, Ўзбекистон иқтисодий барқарорликка эришиш ва инфляцияни назорат қилиш учун таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириши ва бозор ислоҳотларини кучайтириши лозим.
Батафсил 👇 https://www.imf.org/-/media/Files/Publications/WP/2025/English/wpiea2025003-print-pdf.ashx