MUDOFAA va XAVFSIZLIK 🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Назорат - тартиб-интизом демакдир !

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


DXX Toshkent viloyati boʻyicha boshqarmasi hamda Toshkent viloyati IIBB tezkor xodimlari tomonidan Yangiyoʻl shahrida 35 mingdan ortiq odamni zaharlashi mumkin boʻlgan, qora bozordagi qiymati 1 milliard soʻmga teng, giyohvandlik vositalari va kuchli taʼsir qiluvchi dorilar tarqatuvchi “narkolaboratoriya” faoliyatiga chek qoʻyildi.

Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Куала-Лумпурдаги Ўзбекистон-Малайзия саммитида имзоланган 5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий битимлар ва маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўйича келишувлар икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлди

Узбекско-малайзийский саммит в Куала-Лумпуре, на котором подписаны торгово-экономические соглашения на 5 миллиардов долларов и договоренности в сфере культурно-гуманитарного сотрудничества, стал важным шагом к выведению двусторонних отношений на уровень стратегического партнерства

Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Ишхонада ҳеч қачон ушбу 3 та хатони қила кўрма :

1 - Ҳеч қачон коллективларингни ўзингга дўст сифатида кўрма;

2 - Оилавий ва шахсий сирларингни, режа ва мақсадингни ишхонангдаги ҳеч ким билан сирлашма;

3- Бошлиғинг ҳақидаги салбий фикрингни шерикларингга умуман айтма. Вақти келиб бу сенга қарши ишлаши мумкин
.

Аввало, ўзинг тўғри йўлда бўлсанг, ҳеч ким йўлингга тўсиқ бўлмайди !

Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Фарғона вилоятида қалбаки ва сифати
кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди



Қўқон шаҳрида яшовчи, 2004 й.т. фуқаро Шикорбеги маҳалла  фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг биридан сифат сертификати ва яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 2005 дона ампулада “Мидокалм” ва 750 дона ампулада “L-Lizin Essinat” номли дори воситаларини ҳамда қадоқлаш учун керак бўладиган қоғоз қути ва йўриқномаларни ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасига юклаган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Сўнгра, ушбу хонадон кўздан кечирилганда, 1177 дона “Актовегин”, 165 дона “Тавегил”, 30 дона “L-Lizin Essinat”, 2700 дона ампулада номсиз дори воситалари, шунингдек, дори воситаларининг махсус қоғоз қутилари, улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар, қалбаки усулда тайёрланган ёрлиқлар ва дори номларига ўзгартириш киритадиган рангли бўёқлар  солинган пластик идишлар сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди.
Аниқланишича,  мазкур фуқаро ўзининг жиноий шериги бўлган – 1980 й.т. шахсга тегишли ушбу хонадонда қўлбола усулда дори воситаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган яширин цех ташкил этган.
Экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган дори воситалари қалбакилаштирилган ва сақлаш шароитига амал қилинмаган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш ҳамда тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади. Мазкур қалбаки дори воситаларининг умумий қиймати 78 млн. сўмни ташкил этади.
Таъкидлаш лозимки, 2004 й.т. шахс муқаддам қалбакилаштирилган дори воситаларини ўтказиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш ҳатти-ҳаракатларини содир қилганлиги учун унга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши ҳозирда судда кўрилаётган бўлишига қарамасдан, такроран жиноят содир этган.
Ҳозирда иккала фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Қўқон шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда, 1983 й.т. фуқаро сифат сертификатига эга бўлмаган 800 дона “Дюфастон” номли дори воситаларини 800 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, “Элевит”, “Урсосан”, “Дюфастон”, “Йодомарин” ва “Дюспаталин” номли жами 405.010 дона, умумий қиймати тахминан 1 млрд 800 млн. сўмдан ортиқ сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари, 5000 дона йўриқнома ва 1200 дона қадоқлаш қутиси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Тезкор тадбир давом давом эттирилиб, унинг жиноий алоқаси бўлган, 1983 й.т. муқаддам судланган шахснинг хонадони кўздан кечирилганда, “Мидокалм” дори воситасининг 900 дона ёрлиқлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, у “Дипросан” ва “Тавегил” дори воситалари учун 2000 донадан этикетка ва фойдаланиш йўриқномасини чоп этиш бўйича буюртма берганлиги ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғона вилоятида қалбаки ва сифати
кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди


Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро А.Х.га кучли таъсир қилувчи “Зардекс” номли дори воситасини 50 донасини 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Рохат” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.Д. ва У.Ю. ўтказиш мақсадида 10 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаб келаётганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, номойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Малайзия таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Мероприятия официального визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Малайзию завершились. В аэропорту высокого гостя проводили министр образования Малайзии Замбри Абдул Кадир и другие официальные лица. Глава государства вылетел в Ташкент.

Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Ўзбекистон Президентининг Малайзияга сўнгги 20 йил ичидаги илк расмий ташрифи якунига етди.

Хусусан, Президентимизни кутиб олишга Малайзия парламенти спикери чиққани, малайзиялик ҳамкасбларимизнинг айтишича, ушбу мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган воқеа бўлди.

Бундан ташқари, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Президентимиз Шавкат Мирзиёевга бутун кун давомида, барча расмий тадбир ва учрашувларда ҳамроҳлик қилди. Ҳаттоки мулоқотни давом эттириш учун Ўзбекистон Президентига ажратилган қароргоҳга шахсан ташриф буюрди. Кейин улар биргаликда, бир машинада "Petronas" бош қароргоҳига йўл олишди, у ерда компания раҳбарияти билан учрашув ўтказишди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов

Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Анвар Иброҳим ҳамроҳлигида "Petronas" корпорациясининг бош қароргоҳига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев в сопровождении Премьер-министра Анвара Ибрагима посетил штаб-квартиру корпорации Petronas

Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Анвар Иброҳим билан биргаликда Ўзбекистон-Малайзия бизнес форумида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев вместе с Премьер-министром Анваром Ибрагимом принял участие в узбекско-малайзийском бизнес-форуме

Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.

Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Тадбиркорларни фақатгина рўйхатдаги 43 та орган кўрсатилган назорат соҳалари бўйича текшира олади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сон Фармони 2-бандига кўра, Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланган.

Бунда ушбу рўйхатга киритилмаган органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ҳамда назорат соҳасида назарда тутилмаган масалалар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат тадбирларини ўтказиш тақиқланади.

Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿


Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи   олиб борилди.

Гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланиб келаётган шахслар  ва жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида жами 653 та махсус тадбирлар ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида жами 112 кг 257 гр гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинди. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласидан олинган 287 минг 460 АҚШ доллари ва 569 миллион сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

Қўзғатилган 222 та жиноят ишлари доирасида 228 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. 64 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. 47 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. 357 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 231 нафари расмий огоҳлантирилди.

Шунингдек, кенг кўламли тадбирлари доирасида 175 та “тиғ”, 58 та “бита”, 24 та “кастет” ва 77 та қурол олинди.

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.

Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇

  🇺🇿
Мудофаа ва Хавфсизлик 🇺🇿



Показано 15 последних публикаций.