Ташаббусли бюджет: “Менинг мактабим” лойиҳаси
Бугунги кунда 2024/2025 йилги ўқув йили учун ҳар бир вилоятдан 1 тадан туманда “Менинг мактабим” лойиҳаси биринчи мавсуми ўтказилмоқда.
Бунда ҳар бир мактабга келиб тушган лойиҳаларни амалга ошириш учун 50 млн сўмдан (2025/2026 ўқув йилидан БҲМнинг 150 баробари миқдорида) маблағ ажратилиб, ғолибларни аниқлаш мактаб директори, ўқитувчилари ва ота-оналардан таркиб топган ишчи комиссия томонидан саралаш босқичи ва мактаб ўқувчилари орасида овоз бериш босқичлари орқали амалга оширилади.
Лойиҳаларни киритиш босқичи 2024 йилнинг декабрь ойида ўтказилиб, 14 та тумандаги мактаблардан 19 545 та лойиҳа келиб тушган.
Бунда, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 105 та мактаблардан энг кўп 3 593 та лойиҳа келиб тушган. Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида келиб тушган таклифлар ҳар бир мактабга мос равишда 65 та, 60 та ва 59 тадан тўғри келиб, ушбу кўрсаткичлар мактаб ўқувчиларининг “Менинг мактабим” лойиҳасига бўлган юқори қизиқиши мавжудлигини кўрсатмоқда.
Лойиҳаларни саралаш босқичи 2 январдан бошланиб, 11 январга қадар давом этмоқда, овоз бериш босқичи эса 13–17 январь кунлари ўтказилади.
Батафсил👇 https://openbudget.uz/school/project-introduction