Фильтр публикаций


Ёзмаганимга ҳам анча бўлди.
Бир келиб қолганди қоғозга кўчириб қўйдим. Сизга ҳам илиндим.
Енгил ҳазил тариқасида қабул қиласиз деган умиддаман.

❤️

Турсам ўтиромиман, ўтирсам юромиман,
Аксирганда оёғимни чалиштирми туромиман.
Бир кун бошим оғрийди, бир кун белим тутади,
Дам олиб ётомиман, бир уюм иш кутади.

Эр дейди: тўйдан олдин "справка"ни сотвогансан,
Онанг соғлом деганди, уйга келсам кунда кунора ётвогансан.
Вой бу эр тушмагур мани дардимни қаданам биларди,
Агар тузу эр бўганда санаторияга чипта тутарди.

Ўтди даврон кетди ёшлик, қариликдан даракми бу?!
Аёл касал бўлса гар эркакка керакми у?!

Қизла силага яна нимани айтаман,
Ният қилдим келин олсам ўғлимга айтаман.
Хотинини асрагин, хаста бўлса қарагин,
Ҳеч бўлмаса уч йилда бир санаторияга жойлагин.
Билгин шу хотин асли бахтинг сани жон болам,
Соғлом бўлса хотин киши яшнаб кетади олам.

Шеърни улашгила келиб қолса, @muqaddasfayozova деб ёзиб қўйишни унутмассизлар. Қалам ҳаққи шуде энди)))


Бугун эрталаб мактабга уч кун қолди, бемалол тонг оттирадиган кунларимга оз қолди деган ажиб туйғу билан уйғондим. 9 ойдан бери эрталабки уйғониш ва уйғотиш маросими анча толиқтирди рости )))


Тунов куни бир яқиним билан инсонлар, уларнинг фазилатлари ва ҳислатлари ҳақида мулоҳаза юритдик. Муҳокамаларимиз орасида нега инсон доим у ёки бу ҳолат ҳақида орадан вақт ўтгач ўшанда шу ақлим бўлганда эди деб эслаши, нега қизиғида шу фикрлар, шу жавоблар келмаслиги ўртага ташланди.

Жавоб қуйидагича бўлди:
Одам боласи дунёни ота-онаси орқали қабул қилади ва ўрганади. Унинг қадриятлари ота-онаси орқали шаклланади. Ҳаёти давомида тушадиган вазиятлари эса доим ҳам унинг қадриятларига тўғри келмайди. Шу боис у ёки бу вазиятларда бир деганда ечим тополмайди, муносиб жавоб қайтролмайди. Афсуски атрофдаги инсонларнинг тез-тез мана шунақанги "Зарба" беришлари оқибатида у пишиб боради. Шу тариқа "ақли киради" ва шу ақлим ўша вақтда бўлганда эди,- дейди.


Бугун шу шеърни куни!!! Баҳор муборак.


Репост из: Muqaddas Fayozova
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Болаларингизни эшитишга ўрганинг.

Афсус билан айтаман, жамиятда йўлини тополмай юрган 20-30 ёшдаги йигитлар кўп. Коллежни аранг битириб олишган, соҳа бўйича ишлашмайди. Қаер кўпроқ пул берса ўша ерга қараб югуришга ҳаракат қилишади. Аммо, бу пойгада улар ҳамиша мағлуб. Меҳнат бозорида талаб кундан-кунга юқорилаб кетяпти. Пулни бекорга тўлайдиган аҳмоқ йўқ ҳозир.

Оналарга мурожаатим.
Илтимос фарзандингизни эшитинг, у ким бўлишни истайди, қайси соҳа унга қизиқ. Соҳанинг жамиятдаги мавқеини эмас, балки болангизнинг кўнглидаги ўрнини англанг. Ахир кўнгилга ёққан ишда ҳузур ва барака бўлади. Фарзандларингизни мажбурлаб қандайдир йўналишларда ўқитманг. Майли дурадгор бўлсин, аммо ишининг устаси бўлса пул ўзи қувиб юради. Ҳаётда ҳамма соҳада профессионаллар қадрланади. Уларга бир йўналишни маҳкам тутишларига кўмак беринг. Уларни шунчаки эшитинг.


@muqaddasfayozova


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Камбағал бўлишни истамасанг ҳаракат қил!

Бойлар бой бўлишни танлаганлари каби камбағаллик ҳам баъзи ҳолатларда инсоннинг ўз танлови.
Бойларнинг кун тартибини ўргансангиз улар 24 соатнинг 4-5 соатинигина уйқуга ажратишганига гувоҳ бўласиз. Моддий маблағ етишмовчилиги пайтида сўнгги уч кунда қанча ухлаганингизни ва вақтингизни нималарга сарфлаганингизни сарҳисоб қилинг!


@muqaddasfayozova


Эр: Анчадан бери ўйлаб юргандим, қўлимда бор пулларни тикиб цех очмоқчиман...
Хотин: Хм, кейин пулга куйиб, бурнизни қўлизга тиқиб ўтираркансизде...

Эр: Ўртоғим Хитойдан техника олиб кирвотган экан, ёмон бўмаяпти дивотти. Шунга маниям шерикликка қўшмоқчи.
Хотин: Вой ҳозирги замонда укага ишониб бўмаяптию, сиз ўртолани гапирасиза адаси, жа соддасизде...

Эр: Келаси ой синфдошларим Дубайга кетишвотти, манам борсаммикин, бирон янгилик бўлса ўзимизда иш бошлармидим...
Хотин: Дубайга... Вой олдин бизани чорсуга оборин, нечи йил бўлди бирга бозор айланмаганимизга товба ажойибсизде. Дубайга а, янгилик баҳона а....

Авваллари "кучли эркакни орқасида кучли аёл туради"-, дейишса у қадар ҳам тушунмасдим. Орадан йиллар ўтди ва секин-секин англаяпман. Ҳа деганда ташаббуслари рад этилаверадиган эркак бора-бора қадам босишга ҳам қўрқадиган, шахсий фикридан ҳатто ўзи ҳам чўчийдиган, қўпол қилиб айтганда хотинини чизиғдан чиқмайдиган одамга айланиб қоларкан.

Эркак кишининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш уни руҳлантиради. Янги ғоялар ҳаётга татбиқ этилиши эса кун келиб ўзингизга фойда келтиради. Давлатида яйраб яшайсиз.

Хулоса: Топармон тутармон, ҳаммани ҳаваси келадиган эрни хотини бўлиш учун аввало ўзингиз унча мунча таваккалчиликдан чўчимайдиган, ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлай оладиган "зўр" аёлга айланишингиз керак!

@muqaddasfayozova


ОДАМЛАРНИ ЭРИ БИРАМ ТОПАРМОН ТУТАРМОН... ҲАВАСИНГ КЕЛАДИ ЭЙ...


Опам психолог. Таҳминан икки йилча аввал мени ўзи малака ошираётган психологик маҳорат дарсининг "Очиқ эшиклар куни"га таклиф қилди. Психолог аёлларда касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, аёллик энергияси ҳақида кўп гапирди. Маълумотлар орасида аёллар қанча кўп масъулиятни олишса шунча елкалари кенгайиб, қадам босиши ўзгариб, "эркаклашиб" кетишлари ҳақида тўхталиб ўтди. Ўшанда бу сўзларига у қадар ҳам аҳамият бермадим.

Икки кун аввал ишга келаётиб олдинда бир ҳамкасбим кетаётганига кўзим тушди. Мендан таҳминан 10 қадам олдиндаги аёлга боқдим-у ўша психологнинг сўзлари бирма-бир қулоғимда янграй бошлади. Елкалари кенгайган, юриши эркак сифат, қадамлари қатъий.... Эътибор берсам ҳақиқатдан ҳам шу ҳамкасбим доим оила-рўзғор, кредитни ёпиш, ойликни тезроқ олиб жойлаш ташвишида юради.

Психологнинг сўзлари рост шекилли.... Дугонажон бугун тошойнага яхшилаб разм солинг. Эркаклашиб кетмаяпсизми?

@muqaddasfayozova


Танишинг, Эмма! Буюк Британия олимлари 20 йил давомида офисда ўтириб ишлаган аёл ходиманинг моделини яратишди. Унинг боши эгилиб, кўзлари доимий компьютер нурларидан қизирган. Мунтазам ўтириб ишлаш ҳисобига қорни осилган ҳамда оёқларида варикоз. Табиий ҳавода кам бўлгани ва сунъий чироқлар остида ишлагани боис териси қуруқ ва рангпар. Асабийлашиш эвазига экзема ҳам бор унда. Офисдаги ҳавонинг ёмонлиги қулоқлари ва бурнидан соч ўсишига сабаб бўлган.

Эмманинг ҳолатига тушишни истамаймиз тўғрими? Шундай экан, ўзимга ва сизга тавсияларим.

1. Ҳар соатда ўрнингиздан туринг ва юринг.
2. Тушлик вақтини компьютер олдида овқатланишга эмас, балки тоза ҳавода бироз бўлсада сайр қилишга сарфланг.
3. Ўтириб ишлайсиз, демакки кўп энергия сарфламайсиз, шу боис рационингиздан енгил таомлар ўрин олишига эътибор қаратинг.
4. Ишдан сўнг имкон қадар фитнесга боринг, ҳеч бўлмаганда уйгача икки бекат пиёда юринг.

@muqaddasfayozova


Сиз бу аёлни танийсизми?
Опрос
  •   Ҳа
  •   Йўқ
28 голосов




Кимдир бой оилада туғилди, аммо ўзи бой бўлмади.

Кимдир ноль ҳолатда катта бизнесга асос солди.

Кимдир муваффақиятга эришди, аммо яқинларидан айрилди.

Кимдир билимли бўлсада яхши маошли ишга жойлаша олмади.

Кимдир у қадар ҳам ақлли бўлмасада катта лавозимларга эришди.

Сизнингча уларнинг қай бири бахтлироқ? Дарвоқе, бахт асли нисбий тушунча ва биз кўпинча "кафтимиздаги" бахтни ҳис қилмай яшаймиз.

@muqaddasfayozova


НЕГА УЙЛАНГАНСИЗ ЎЗИ?

Болалар ухлаганда келади, уйғонганда кетган бўлади.
Оилавий бир жойга боришга вақт йўқ. Вақт бўлса пул йўқ. Аммо, гапдаги оғайнила юр Чорвоққа деса плавкани қўлтиқлаб кўчани бошида турган бўлади.
Оилавий тадбирларда озиб ёзиб иштирок этиб қолсаям ёстиқни қучоқлаб пинакка кетворади. Бир нима дисен ўшттаманку деб оғзинга уради.
Телефон қилсен "Я сейчас перезвоню"ни жўнатиб қутилади.
Товба Оилага вақтиз йўқ экан нега уйландиз ўзи??? Кўпчилик ишидан, кўчадаги ошналаридан, ҳар хил кругларидан ортмайдиган эркакларга айтиладиган саволде шу.
Қараб турсам бизадаям секииин шунақа режимга ўтилвотти. Оғзимни очиб ўтирсам бизнесмен эрни кўчадагилар учун ҳудди "мать одиночка" хотинига айланиб қовомман. Индамасам гапириш, саломатликни сўраш ҳам насия бўлиб кетвотти. Шу пайтчи миямга ану қўрқинчи савол, Эр нимага .... (эсладилами психолог опани гапини) кесаде...

Ўзимга ўзим "А иш ўлсин а?! Тугайдими шулар. Клиент кутиб турсин, заказлар тўхтаб турсин. Адаси сиз буёққа ўтинг" дедим ичимда.
Шартта смс ёздим. Бизани бугун бирон жойга оборинг. Болалар соғинишган. Оила кунига вақт ажратинг деб. Эрталаб хўмрайиб тушиб қолгандим машинадан. Қизим ҳам озгина йиғламсираб хафа бўлганди. Сезиптила шекилли. Хоп, қаерга деган жавоб келди.

Энди ўзимгаям силагаям тавсияларим шу. Эркени ўзгартираман деган аёл бекорини бештасини этипти. Ўзгармиди ула. Ман 12 йилда ўзгартиромадим десам, сал кам 50 йилдан бери қайнотам билан яшаётган қайнонам ҳам шу фикрдала. Шунақа экан бизага битта йўл қолади. Феълига қараб муомала қилурамиз. Ойимлани (қайнонамлани) зўр битта гаплари бор, "Итни феълини эгаси билади" дейдила. Эризни эгаси бўламан дисез характерига қарен. Нима ёқса, қанақа гапга кўнса ўшани маҳкам ушлен. Болаларга ота, сизга эр керак. Ажрашаман тамом, одаммас бу дейишга шошилмен. Бувим раҳматли "Иккинчи эр этакни ямоғи" дердила. Келила кўйлакларимиз бутун турақолсин.

#muqaddasfayozova


Лойиҳага кўзингиз тушгандир?! Фикрларингиз биз учун муҳим.


Репост из: Chefbook
🍽 «Chef Book» dasturini Muqaddas xonimsiz tasavvur qilish qiyin.
❤️ Pozitiv ayol, mehribon ona va eng yaxshi dugonajon...

🤗 Siz Muqaddas Fayozovani qaysi jihatlarini yaxshi bilasiz?
💬 Fikrlaringizni izohlarda yozib qoldiring!

#chefbook #my5tv #muqaddas
💻Instagram | 📝Telegram | 📝 Facebook


Мен ваъдабоз эмасман, арзирли мутахассиснинг вақтини кутяпман холос.


Тарихни кузатсак катта муваффақиятлар қатъий қарорлар орқасидан келган.

Бир вақтлар Hyundai асосчиси отасининг сигирини ўғирлаб мақсадига эришиш учун йўлга чиқмаганда бугунга қадар у тарихда изсиз кетарди балки.

Атрофга, тош ойнага назар солсам шуни кўраман: деярли ҳаммамиз катта марраларга етишни орзу қиламиз!

Шу ўринда бир савол биз катта марраларга етиш учун ишончли қадамларни қўя оляпмизми, мақсадимизни аниқ биламизми, ҳаётий принципларимизни қанчалик ҳурмат қиламиз....
Одам аввало ўзини, истакларини, мақсадларини тўғри тақсимлай олиши, уларни тўғри жойлаштира билиши керак. Ҳаммаси шундан бошланади.

Ҳозирча эса кўпчилигимиз "тўртбурчак қути" асирларимиз холос.

Показано 20 последних публикаций.

72

подписчиков
Статистика канала