MIRARABMADRASA.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


©️O‘zbekiston Musulmonlari idorasi tasarrufidagi Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasining rasmiy kanali!
🔹www.mirarabmadrasa.uz
🔹facebook.com/mirarabmadrasauz
🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz
🔹youtube.com/@mirarabmadrasauz
Telefon: 956004597

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


📢 РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.


🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#xabar #ramazon
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#xabar
🗣Хива шаҳрида Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Бугун, 27 февраль куни Хива шаҳрида Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Конфессиялар ишлари кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда юртимизда расмий фаолият олиб бораётган 16 та диний конфессия вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур Кенгаш 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, охирги йилларда унинг фаолияти янада такомиллашди. Хусусан, 2018 йилга келиб, муҳтарам Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан Кенгаш таркибига барча диний конфессиялар вакиллари киритилиб, Кенгаш аъзоларининг умумий сони 17 нафарга етди. Таъкидлаш керак, сўнгги йилларда Кенгашнинг йиғилишлари Республиканинг турли ҳудудларида сайёр шаклда ўтказилиши яхши анъанага айланди.

✅Бу галги сайёр йиғилиш янгича формат ва ракурсда ташкил этилгани диққатга сазовор. Бу йилдан эътиборан Кенгаш аъзоларидан ташқари Республика парламенти, турли вазирлик ва идоралар ҳамда ташкилот вакиллари ҳам кузатувчи сифатида қатнашмоқда.


🔊Эслатиб ўтамиз, мазкур Кенгаш республика ҳудудида фаолият олиб бораётган барча диний конфессиялар фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи маслаҳат органидир. Унинг фаолияти динлараро мулоқотнинг ривожланиши, юзага келадиган масала ва муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал этишга қаратилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🕌 РАМАЗОН ЯҚИНЛАШГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУОЛАР

🤲Рамазон остонасидаги дуоларимиз

🗣 Аллоҳим, муборак Рамазон ойи ташрифини барча мусулмонларга хайр ва барака ташрифи этгин!

🤲 Аллоҳим, бизнинг рўзаларимизни, намозларимизни, қиёмларимизни қабул айла ва гуноҳларимизни мағфират этгин! Албатта Сен Ғафур ва Роҳийм Зотсан!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا شهر رمضان المبارك لا فاقدين ولا مفقودين ونحن في راحة بال ونتمتع بصح وعافية، وأن تجعل هذا الشهر المبارك نهاية المعاصي التي قد ارتكبناها وأعنا على أن نعبدك في هذا الشهر عبادة ترضيك وترضينا

🤲 Аллоҳим, бизни муборак Рамазон ойига (яхшиликларини) йўқотмаган ва (ғанимат фурсатларини) ўтказиб юбормаганлар қаторида роҳат, хотиржамлик, саломатлик ва офият ила (бу ойдан) баҳраманд бўладиган ҳолда етказгин.

🤲 Бу ойни биз учун шўнғиб кетганимиз гуноҳ-маъсиятларнинг якун топиши қилгин ва Ўзинг биздан рози бўладиган ва бизни ҳам рози қиладиган ибодатларни адо этишимизда ёрдам бергин!

يارب العباد إنا ندعوك أن تغفر لنا ذنوبنا وأن تجعل شهر رمضان المبارك بداية لنا لكل خير وأن ترزقنا فيه البركة والرزق الواسع وأن تعتق رقابنا ورقاب من نحب فيه من النار

🤲 Эй бандаларнинг Роббиси, биз Сендан ушбу муборак ойда бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилишингни ва бу ойни бизга барча яхшиликларнинг бошланиши этишингни ва бу ойда барака, кенг ризқ ила ризқлантиришингни, бўйинларимизни ва биз севганларнинг бўйинларини дўзахдан озод этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تجعل شهر رمضان المعظم شهر تملأ فية الفرحة قلوبنا وتفرج فيه كروبنا وأن ترزقنا فيه الخير كله

🤲 Аллоҳим, ушбу муаззам Рамазон ойини қалбларимизни шодлик ва қувончга тўлдирадиган, ғам-ташвишларимизни кетказадиган ой этишингни ва ушбу ойда барча хайр, яхшиликларни насиб этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا صلاة التراويح ودعوات المصلين وختم كتابك، اللهم إنا نسألك أن تبلغنا نحن ومن نحب شهر رمضان المبارك وأن ترزقنا فيه الخير والسعادة وأن تتقبل منا صلاتنا وصيامنا وان تعتق رقابنا من النار

🤲 Аллоҳим, бизни Китобинг хатмига, намозхонларнинг дуоларига ва таровеҳ намозларига етказишингни сўраймиз!

🤲 Аллоҳим, бизни ва бизнинг суйганларимиз, яқинларимизни муборак Рамазон ойига етказишингни ва у ойдаги хайр ва саодат ила ризқлантиришингни ва биздан намозларимизни, рўзаларимизни қабул этмоғингни ва бизга дўзахдан нажот бермоғингни сўраймиз!


🎆 Яқинлашаётган Рамазони шариф барчамизга муборак бўлсин!

#mutolaa #duo #ramazon

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🌃 Рўза - мажбурий очлик эмас!

    🌙 Расулуллоҳ ﷺнинг Рамазон ойи келиши ҳақида хушхабарлари

    🌙 Ehsonning 4 turi
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир», – дедилар».
Имом Табароний ривояти.

Изоҳ: Бу ойда олам шодликка тўлади, фаришталар ер юзига тушади, хайр-барака, фазилат ва баракалар ёғилади. Мўминларнинг қалбида сурур, кўзида қувонч балқийди. Ҳамма бир-бири билан ширинсўз бўлиб, меҳр-муҳаббат ошади, савоб тўплаш илинжи ортади, ибодатга бўлган иштиёқ кучаяди. Қуръони Каримнинг тиловати ва хатмига бўлган муҳаббат жилоси ҳар бир қалбда намоён бўлади. Масжидларда таровеҳ намозида ҳамма бир сафда туриб ибодат қилади. Элу юртнинг равнақи, осойишталиги, барқарорлигини сўраб дуога қўл очилади. Рўзадор борки, эзгуликка интилади, ўзини ислоҳ этади, хатоларини тузатади. Гинаю кудурат, фитна, фасод, зулм, адоват, ғийбат каби разил иллатларга барҳам берилади.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

🗓 Бугун — пайшанба:
27 февраль, 2025 м;
28 шаъбон , 1446 ҳ:

Аллоҳ таолодан Рамазон киришидан аввал уч нарсани:

- аҳли оиламда менга ёқимсиз ишни кўрсатмаслигини;
- менинг саодатимни махлуқ яъни, банданинг қўлига қолдирмаслигини;
- қалбимда эса заррача ҳам ғам-қайғу қолдирмаслигини
умид қилиб сўрадим.


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОНИ ШАРИФГА ТАЙЁРМИСИЗ?!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

🗓 Бугун — чоршанба:
26 февраль, 2025 м;
27 шаъбон , 1446 ҳ:

Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: “Анас айтади: мусулмонлар Шаъбон ойи кирса, мусҳафлари устига мук тушганча қироатга тушиб кетардилар ва Рамазон рўзаси вақтида заиф ва мискинларга қўллаб-қувватлов бўлиши учун молларидан закотларини чиқарар эдилар”, дедилар.


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


#янгиликлар

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари раҳбарлари учун семинар ташкил этилди.

Семинар доирасида Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов ва Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Жалолиддин домла Сабуров Тошкент ислом институтининг битирувчи курс талабалари билан учрашув ўтказдилар.

Учрашув давомида меҳмонлар талабаларга диний таълим ва тарбия, илмий изланишлар, уламолар меросини ўрганиш ҳамда амалий кўникмаларни шакллантириш борасида ўз тавсия ва кўрсатмаларини бердилар. Шунингдек, битирувчиларнинг келгусидаги фаолиятига доир саволларига жавоблар қайтарилди.

Мазкур семинар ва учрашув талабалари учун катта тажриба манбаи бўлди.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ота-оналар йиғилишига ташриф буюрган отанинг дил изҳорлари.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ЭР ХОТИНИГА "УЧ ТАЛОҚ" ДЕЙИШИ КЕРАКМИ?
#талоқ

CАВОЛ: Хотинидан бутунлай ажрашмоқчи бўлган киши "уч талоқ" айтиши шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уч талоқ айтиш шарт эмас, балки бу гуноҳ ишдир. Баъзилар хотинидан бутунлай ажралмоқчи бўлган киши “уч талоқ” қилиши керак экан деган мутлақо нотўғри фикрда юрадилар. Аслида ажрашмоқчи бўлган киши хотинига: “Сени бир талоқ қилдим” дейиши ҳам кифоя. Идда муддати ўтгандан кейин улар тўлиқ ажрашган ҳисобланадилар.

Бирданига “уч талоқ” айтиш гуноҳ ҳисобланади. Чунки бундай қилиш бир томондан Аллоҳ таоло бандага берган учта имкониятни бирданига йўқ қилиш бўлса, бошқа томондан қайта ярашиш имконини ҳам йўққа чиқаради. Бу мавзуда қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:

قَالَ مَحْمُودُ بْنُ لَبِيدٍ أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم عَنْ رَجُلٍ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثَلاَثَ تَطْلِيقَاتٍ جَمِيعًا فَقَامَ غَضْبَانًا ثُمَّ قَالَ: أَيُلْعَبُ بِكِتَابِ اللهِ وَأَنَا بَيْنَ أَظْهُرِكُمْ حَتَّى قَامَ رَجُلٌ وَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ أَلاَ أَقْتُلُهُ.(رَوَاهُ الامام النَّسَائِيُّ)

яъни: “Маҳмуд ибн Лабийд разияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши ўз хотинини жамлаб уч талоқ қўйгани хабар қилинди. Шунда У Зот ғазабланиб ўринларидан турдилар-да: “Мен ичингизда туриб, Аллоҳнинг китобини ўйин қилинадими?!” – дедилар. Ҳаттоки бир одам ўрнидан туриб: “Эй Расулуллоҳ! Уни қатл қилайми?” – деб юборди” (Имом Насаий ривояти).

Кўриб турганимиздек, бир йўла уч талоқ қилишдан Пайғамбаримиз ҳам, саҳобалар ҳам қаттиқ ғазабланишган. Демак, мусулмон киши Пайғамбари ёмон кўрган ишдан ўзини сақлаши керак. Ҳеч имкон қолмаса, рухсат бўлган бир талоқдан фойдаланиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube



Показано 13 последних публикаций.