Муҳаммад Шакур (Шокир Шарипов)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


"Дунёда шунча ўзгаришлар бўляпти, чўзиб нима қиламиз, секин бошлайверайлик, студентлар даражасида. Қани, нима қилишаркан, вазиятга қараб секин-секин аннексияга тайёрланаверайлик, улар ҳам шунга тайёр бўлишсин, тақдирига тан беришсин. Улар қаттиқ қаршилик кўрсатолмайди, чунки фуқаролик жамияти йўқ, уюшмаган".

Хитойликлар Тошкентда байроқ кўтариб оммавий тадбир ўтказди. Ҳокимлик ва куч тузилмалари бундан бехабар. Видеони кўринг👆.


Репост из: Kun.uz | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Xitoyliklar Toshkentda bayroq ko‘tarib ommaviy tadbir o‘tkazdi. Hokimlik va kuch tuzilmalari bundan bexabar

15 fevral kuni tongda poxtaxtning Chilonzor tumanidagi Milliy bog‘ hududida o‘nlab Xitoy fuqarolari turli xil bayroq va shiorlar bilan ovozini ko‘tarib, ommaviy tadbir o‘tkazdi. Bayroq va shiorlarda «Biz kuchlimiz» degan yozuv yozilgani aytilmoqda. Hududni qo‘riqlayotgan Milliy gvardiya ham, Toshkent shahar hokimligi va IIBB ham holatdan bexabarligi ma’lum bo‘ldi.

👉 https://kun.uz/09354730

Kun.uz rasmiy kanali


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Фермерлар минимал нархда шартнома тузишга мажбурланяпти. Соҳадаги ислоҳот қаршиликка учрамоқда

Январ ойида фермерларга кластерларни эркин танлаш ҳуқуқи берилди. Февралда эса кооперативлар тўғрисидаги янги қонун кучга кирди. Лекин бу ҳужжатларда ёзилган эркинликлар фермерлар учун амалда орзулигича қолмоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Диққат! Хиёнат устига яна бир хиёнат. Генераллар қамалганини эшитдик. Чунки панада диверсия қилишган. Энди қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам диверсия қилиняпти. Соҳа 100 мингга яқин фермерни бирлаштираётганини ҳисобга олсак, бу диверсия аввалгисидан кучли.

Нима иш бўляпти? Фермерлар зўравонлик билан энг минимал нархда (харажатларни қопламайдиган нархда) кластерлар билан шартнома тузишга мажбурланаяпти. Бунинг натижасида улар банкрот бўлади... Соҳада катастрофа юз беради... Занжир реакцияси билан бошқа соҳаларга уради. Иқтисодиёт изидан чиқади. Диверсия!

Бу иш панада қилиняпти. Чунки янги чиққан фармонлар шуни тасдиқлайдики, президент бошқа нарсани истаяпти - фермерни эркин қилишни.

@MuhammadShakur_07


Инсоннинг ожизлигини қаранг: кимлардир ўзи билмаган ҳолда бунақа расм пайдо бўлишига сабабчи бўлиб қолишди. Ажабмас бу бир ижобий жараённинг боши бўлса. Куч-қувват тилайман ҳаммамизга, ҳаммаси олдинда. У бирон нарсани "бўл" деса бўбкетади, У қодир Зот, У истаса тўсиқлар ҳам фойдага хизмат қила бошлайди, ўзи билмасдан.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Табиий равишда, пастдан шаклланадиган ижобий жараён - энг қимматли, АСЛ жараён. Биз ҳозир ҳавас қилиб тикиладиган Жамиятлар айнан шундай - АСЛ жараёнларни босиб ўтган.

"Uzdiplomat.uz" томонидан ташкил қилинган Танлов маросимида иштирок этганимдан хурсандман, чунки маросим ҳам рамзларга бой бўлди, ҳам у ерда қандайдир ўша - асл жараён ҳидини туйгандек бўлдим...

Биз бандалар ишонч билан сабабини қилаверсак, Робб таоло натижасини ҳам беради бир кун. Муҳими ният холис бўлсин.


Диний устунлар бор, псевдодиний мифлар бор. Фарқи – биринчиси инсон ўзини-ўзи ислоҳ қилиши билан муваффақият қозонишини тушунтиради, иккинчиси инсондан шахсий ислоҳни сўрамайди, фақат "фалон-фалон ишни қилсанг дунёга устун бўласан" деб ваъда беради.

Масалан, барча яҳудийлар “ўз ерлари”га қайтиб йиғилишса ва эски “храм”ларини тиклашса фалон-фалон ишлар содир бўлишини ва шунда яҳудийлар дунёга ҳукмрон бўлишларини, қолган ҳалқлар уларга хизматкор бўлишини, уларни қийнаганлардан ўч олинишини “тушунтирадиган” миф бор. Мазкур миф Библиянинг “Эски аҳд”и орқали баъзи насроний гуруҳларнинг ҳам ақидасига ўтган. Ҳозирда юз бераётган ишлар айнан шулар билан боғлиқ...

Одатда бунақа гаплар “фитна назарияси” деб кулгу билан қарши олинарди. Лекин воқелик ўша кулувчиларнинг устидан кулиб турипти шу топда... Айниқса Трамп Ғазони ғазоликлардан тозалаш ташаббуси билан буларни тасдиқлаб турипти.

АҚШ элитаси ўша псевдодиний мифлар ИЧИДА яшайди, балиқ сувнинг ичида яшагандек. Трамп масалан сиончилар билан нафақат ош-қатиқ, балки уруғ-аймоқчилик билан ҳам ёпишиб кетган, мияси обработка бўлган ва яҳудийларни ҳимоя қилиш, ЎША кунни яқинлаштириш у учун ҳам муқаддас вазифа – ЎША кунда яҳудийларга ёрдам берганларга преференциялар беради “машиах”.

Бироқ...

Мусулмонлар ҳам асл диний устунларни, яъни ИНСОН ЎЗИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШИ БИЛАНГИНА МУВАФФАҚИЯТ ҚОЗОНАДИ деган устунни чекага суриб қўйганлари билиниб қоляпти. Бунинг исботи – мадраса аҳлида томонидан беахлоқлик кўринишлари, шайтоний хулқ кўринишларига нисбатан яққол муроса қилинишининг ЯҚҚОЛ кузатилгани бўлди. Нафақат муроса, балки қувватлаш.


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Японияга ишлашга бориш осонлашди. Самарқандда семинар бўлиб ўтади

Япония ҳукумати эълон қилган янги дастур чет элликларнинг мустақил равишда, воситачиларсиз Японияга бориб ишлаш имкониятини кенгайтирмоқда.

Ўзбекистонликларга бу дастур тафсилотларини тушунтириш учун Япониядан мутахассислар келган. Улар 8 феврал куни Самарқанд шаҳридаги семинарда бу борадаги саволларга жавоб беради.

Батафсил маълумот бу ерда 👉https://kun.uz/kr/40628289

📝 Семинарга рўйхатдан ўтиш


Воситачиларсиз Японияга ишга бориш мумкин. Японларнинг ўзи Ўзбекистонга келиб, буни қандай амалга ошириш мумкинлигини тушунтиришяпти (ҳидоят топкурлар). Самарқанд шаҳрида махсус семинар бўлиб ўтади. Шуни одамларга етказсак, анча-мунча одам, аввало ёшлар йўлини топиб кетишига сабабчи бўламиз ин шаа Аллоҳ. Зеро Японияга бориш ортидан кимқанча ёшлар ўша ерда ўқишга қиради, касбли бўлади.

Бу йўналишда жонбозлик кўрсатаётган Dilafruz Ikramova`га алоҳида раҳмат.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Кимёгарлар қўрғони, Нарпай кўчаси, 7б-уй.

1-сеанс 10:00-13:00
2-сеанс 14:00-17:00.

Семинарга рўйхатдан ўтиш:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSeVkk7dUZ4krv4cL4Q1f75_4IkQo9TF0zaaQ2G3CQxrQww5bQ/viewform


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Қанчалик тез-тез телевизор кўрасиз?
Опрос
  •   Ҳар куни 📺
  •   Ҳар ҳафта бир неча марта 📆
  •   Фақат муҳим хабарлар ёки махсус дастурлар учун 📰
  •   Ҳамма нарсани интернет орқали кўраман 🌐
  •   Ҳеч қачон кўрмайман 🚫
  •   Фақат футбол кўраман ⚽️
70498 голосов


17,5 минг (жасади топилганлари шунча) ёш боланинг ўлими билан эришилган натижа мен учун байрам эмас, балки фожиа ва умримнинг охиригача нимадир қилишим кераклигини айтувчи чақириқ. Ўзимнинг болаларимни қурбон берган бўлганимда, ўшанда буни байрам қилиш учун ҳаққим бўларди, аммо мен эмас қурбон берган.


Ҳаммаси нисбий

Эрдоғанни уйда ўтириб империалист дейиш осон, аммо тақдир тақозоси билан Асаднинг қамоғида 20 йил ётган бўлсангиз ёки ўша қамоқдагининг отаси бўлсангиз ёки ва ҳоказо ва ҳоказо ўхшаш вазиятда бўлган бўлсангиз, дунё ва Эрдоған кўзингизга УМУМАН бошқача кўринган бўларди.


Ғазодаги мислсиз болакушликни қалбидан ўтказиб юрган, қалби тилка-пора бўлиб кетганлар АҚШдаги "Фаришталар шаҳри" ёниб кетганини кўриб БЕХОСДАН енгил тортади, тушуняпсизларми? Нима десанглар ҳам бу нарса содир бўлади. Буни тушуниш учун уларнинг - қалби "катлета" бўлиб кетганларнинг ҳолига тушиш керак.


Фейсбукда пост қилмоқчи эдим ўзи, қарасам, кўрсатув қилсам бўларкан. Қилдим. Мана ўша кўрсатув 👆.

Сталин қурган хиёнат-чақимчилик машинаси таъсирида юзага келган давлатчилик шакли ҳамон тирик ва онгсиз, паст савияли одамларни давлат пиллапояларидан кўтаряпти, давлат идораларига етаклаяпти.

Кўрсатув қилиш асносида Гуглга "ҳокимлар" деб расм қидирдим. Даҳшат, нуқул юзида нури йўқ одамлар чиқиб келяпти.


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўз фикри, позицияси йўқ ходимлар синфи – Сталин қурган тузум ҳақида

Фақат бош эгиб турадиган, раҳбари нима деса маъқуллайдиган, фикрсиз, позициясиз, ташаббуссиз одамлар – ҳаммаси ўша – Сталин ихтиро қилган тузум руҳиятининг боласи, қўрқув ва хиёнат машинасининг асорати.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Ислом молияси – “ёстиқ остидаги” пулларни иқтисодиётга чиқаради

Тадбиркорлик ривожланса, иқтисодиёт ривожланади – аксиома. Солиқ тўлайдиган тадбиркорлар кўпайса, давлат ривожланади – буниси ҳам аксиома. Бироқ миллиардлаб пулларнинг Ўзбекистон иқтисодиёти солиқ солинувчи жабҳасига киришини таъминлайдиган институт – исломий молия ривожланмай турибди. Бу ҳақда соҳа мутахассиси Искандар Турсунов сўз юритади.

👉 https://kun.uz/kr/77307804

Kun.uz расмий канали


Онлайн-қиморга расман рухсат бериш нима? Бу -

давлат

ёшларнинг

онгостисига

"бу ёмон нарса эмас"

деган мессежни юбориши.


Масалан наркотикларни давлат тақиқлагани учун ёшлар онгида "бу нарса ёмон" деган маъно шаклланади, онгда қайсидир миқдорда тормоз пайдо бўлади. Мана шу тормоз кўпларни наркотикдан қайтариб туради.

Бошқа давлатларни мисол қилиш, "пул чиқиб кетмайди"ни важ қилиш бу ерда ўтмайди, ўтказмоқчи бўлганлар ё ўта циниклар ё ўта ахмоқ одамлар. Бизнинг ўзимизга хослигимиз бор.




Япония метросида. Ҳа, япон метроси учун бу одатий манзара эмас, японлар ўта сабрли эканини ўзим ҳис қилдим у ерда. Бироқ...

Бир қарашда хуник манзара - бир эркак бир аёлга бақиряпти, уришяпти, "нега метрода телефонда гаплашяпсан" деб. Видеони кўрган ўзбеклар аксари вазиятга ўзбекона баҳо беришяпти: "аёлга ҳам шунақа қўпол муомала қиладими", "мен бўлсам кўрсатиб қўярдим" ва ҳоказо. Бироқ бу ерда кўзга кўринмайдиган параллел олам бор. (Видеони қўймадим, фикрдан чалғимасликларингиз учун).

Биринчидан.

Уришиш билан уришишнинг фарқи бор:

1. Киши ўз ичида - қалбида ўзгага катта нафрат билан (қалбида ўзгани ўлдириб) уни уришиши бор (бизда кўпинча шунақа бўлади).

2.Намойишкорона нафрат билан (аслида эса нафратсиз) уришиш бор. Мен бу видеода шуни кўрдим.

Иккинчидан.

Жамиятни ушлаб турган устунлар бор. Жамият бу устунларга минг машаққат билан, ер тирнаб етишади. Кейин эса ўша устунлар йўқолиб кетмаслиги учун курашади. Чунки улар йўқолса ҳаммаси нобуд бўлади.

Дейлик, биз ҳам бир кун келиб ўзимизнинг салбий ҳислатларимиздан қутулдик, яхшиларини касб қилдик, ва бунинг оқибатида кучли жамиятга айландик - ҳамма ҳисоблашадиган давлатга айландик. Кейинги вазифамиз ўша устунларни сақлаб қолиш бўлади.


Ҳаммаси нисбий.

Масалан:

Турли кучлар ўзининг таъсир доирасини кенгайтириш учун курашиши – таббий ҳол.

К.Алламжонов ва О.Умаров ўртасида кимни танлайсиз деб сўрашса албатта Алламжоновни танлайман. Оддий прагматика, симпатия эмас.

С.Мирзиёва ва К.Алламжоновга савия потенциали етмади. Улар бу курашда интеллигенцияни ўз атрофида йиғганда энг тўғри ва прагматик иш қилишган бўларди. Мулоқот қилиш имконияти пайдо бўлганда Алламжоновга буни айтгандим: “Саидахон ўзлари партия тузсинлар, прогрессив одамларни бир жойга йиғсинлар, дегандим. Қилишмади. Савия етмади.

Ҳозир кўпчилик Эрдўғанга ҳавас қилади, у каби лидер бўлишни орзу қилади. Тақлид қилишга уринадиганлар ҳам кўп. Аммо Эрдўған бўлиш учун у каби ақлли, айёр ва савияли бўлиш керак – у бу вазиятда албатта ақлли одамларни йиғган бўларди.

Умуман, дунё сиёсатчилари ҳақида гапирадиган бўлсак, ақллиларигина оммага суянади, галварсларгина қуроллиларга суянади. АЙНАН 100 минглаган одам кўчага чиқиб Эрдўғанни критик вазиятда сақлаб қолди, ўша пайтда полиция-ю махсус хизматларнинг кучи ҳеч нарсага етмай қолишини ҲАММА кўрди. Аммо кўриб туриб кўзи кўрмайдиганларга гапирганннинг эса фойдаси йўқ экан.

Показано 20 последних публикаций.