Кузда экилса баҳорда бой қилади
Халқимизда “Тўқсонда эксанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган пурмаъно мақол бор. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кузда экилиб, қор ва ёмғир остида қолдирилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради. Эрта баҳорда эса маҳсулотнинг бозори чаққон бўлиши сир эмас.
Мингбулоқ туманида 2025 йил ҳосили учун ноябр-декабр ойларида тўқсонбости усулида сабзавот экилишини таъминлаш, дала четларига кўчат экиш, ички ариқларни тозалаб чопиш ва бетонлаштириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Нуршод Худойбердиев, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Носиржон Каимов, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бектош Аҳмаджонов ва бошқалар иштирок этиб, юқоридаги масалалар агротехникаси юзасидан зарур тавсияларни беришди.
Маълумот учун: туман бўйича барча тоифа хўжаликларида 4 минг 58 гектар майдонга келгуси йил ҳосили учун 2024 йилнинг август-сентябр ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябр-декабр ойларида тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экилиши режалаштирилган.
—
"Sowing in the autumn brings wealth in the spring"
There is a meaningful proverb in our culture: "If you sow in autumn, you'll reap ninety-fold harvest." Specialists emphasize that vegetables sown in the autumn, left under snow and rain, have seeds that sprout early in the spring due to the favorable conditions, leading to faster growth and earlier yields. It is no secret that the market for these products is also more active in early spring.
In the Mingbulok district, a practical seminar was held on November-December of 2024, focusing on ensuring the sowing of vegetables using the ninety-fold method, planting seedlings along field edges, cleaning and lining internal irrigation channels, and concrete lining.
The seminar was attended by district governor Ahrorbek Mansurov, the head of the regional agricultural department Nurshod Khudoyberdiev, chairman of the Farmers, Dehkan Farms, and Household Gardens Council Nasirjon Kayimov, head of the regional office of the Agricultural Industry Development Agency Bektosh Ahmadjonov, and others, who provided essential recommendations on the agro-technical aspects of the above-mentioned issues.
For reference: In the district, it is planned to sow onions, garlic, and other vegetables on 4,058 hectares of land in all types of farms for the 2025 harvest, with planting scheduled for August-September 2024 for onions and garlic, and November-December 2024 for vegetables using the ninety-fold method.