Давлат банклари:
2024 йил якунлари
Давлат улуши мавжуд банклар 2024 йилни 317,2 млрд сўмлик зарар билан якунлаган.
Бунга Микрокредитбанк (-1,7 трлн сўм) ва Бизнесни ривожлантириш банки (-2,2 трлн сўм) фаолиятини катта миқдорда зарар билан якунлагани асосий сабаб бўлган.
Шунингдек, Алоқабанк, Агробанк ва Асакабанкларнинг соф фойдаси 2023 йилга нисбатан кескин камайиб кетган.
Соф фойда бўйича ТОП-10 таликда иккита давлат банки — Ўзсаноатқурилишбанк ва Ўзмиллийбанк қайд этилган. Ўзсаноатқурилишбанк 2023 йилга нисбатан қарийб 43 фоизлик ўсиш билан 1,3 трлн сўм соф фойда олган. Шунингдек, Ўзмиллийбанк (+0,3%) ва Халқ банки (+8,1%) молиявий натижасида кичик бўлсада ўсиш кузатилган.
Давлат банкларининг 2024 йилдаги умумий молиявий натижаси банк тизими кўрсаткичлари очиқланаётган даврдан бери энг катта пасайишни қайд этди, дейиш мумкин.
Манба: https://bankers.uz/news/2030