Мирзақул бўлиш жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


жоме масжиди расмий канали
Диний- Маърифий ва Ижодий канал
Сизга оз бўлсада исломни танитаётганимиздан ҳурсандмиз.
 Ислом дини Aҳли Суннага Aллоҳ мадаткор бўлсин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Аллоҳ_сатр_қилсин!

Aллоҳ таоло бандасини илк гуноҳи сабабли шарманда қилмайди!

Бир йигит ўғирлик билан қўлга тушди. Уни тутиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келтиришди. Хазрат Умар унинг қўлини кесишни буюрдилар. Йигит қўлини кесмасликларини сўраб: “Aллоҳ номига қасам ичаман, бу илк бор ўғирлик қилишим!”, деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Ёлғон гапирдинг, Aллоҳ таоло бандасини илк гуноҳи сабабли шарманда қилмайди!”, дедилар.

Ривоятга кўра:
Mусо алайссалом замонида қурғоқчилик ва очарчилик бошланди. Одамлар у зотнинг олдига келиб: “Эй Mусо, Aллоҳга дуо қилиб бизларга ёмғир сўраб бер!”, дейишди. Mусо алайҳиссалом дуо қилгани чиқдилар у зотга қавмларидан етмиш минг обид ва зоҳид инсонлар эргашди. Mусо алайҳиссалом дуо қила бошладилар. Шунда Aллоҳ таоло шундай деди: “Эй Mусо, орангизда қирқ йилдан бери юзсизларча менга исён қиладиган бир киши бор. Ўшанинг сабабидан сизлардан ёмғирни манъ қилдим”, деди. – Ё Рабб, ким у одам? – дедилар.
— Сен уни чақиргин, ўзи жавоб беради, деди, Aллоҳ таоло.
— Етмиш минг одамнинг ичидан қандай қилиб чақира олардим?
— Сен чақир, Биз унга етказамиз!
Mусо алайҳиссалом қавмга юзландилар ва: “Ҳой, қирқ йилдан бери Aллоҳга уялмасдан гуноҳ қиладиган киши! Орамиздан чиқ! Aллоҳ сенинг сабабингдан бизларга ёмғир бермаётган экан!”, дедилар.
Ҳалиги киши бу гапларни эшитиб, гап ўзи ҳақида эканини билди ва қаттиқ уялди. Қавмдан ажраб чиқса, ҳамманинг олдида шарманда бўлишини, қавм ичида қолса, бутун қавм у сабабли ёмғирдан маҳрум бўлишини ўйлади-да, кийимини бошига ўраб: “Раббим, тавба қилдим, тавба қилдим!”, деб нола қилди. Шу заҳоти осмондан ёмғир ёға бошлади. Бундан Mусо алайҳиссалом ажабланиб: “Эй Раббим, ичимиздан ҳеч ким чиқмасидан ёмғир ёғдику!?”, дедилар. Шунда Aллоҳ таоло: “Эй Mусо энди ўша инсон сабабли ёмғир ёғдирдим”, деди. Mусо алайҳиссалом унинг тавба қилганини тушундилар ва уни табриклаб қўйиш мақсадида кимлигини сўрадилар.
— У Mенга қирқ йил осийлик қилганида ҳам бировга билдирмадим, энди тавба қилганида айтишимни истайсанми?! – деди, Aллоҳ таоло.

Салафалардан бири айтган экан: “Беҳисоб гуноҳлар қилаяпмиз, лекин Aллоҳ таолонинг бизга бераётган неъматлари ҳам беҳисоб. Қай бирига шукр қилишни билмай қолдик – бераётган гўзал неъматларигами ёки қабиҳ гуноҳларимизни яшириб турганигами!”

Хулоса шуки, Aллоҳ таоло бандасига ўта марҳаматлидир. Банда бир гуноҳ қилар экан уни дарҳол азобга тутмайди ёки шарманда қилмайди. Балки унга тавба учун муҳлат беради. Лекин банда бу имкониятни суистемол қилса, уни ўша гуноҳи билан омма ичида шарманда қилади, ҳеч ўйламаган, кутмаган тарафдан айбларини очиб ташлайди. Aгар шунда ҳам банда кўзини очмаса, уни охиратда қаттиқ азоб кутади. Буниси энди яна ҳам дахшатли ва аламли бўлади.
Бундан илк гуноҳни қилавериш кераклиги тушунилмайди, аслида бандани шармандаликка олиб борган гуноҳлар кўпинча бир бора қилиб кўриш билан бошланади. “Tома-тома кўл бўлур”, деб бежиз айтилмаган.



https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Иброҳим Таймий 🤎айтади: "Мен
нафсимга жаннатни тавсирлаб бердим. Унинг меваларини ейман, дарёлари сувидан ичаман, бокира ҳурларини қучоқлайман (дедим).
Кейин нафсимга жаҳаннамни тасвирлаб бердим. Унинг заққумидан* ейман, дўзахийлар баданидан оқиб тушган ва қон йиринглардан ичаман, занжир ва кишанлари (азобини) тортаман (дедим).
Шунда нафсимдан: "Эй нафсим, сен қайси бирини хоҳлайсан?” деб сўрадим. У: "Дунёга қайтарилиб, солиҳ амал килишни истайман", деди. Шунда: "Сен орзу қилган нарсангдасан. Бас, амал қилиб қол”, дедим”.

📚(Ибн Абу Дунё "Муҳосабатун нафс”да ривоят қилган).

*Заққум- аччик бадбуй, мевасини
дўзахийлар ейдиган дарахт.



https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


6⃣. СубҳанАллоҳи ва биҳамдиҳи
СубҳанАллоҳил аъзийм🌷

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ

📃Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш билан барча айбу нуқсондан поклаб ёд этаман!  «Буюк Аллоҳни барча айбу нуқсондан поклаб ёд этаман!

Батафсил🔽

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كَلِمَتَانِ خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ، ثَقِيلَتَانِ فِي المِيزَانِ، حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Абу Ҳурайра ▫️дан ривоят қилинади:

“Росулуллоҳ ▫️:
«Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга суюклидир. Улар: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм», деб айтдилар».

🖌Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш билан барча айбу нуқсондан поклаб ёд этаман!  «Буюк Аллоҳни барча айбу нуқсондан поклаб ёд этаман!)

Абу Ҳурайра ▫️дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ ▫️:

«Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.

📖Имом Муслим ривоятлари.

Абу Зарр ▫️ ривоят қиладилар: Росулуллоҳ ▫️ менга: “Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб айтишингдир”, дедилар.


Жобир ▫️дан ривоят қилинади. Росулуллоҳ ▫️ Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади,дедилар

📕Имом Термизий ривояти

Саҳобалар Росулуллоҳ ▫️дан: “Қайси калом афзал?” деб сўрашди. У зот ▫️: “Аллоҳ фаришталари ёки бандалари айтишини ихтиёр қилган “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” калимасидир, дедилар

📖Имом Муслим ривояти

Росулуллоҳ▫️: “Ким: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади”, дедилар

📖Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти


Мўминлар онаси Жувайрийя бинти Ҳорис ✨дан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ ▫️ эрталаб, бомдод намозини ўқиб бўлгач, унинг олдидан ташқарига чиқиб кетдилар. У намоз ўқиган жойида (зикр қилиб ўтирган) эди. Росулуллоҳ▫️ чошгоҳ вақти(қуёш чиққани)дан кейин қайтиб кирганларида ҳам (у ўша жойда зикр қилиб) ўтирганди. Шунда: “Олдингдан чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?” – деб сўрадилар. “Ҳа”, деди. Росулуллоҳ▫️ айтдилар: “Мен сен(инг олдингдан чиқиб кетганим)дан кейин тўртта калимани уч марта айтдим. Агар бу (калималар) сен эрталабдан бери айтган(зикр)ларга солиштирилса, вазни оғир келади. (Бу қуйидаги калималардир.)

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Адада холқиҳи, Ва ризо нафсиҳи, Вазината Аршиҳи, Ва мидаада калиматиҳ”

✏️Маъноси: Аллоҳ таоло покдир ва унга ҳамд бўлсин, яратган махлуқотларининг ададича, Ўзининг розилиги миқдорича, Аршининг оғирлигича, Сўзининг сиёҳи миқдорича ҳамду сано бўлсин!

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


ТУШКУНЛИКДАН ҚУТИЛИШ
#дуо

❓913-CАВОЛ: Тушкунликдан қандай қутилиш мумкин?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тушкунликдан қутилиш бошига келган мусибатни қандай кутиб олишга боғлиқ. Агар киши ўзига етган мусибат ва шу каби кўнгилсизликларга бу ҳам Аллоҳнинг қазо ва қадари, менга юборган бир имтихони, деб қараса. Мусибатларни енгиш ва тушкинликлардан чиқиб кетиши осон бўлади.

Аллоҳнинг тақдирига кўниб, хоҳиш иродасига таслим бўлганларнинг ҳамма иши яхши бўлади. Улар ўзларига соғлик ва хотиржамлик каби чиройли нарсалар келганида, бу неъматларни Аллоҳдан билиб шукр қиладилар. Бошларига хасталик ва фалокат каби нафсига ёқмаган ёмонликлар келганида, уларни Аллоҳдан келган синов сифатида қабул қиладилар ва сабр қиладилар. Оқибатда ҳар иккиси ҳам улар учун хайрлидир. Чунки шукр қилганлари учун шукр савоби, сабр қилганлари учун сабр савобини оладилар ва ҳар икки ҳолатда ҳам фойда кўрадилар.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
“Мўминнинг ҳар қандай ҳоли яхши. Унинг ҳар қандай ҳоли (соғлик ё беморлик бўлсин) ўзи учун хайрлидир. Ва бу фақат мўминларга хосдир. Унга яхшилик келса шукр қилади; Бу унинг учун хайрли бўлади. Агар унга ёмонлик (хасталик, мусибат) келса, сабр қилади; Бу ҳам унинг учун хайрли бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз ҳаётда қандайдир муаммо ва тўсиқларга дуч келиб қолган инсонларга ҳадислар келган:
“Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм”, дуосини ўқиб сўнг Аллоҳдан астойдил ва чин ихлос билан ҳожатларини сўраса, иншааллоҳ У Зотнинг ёрдами билан муаммолардан халос бўлади, деган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво
хайати


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИНСОН ОДОБИ БИЛАН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


«Сизларни имтиҳон учун ёмонлик ва яхшилик ила синаймиз, сўнг Бизгагина қайтарилурсиз»
(Анбиё сураси, 35 оят).

Аксар одамлар бойликни Аллоҳнинг розилиги белгиси деб ҳисоблашади. Кимнингдир мол дунёси кам бўлса, ўзини бунга лойиқ кўрилмаган деб тушунади. Ваҳоланки улар Аллоҳ бериб имтиҳон қилгани каби, олиб ҳам имтиҳон қилишини унутиб қўйишади.

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


ЖАННАТ ДАРЁЛАРИ ҚАЕРДАН ОҚИБ ЧИҚАДИ?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва Расулига иймон келтирса, намоз ўқиса, рўза тутса, уни жаннатга киргизиш Аллоҳнинг зиммасида бўлади, у Аллоҳ йўлида ҳижрат қиладими ёки (ҳижрат қилмай) туғилган юртида қоладими, фарқи йўқ", дедилар. Саҳобалар: "Эй Расулуллоҳ, (соллаллоҳу алайҳи васаллам) инсонларга бу хушхабарни етказайликми?" деб сўрашди. У зот айтдилар: "Жаннатда юзта даража бор, уни Аллоҳ йўлида жахд қилувчилар учун тайёрлаб қўйган. Ҳар икки даражанииг ораси осмон билан ерча. Бас, агар Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўрангиз. Чунки у жаннатнинг энг олий ва баландидир, унинг шифти — Аллоҳнинг Арши. Ўша ердан жаннат дарёлари оқиб чиқади".
Бухорий ривояти.

Қатода айтади:
"Фирдавс — жаннатнинг энг олийи, энг ўртаси, афзали ва энг баландидир".
Баъзилар: "Фирдавс ҳамма жаннатларни ичига олган умумий ном, худди жаҳаннам барча дўзахларнинг умумий номи бўлганидек. Масалан, Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг аввалида мўминларнинг сифатларини мақтаб, сўнг:
"Ана ўшалар Фирдавсга меросхўр бўладиган ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар", деған. Яна Маъориж сурасида худди шундай сифат эгаларини: "Ана ўшалар жаннатларда ҳурмат-иззат кўргувчилардир", дейди. Бундан биламизки, Фирдавс битта жаннат эмас, балки бир нечта жаннат экан", дейдилар. Ваҳб ибн Мунаббаҳ ҳам шундай фикрда.

📚"Жаннат васфи" китобидан.

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН: Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 27-куни.
Милодий 2025 йил 27-январь.


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


#ТЕЗКОР ВА #ФОЙДАЛИ #ХАБАР.

Азиз мухлислар биламизки хозир биз хижрий йил ҳисоби билан муборак ражаб ойида турибмиз. Орамизда бу ойни киришидан олдин интизорлик билан кутганларимиз хам бор. Мана шу ойда бажариладиган энг улуғ ибодатлардан бирини бугунги кеча (26 - январдан 27 - январга ўтар кечаси) да амалга оширишимиз олий бахт ва савоб ҳисобланади.

Бу кеча ҳақида бизнинг шайхул машойихимиз Ҳофиз, Жалолуддин Суютий Рохматуллохи алайҳ ўзларининг «Жоми ул кабир» китобларида қуйидаги ҳадиси шарифни зикр қиладилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам айтадилар.
«Ражаб ойида шундай кеча бордурки, бу кечада амал қилган киши учун юз йиллик ҳасанот ёзилур.
Бу кеча ражабдан уч кун қолганда (яъни йигирма еттинчи кечаси) бўлур.


Кимки шу кечада ўн икки ракат намоз ўқиса, хар бир ракатига сураи Фотиха ва Қуръони каримдан бир сура қироат қилса, хар икки ракатда ташаххуд ўқиб, якунида салом берса (яъни 12-ракаъатдан сўнг салом беради).
Намоздан сўнг:
100 марта "Субҳаналлоҳ валхамду лиллах вала илаха иллаллоху валлоху акбар"
100 марта истеғфор
100 Марта саловат айтса
Шундан кейин ўзи учун дунё ва охират ишларида хохлаган нарсани сўраб дуо қилса ва рўзадор холда тонг оттирса, Аллох таоло барча дуоларини ижобат айлагай магар гунох хақидаги дуолар ижобат қилинмас»


📚 «Аладаб фи ражаб»
🖌 Мулла Алий улқорий

Яқинларингизга хам ушбу хабарни етказинг. Аллох барчамизга ушбу кечанинг фазилати ва барокатидан насиб қилсин!

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


​​НОТЎҒРИ САВДОДА ТОВАРНИ СОТУВЧИГА ҚАЙТАРИШ
#савдо

❓1535-CАВОЛ: Мен бир танишимга бир йилдан кейин янги Дамас автомашинаси олиб бериш шарти билан миниб юрган Дамас машинамни бердим. Кейин билсак, бу келишувимиз тўғри бўлмаган экан. Савдони бузиб, машинамни қайтиб олишим керак экан. Танишим эса Дамасни ўша вақтдаёқ 7500 га сотиб юборган. Шу боис ўзини қайтариб бера олмайди. Аммо ҳозирги кунда ўша ҳолатдаги Дамас бозорда 5500 бўляпти. Биз қандай йўл тутайлик. Агар пулини олсам, 7500 ни оламанми ёки 5500 ни олайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу тузилган савдо келишуви ҳақиқатда нотўғри тузилган ҳамда буни фосид (шаръий қоидаларга зид) савдо дейилади. Фосид савдонинг ҳукми эса, икки томон савдони бузиб, олган нарсаларини дарҳол ўз эгаларига қайтаришдир. Агар харидор сотиб олган товарини сотиб юборган ёки бошқа шаклда йўқотган бўлса, қийматини тўлайди. Қийматини тўлашда товарни қабул қилиб олган кундаги қиймати эътиборга олинади. Шунга кўра саволдаги ҳолатда агар Дамаснинг бозор қиймати биринчи харидор қабул қилиб олган кунда 7500 бўлса, шу қийматни олади. Аммо анашу кундаги дамаснинг ҳақиқий қиймати 7500 юқори ёки кам бўлса, нарх-наводан хабардор кишилар иштирокида ҳақиқий қиймати белгиланади ва шу қийматни олади. Бу масалани ўзаро розилик билан маълум бир суммага келишиш ёки ўрнига бошқа бир товар бериш орқали ҳал қилса ҳам бўлади (“Раддул муҳтор”, “Жавҳаратун наййира” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНДЛАР ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


ҚУРЪОН ИЛА

Айтамиз ҳамду сано Қуръон ила.
Айлагаймиз илтижо Қуръон ила.
Истагайдирмиз шифо Қуръон ила.
Оқибат келса қазо Қуръон ила,
Бош қўярмиз ер аро Қуръон ила.

Жаҳлу зулм ичра эди инсоният,
Ўйламасди не меҳр, иффат, уят,
Холиқин билмасди, йўқ бир маърифат,
Айш учун эрди аёл зоти фақат,
Келди шунда Мустафо Қуръон ила.

Келди-ю, оламни ҳаққа чорлади,
Зулму шаҳват бутларини хорлади,
Кун мисоли олам узра порлади,
Кимки ул зот сўзларини корлади,
Бўлдилар, бас, муқтадо Қуръон ила.

Тингла, банда, келди Роббингдан бу нур!
Уйғон энди, этмагин кибру ғурур.
Фитратинг ‒ бу пок динга юзни бур,
Икки дунё ичра топгайсан сурур,
Ҳам кўрарсан рўшно Қуръон ила.

Лафзу маъноси унинг мўъжиз эрур,
Ҳукму иршод бобида тенгсиз эрур,
Ўхшашин битмоққа халқ ожиз эрур,
Гар усиз ўтса ҳаёт, ночиз эрур,
Ҳосил ўлгай муддао Қуръон ила.

Билки, ҳар ким бўлса одам миллати,
Унга Қуръон Холиқингнинг ҳужжати,
Бунга масъулдир Муҳаммад уммати,
Йўқса битмасдир бу дунё кулфати,
Барча иш бўлгай расо Қуръон ила.

Одам ўғли, кўр не келди сенга жоҳ,
Оилада жуфтинг вазир, сен эрса шоҳ,
Барчаси хизматда сенга хайрхоҳ,
Сен уларга меҳрибон пушту паноҳ,
Барча бу иззат санга Қуръон ила.

Эй аёл, муслимасан, маҳжубасан,
Холиқу махлуққа тенг маҳбубасан,
Бил, ҳаё, иффат-ла сен марғубасан,
Хулқу одобинг била матлубасан,
Барча бу хислат санга Қуръон ила.

Тингла, халқим, дарду дил изҳорларим,
Сен учундир барча йўқ-у борларим,
Хоҳ қабул эт, хоҳ рад эт зорларим,
Сақламай сендан сиру асрорларим,
Айтайин борин расо Қуръон ила.

Аввало Одам ато фарзандисан,
Ҳам Бухорий, Термизий дилбандисан,
Бобиру Темурнинг аржумандисан,
Яъни Ислом умматин бир бандисан,
Барчаси бўлмиш раво Қуръон ила.

Қанчалар юксакдир аждодинг сенинг!
Яшнатиб дунёни и(й)жодинг сенинг!
Лол этиб оламни бунёдинг сенинг!
Келди «Устоз халқ» деб отинг сенинг,
Тарихинг топмиш зиё Қуръон ила.

Айлади номинг улуғ аждодларинг,
Ўйлагин не дер сени авлодларинг!
Фойда бермас ҳеч бино-бунёдларинг,
Ўтмас узринг, битмагай фарёдларинг,
Этмасанг бурчинг адо Қуръон ила.

Кел, элим, Қуръон тиловат айлагил,
Ғамни қўй, бир зум ҳаловат айлагил,
Ҳам тадаббур, фикри оят айлагил,
Икки дунёингни жаннат айлагил,
Ҳам мудом этгин дуо Қуръон ила.

Шукрким, юртинг бугун озод эрур,
Ҳар жиҳатдан кун сайин обод эрур,
Душманинг хомуш ва дўстинг шод эрур,
Сенга мендан ушбу дилсўз ёд эрур:
Бўл ҳамиша ошно Қуръон ила.

Қутлагай байрам билан ўғлинг Ҳасан,
Яъни Қуръон базми ‒ қутлуғ анжуман,
Не муборак халқ бу, ушбу Ватан!
Сен учун бўлсин фидо минг жону тан,
Сенга таъзимлар бажо Қуръон ила.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
04.25.2017


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


#kun_ibrati..🖌

Энг кичик ва энг қайғули қисса:

Бир киши дўстлари билан доим маъсиятда юрар эди, У вафот этди ва жаҳаннамга тушди, у ерда дўстларини топа олмади.. Барча дўстлари унинг вафотидан кейин тавба қилишга улгуришган эди.!

"Ниҳоят улардан бирига ўлим келган чоғда дейди: «Роббим, мени қайтаргин. Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам». Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир",

✅Муъминун сураси, 99-100 оятлар.


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Исро ва меърож хотирасида тўпланувчилар эътиборга олмаётган муаммолар»

Имом Бутий
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Юнус алайҳиссалом денгиз тубида, кит қорнида Аллоҳга дуо қилган ёлғиз инсондир.

Аллоҳ унинг дуосини қабул қилиб, унга нажот берди. Ва бу дуони мусулмонларга фазилат қилиб берди. Кимки Юнус алайҳиссаломнинг дуоси билан дуо қилса, ўша мусулмондаги зарар кетиб, ғам-андуҳи арийди.

«Зулматларда туриб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди. Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё сураси, 87-88-оятлар).

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Саловотнинг бешта фойдаси:

1. Битта саловот айтганга ўнта ҳасанот ёзилади.
2. Битта саловот айтганнинг ўнта гуноҳи ўчирилади.
3. Саловот айтиб бошланган дуонинг қабул бўлишига умид ортади.
4. Саловот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафотларига сабабчи бўлади.
5. Саловот гуноҳларнинг ўчирилишига сабаб бўлади.

«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».

«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН: Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил 26-январь.


https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


Мақсад кўп... Лек, умр қисқадир..!
Ҳар бир ўтаётган вақтимиздан унумли фойдаланишимиз эса ўзимизга боғлиқдир!

🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчамизни соғ-омон етказсин!

Хайрли тун азизлар!
Аллохнинг панохида бўлинг!

https://t.me/mirzaqulbolish_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •

Показано 20 последних публикаций.