МУНОЖОТ ШЕЪРИЯТИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Азиз мухлисларим! Ушбу каналда Муножот Каримжон қизи Сизларни ўзининг кўнгил гулзорига таклиф этади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


🎧Саодат асри қиссалари
🎙2-
Аудиокитоб, 68-қисм.

"Буюк даъват ва тасалли
..."
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🎧Саодат асри қиссалари
🎙2-
Аудиокитоб, 67-қисм.

"Жинлар учун ёпилган само дарвозаси
..."
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🎙АУДИО КИТОБ📚
     (М у т о а л а а)


📚


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌟🌷Ғазал мулкининг султони, ҳазрати  Алишер Навоийнинг асарлари кимга бағишлаб ёзилганини биласиз-ми?..
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📖 АЛИШЕР НАВОИЙ
           ҳикматлари

Мени, мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,
Мени истар кишининг сухбатин кўнглим писанд этмас...
*  *  *
Инсонни сўз айлади, жудо ҳайвондин,
Бил-ки, гуҳари шарифроқ йўқ ондин...
*  *  *
Одам бор-ки, одамларнинг нақшидир,
Одам бор-ки, андин ҳайвон яхшидир...
* * *
Ким-ки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон ўлса, обод айлагай...
*  *  *
Оналар оёғи остиндадир жаннатул жинон боғи,
Жинон боғин висолин истар эрсанг бўл онанг оёғининг туфроғи...
*  *  *
Бошни фидо қилғил ато қошиға,
Жисмни қил садқа  ано бошиға,
Ҳар иккисин айлагали нурфош,
Бирисин ой англа, бирисин қуёш...

•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


💐🕊АШЪОР БИТДИМ

Кўҳна олам яралгандан, айланади замонлар,
Келиб кетмиш не-не буюк аллома-и жаҳонлар,
Қанча тахтларни титратди, салобатли султонлар,
Лекин, замин Навоийдек булбулзабон кўрмади,
Сўз мулкида сиздан ўзган бирор султон кўрмади..

Сизни илк бор танигандан, сўзга тушди, ихлосим,
Ҳар байтингиз ўқир экан, ортар ҳайрат, ҳавасим.
Ғазалларингиз сеҳридан маст бўлганча нафасим,
Сайр этарга ошиқ кўнгил, ўзга бўстон кўрмади,
Андалиблар ғазал тинглар бир гулистон кўрмади..

Салкам олти асрдир-ки, ҳайратларда яшайсиз,
Шеъриятга ошно, қалблар, сийратларда яшайсиз,
Чексиз меҳр-у муҳаббатлар, ҳурматларда яшайсиз,
Сиздан ўтиб бирор шоир, назми ҳоқон бўлмади,
Битта сатрингизга лойиқ сўзга имкон бўлмади..

Бугун сизни ёд этамиз, таъзимлар бажо айлаб,
Улуғ номингиз Ҳазратим, юракларга жо айлаб,
Ғазалларингиз куйлаймиз, севимли наво айлаб,
Ашъор битдим, балки сизга лойиқ ашъор бўлмади,
Минг уриндим, лек муносиб шеъри дилдор бўлмади...

Муножот Каримжон қизи ✍


🗓 Бугун 9 - Февраль, улуғ бобокалонимиз - шоир, мутафаккир, сўз мулкининг султони, буюк давлат арбоби ҳазрати Низомиддин Мир Алишер Навоий Таваллуд топган кун!

🌟🌷Алишер Навоий 1441-йил, 9-Февраль куни Ҳирот шаҳрида, илм аҳли оиласида дунёга келганлар..
Бугун аллома таваллудининг 584 йиллиги дунё миқёсида кенг нишонланмоқда..

💐🕊Ушбу байрам барчамизга муборак бўлсин!
Буюк бобомизнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин! 🤲
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🤲🌷Ё, Рабб...

Ё, Рабб, қаршингдамен,титраб вужудим,
Зикринг, каломинг-ла уйғонар дилим,
Меҳринг зиёсидан ёришсин, йўлим,
Жаннатинг васлидан баҳраманд айла..

Нурли сабоҳларда, кечиб гуноҳим,
Қалбимни нурлантир, поклаб Илоҳим,
Бир ожизанг қилиб, Жаннатга доҳил,
Расулим (с.а.в) суҳбатига аржуманд айла...

Муножот Каримжон қизи ✍




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐🌿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌦🌷Якшанба тонги хайрли бўлсин, орзулари ойдин яхшиларим! Соғ-омонмисиз?

💖🕊Ҳар бир тоза қалбда ҳеч бўлмаса битта яхши, чиройли ният бўлади...
Бу ниятларни рўёбга чиқиши эса Аллоҳга юзланиб қилинажак сидқидил дуолар ҳамда эзгу мақсад йўлидаги ҳаракатга боғлиқ...🤲

🌟🌷Дам олиш кунингиз файзли, тароватли ўтсин!
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati




🎧Саодат асри қиссалари
🎙2-Аудиокитоб, 66-қисм.

"Тоиф Сафари..."
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🎧Саодат асри қиссалари
🎙2-
Аудиокитоб, 65-қисм.

"Яна бир мислсиз йўқотиш
..."
•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


🎙АУДИО КИТОБ📚
     (М у т о а л а а)


📚


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔥"Борида қадрига етмадинг, энди сўнгги пушаймондан не наф!!!"

•┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
https://t.me/munojotsheriyati


❄️Қишнинг бир куни

Тун субҳни уйғотди,
Ажойиб бир тонг отди.
Қичқирди, хўрозвойлар,
Ишга тушди, новвойлар.

Нонуштага иссиқ нон,
Тўкин бўлсин, дастурхон.
Қушлар чуғурлаб, қушга,
Отланди, зўр юмушга.

Уфқ сари учиб, пастлаб,
Қулоғидан тортқилаб,
Тур дедилар, қуёшжон,
Қил, оламни нурафшон.

Уйғотдилар, офтобни,
Бироз айлаб, итобни,
Қуёш чарақлаб кетди,
Тафти борлиқни тутди.

Одамлар қувонишиб,
Ҳавога  ишонишиб,
Бир юмуш бошлаганда,
Эээ, қишда шу экан-да..

Булут қоплаб, самони,
Тағин бузди, ҳавони.
Совуқ кўзни ёшлади,
Қор ҳам ёға бошлади.

Қуёш ҳафа, нозланиб,
Ҳўмрайиб, аразланиб,
Пастга туша бошлади,
Ётоққа  ёнбошлади.

Ишлар ҳам қолди, чала,
Пир бўлди, шашт-ҳафсала.
Қиш-да бу, вақт бир тутам,
Бир зумда чўкар, оқшом.

Совуқ қотиб юрмайлик,
Тезроқ уйга кирайлик.
Не бўлса-да, тинч ўтган
Кунга, шукур қилайлик...

Муножот Каримжон қизи ✍


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


💖🕊Мен учун асранг

Она, қалбим ардоғидасиз,
Кўзларимнинг қароғидасиз,
Соғинч тўла нигоҳимдасиз,
Ўзингизни мен учун асранг.

Юмушимдан ортолмаяпман,
Ҳеч узилиб, кетолмаяпман,
Довон ошиб, ўтолмаяпман,
Ўзингизни мен учун асранг.

Мен ҳотиржам юрайин, она,
Кўнглимни тўқ қилайин, она,
Беҳавотир бўлайин, она,
Ўзингизни мен учун асранг.

Сиз бор, умрим осмони ёруғ,
Мартабамсиз мукаррам, улуғ,
Давлатимсиз беқиёс, қутлуғ,
Ўзингизни мен учун асранг.

Изингизман, олисда юрган,
Йўлларига интизор қилган,
Доим ҳаёли сизда турган,
Ўзингизни мен учун асранг.

Эрта-индин бир бозор бориб,
Янги чиққан мевалар олиб,
Боргунимча, соғинчдан ёниб,
Ўзингизни мен учун асранг.

Бўй таратиб, райҳонларингиз,
Чаккангизда ҳандонларингиз,
Сиз бор, нурли айвонларингиз,
Ўзингизни мен учун асранг.

Сингиб кетай, ифорингизга,
Минг шукурлар деб, борингизга,
Жоним фидо, Онажон сизга,
Ўзингизни мен учун асранг...

Муножот Каримжон қизи ✍

Показано 20 последних публикаций.