Меҳмонлар Наврўз сайлида иштирок этдиВилоятимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жанубий Кореянинг Улсан метрополитен шаҳри мэри Ким Ду Гём бошчилигидаги делегация Фарғона давлат техника университетида бўлиб, Наврўз байрами тантаналарида иштирок этди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров меҳмонларга ҳамроҳлик қилди.
Баҳор ва янгиланиш айёмида намойиш этилган халқимизнинг қадриятлари, урф-одатлари, куй ва қўшиқлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, университет талабалари томонидан тайёрланган баҳорий таомлар, миллий ҳунармандчилик намуналари, дошқозондаги сумалак ва турли чиқишлар ўзгача шукуҳ бағишлади. Меҳмонлар павильонлардаги мазкур кўргазмалар билан танишдилар, Наврўз сайлини юқори баҳолашди.
Fergana.uz|
Facebook|
Instagram|
Youtube|
X