Аъзамхўжаев


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Бу — @muhrim’га сиғмаган контентни бериб бориш учун мўлжалланган ёрдамчи канал. Кўпроқ фото (ухлатилганлари ҳам), видео, китоблар, кинолар, футбол. Каналдаги кўплаб постлар юмор ва ҳазил ҳуқуқи асосида ёзилган.
Мурожаат учун — @muhrimchatbot.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций




Бу воқеа Чилонзорда бўлган экан. Манба.


Ўзи бугун ЙПХ ходимлари йўлда скутер, велик минган "доставкачи"ларни тўхтатаётганини бир неча марта кўрдим — пачкалаб тўхтатаётганди ўзиям. Охирги бир ҳафтадан бери ППХ ходимлари мумкин бўлмаган жойда қолдирилган машиналарни планшетига тушириб юрганини кўп кўряпман. Кеча ҳатто иккитаси Юнусободда йўл четлари қолдириб кетилиши одатий ҳол ҳисобланган ва шу вақтгача биров мушугини пишт демаган фураларнинг устига-да чиқиб расмга олаётганди (шу вақтгача индалмагани учун ҳам фуралар йўл четида қолдириларди-да). Хуллас, халқнинг "мелисанинг, ГАИнинг бош вазифаси - бюджетни тўлдириш" деган гапида жон бор, шекилли. Ҳали декабрда бундан-да қизиқроқ бўлса керак.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мелисанинг: "Велик, коляскаларни подъездда қолдирманг, олиб (ўғирлаб) кетиб қолишлари мумкин" деган эълонлари бўлардию, лекин мелисанинг ўзи олиб кетиши мумкинлиги хаёлга келмаган экан.

ППХ ходимлари кўп қаватли уйларнинг подъездларида турган велик, коляскаларни "штраф-стоянка"га йиғибди (эмиш). Жарима ҳам соляптими-йўқми, билмадим. Йил охири қизиқ воқеаларга бой бўлади-ёв.

"Чегара билмас жиннилик" деган халқаро ташкилот бўлганида эди, бу йил мукофотни кимга бериш борасида қийналмаган бўларди.


Нима ҳам дейиш мумкин? Донишманд Акмал Саидов усули билан айтганда, “бутун дунёда ҳукуматларни ростмана қисқартириш, кераксиз ва ортиқча вазирликларни чинакамига тугатиш шарпаси кезиб юрибди”. Аргентинадан то АҚШга қадар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нафақат Аргентина президенти, балки бундан 25 йил аввал Америкадаги бир кўрсатув ва иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотини олган бир иқтисодчи (Милтон Фридман) ҳам "Лолазор"дан кўчирган экан (нуқта-вергулигача, деса ҳам бўлади). Ўша кўчирилган жойини ҳозир Трамп ҳукуматига, аниқроғи, Элон Маск раҳбар бўлажак вазирликка кўриш тавсия этиляпти экан. Интервьюнинг тўлиғи.


Ўзи нега Аргентина президенти Хавьер Милей ҳақида ёзиб қолдим? Куни кеча унинг асли Тожикистонда туғилган машҳур бир подкастчига берган интервьюси эълон қилинибди (Ботир акага раҳмат!). Ҳозир шу подкастни ҳар хил давраларда қизғин муҳокама қилиб ётишибди, шу муҳокамаларнинг бир учини кўриб қолдим-да (эҳтиёт бўлинг — мен кўрганим муқобил ҳақиқат, манипуляция бўлиши мумкин). Лекин подкастни тўлиқ кўрганимча йўқ, фақат бошини чуқуладим — президент бўлиши арафаси (ёки янаям олдинроқмией) молия-иқтисодиёт йўналишида роса кўп китоб ўқиган экан. Қандайдир мотивацион китобларни эмас, айнан фундаментал асарларни, машҳур, дунё тан олган иқтисодчиларнинг китобларини. Дарвоқе, Милей Аргентина ҳукуматидаги вазирликлар сонини ростдан ҳам қисқартирибди - у президент бўлишидан аввал 18 та вазирлик бўлган экан, ҳозир 9 та қолибди. Соғлиқни сақлаш вазирлигини ҳозирча тугатмабди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бетакрор оригинал. Тўлиқ подкаст.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Лолазор" подкастининг бир сонидан бир парча аввалроқ Аргентинанинг ҳозирги президенти Хавьер Милей томонидан испан тилига эмоционал таржима қилинганини бугун билдим.




"Қизил шапка" Эркин Аъзам талқинида қандай бўларди? :) Хуршид аканинг тахмини бу. Мурод Муҳаммад Дўст ва Тоғай Мурод версиялари ҳам ўйлаб топилган :)


Тошкент, Анҳор. Манба.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бошқача таъриф бериб бўлмайди ахир!


Даҳшат! :) Контекст. Манба.




Ҳо, туришларидан — худди Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлгандек (#)


Футбол қизиқ-да. Беш кун аввал биз шу Қатарга ютқазгандик; шу Қатар йил бошида кетма-кет иккинчи марта Осиё чемпиони бўлганди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қайтарилган пенальти завқи. Газета.uz жамоаси. Видео учун Маъмуржонга раҳмат.


Ҳа, тактика-пактика йўқлигини кўрдик.

16k 1 109 389

Чиданглар, болалар! Атиги тўртта ўйин қолди.

Показано 20 последних публикаций.