ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
15 июн куннинг биринчи қисмида атайинданми, ё тасодиф бўлибми, кўнгил дарди оғир инсонлар йўлингиздан чиқа бошлайди. Улар билан баравар қайғуга ботасиз. Лекин ўзингизни, соғлиғингизни эсдан чиқариб қўйманг. Дард дард билан-у, аммо ҳар биримиз танадаги оғриқларни фақат ўзимиз орқали ўтказамиз, ўзимиз учун ўзларимиз ташвиш чекамиз. Оиласизлар муҳаббат бобида алданиб қолишлари эҳтимоли бор.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар бугун бор куч ва имкониятларингизни даромад келтириши тайин бўлган ишларга сарфлашингизни маслаҳат беради. Чунки байрам куни ҳам барибир даромад барчамиз учун зарур. Тушдан кейинги лаҳзаларда янги танишлар орттирасиз. Шопинг, спортнинг енгил турлари ва табиат қўйнида дам олиш бугун омадли ўтади. Муҳаббатда психолог ролини ижро этинг, жуфтингиз мамнун тортади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
15 июнда тижорат билан шуғулланувчиларнинг ошиғи олчи бўлади. Байрам бўлса-да, уларнинг иши тўхтамайди. Шунга яраша кун давомида даромад ҳам икки ҳисса кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Тушдан кейин кимдир сизни бошқа бир одам билан жанжаллаштириб қўйиши мумкин. Билиб-билмай ҳасадгўйларнинг маслаҳатига қулоқ тутиб қўйманг. Фақат қалбингиз амрига итоат этинг. Азартли ўйинларни ўйнаманг. Кўнгилсизликка дуч келишингиз мумкин. Саломатликни ҳам асранг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар оила қурмаганларнинг айримларига бир кўришда муҳаббат деб номланган туйғуга ошно бўлишларини башорат қилишган. Сиз сал ўтиб туйғулардан нари қочишни ихтиёр этишингиз мумкин. Аммо бунинг иложи йўқ. Тақдир-да! Соғлиқ панд бера бошлаганини сезсангиз, албатта врач кўригига чопинг. Ҳамкасбларни ҳам байрам билан табриклаш ёдингиздан чиқмасин! Кечқурун фақат оила даврасида вақт ўтказинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
15 июн куннинг биринчи ярмида байрам баҳона бўлибми, юқори лавозимли шахслар билан мулоқот қилишингизга тўғри келиши мумкин. Мулоқотга дипломатларча ёндошишингиз лозим бўлади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланишида дўстлардан бири ёрдам бериши кутилади. Бугун олис сафар, уй олди-сотдиси кабилар муваффақиятсизлик келтиради. Баъзилар кечки пайтга яқин бош оғриғидан шикоят қилиши мумкин. Бу ҳавонинг исиб кетиши туфайли содир бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун сиз учун жуда омадли ва сердаромад кечишини ваъда қилишган. Миянгизда ғамгин хаёллар умуман бўлмайди. Кўзингиздан тортиб лабларингизгача табассум қоплайди. Яқин ўтмишга асло назар ташламанг, фақат бугунингиз ҳақида қайғуринг. 15 июн янги касб эгаллаш истагидагилар учун хайрли кечади. Кун давомида варикоз баъзиларни безовта қилиши мумкин.