#Мақола
“Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз…”Турфа маданият ва дин вакиллари ўртасида ўзаро тотувлик ҳамда бағрикенглик муҳитини таъминлаб, Ҳиндистон яриморолида ўз даврининг энг буюк марказлашган давлатларидан бирига асос солган Бобурийлар сулоласи жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган. Бугунги кунда ушбу сулола ҳақида сўз кетганда, ҳиндлар бобурийларни она юртини босиб олган босқинчи эмас, балки ички курашлар ботқоғига ботиб, майда давлатларга бўлиниб кетган, миллий ва диний асосдаги низолар авж олган мамлакатни бирлаштириб, ҳинд халқининг қудрати ва маданиятини юксалтирган сулола сифатида эслайдилар. Жумладан, Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири Жавоҳарлаъл Неру бобурийларнинг мамлакат маданий тараққиётига кўрсатган ижобий таъсири ҳақида “Бобур Ҳиндистонга келганидан кейин катта силжишлар юз берди, янги рағбатлантиришлар ҳаётга, санъатга, архитектурага тоза ҳаво бахш этди, маданиятнинг бошқа соҳалари эса бир-бирига туташиб кетди”, деган илиқ фикрларни
билдирган.Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇
✅
Telegram | ✅
Facebook |
📷
Instagram |📹
Youtube|
🌐
Tik Tok| 🌍moturidiy.uz