O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Искусство


🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭
🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра
ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
INSTAGRAM: @milliy.teatr
FACEBOOK: MILLIY TEATR
YOUTUBE: MILLIY TEATR

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Искусство
Статистика
Фильтр публикаций


#Эълон

Ҳурматли театр санъатининг ихлосмандлари, азиз обуначилар!

Сизларга шуни маълум қилмоқчимизки, жорий йилнинг 1-февралидан спектаклларнинг чипта нарх-навоси кўтарилади.

Яъни;
Партер - 90.000
Амфитеатр - 70.000
Балкон - 60.000

Театрмизга ташриф буюринг, гўзал ижод маҳсулларидан баҳраманд бўлинг!

Унутманг, Миллий театр ҳар бирингизни севади!

@milliyteatr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Дастур
#Назм

Соғиндим онамни, музтаргинамни,
Мунисим, мушфиқим, рангпаргинамни,
Сўлимим, чиройлим, дилбаргинамни,
Йўл беринг, онасин соғинганларга.

Сочига оқ гуллар экибди ҳаёт,
Юзига имзолар чекибди ҳаёт,
Онам хўп чўкибди, тўкибди ҳаёт,
Қўл беринг, онасин соғинганларга.

Кўп меҳр бермадим, хизмат қилмадим,
Қачон хизмат қилсам, миннат қилмадим,
Балки пушаймоним шундан, билмадим.
Дил беринг, онасин соғинганларга!

Жуда кўп юрдим мен, ўзимни севиб,
Энди кўзёшларда қолайин ивиб,
Юрак зангларини олсинлар ювиб,
Кун беринг, онасин соғинганларга.

Ҳар тирик жон бориб онасин кўрсин,
Кечикиб қолмасин, илдамроқ юрсин,
Қабригамас, бориб қўлига берсин,
Гул беринг, онасин соғинганларга.

Йўл беринг, онасин соғинганларга!

Соғиндим онамни!..


✍️Гулжамол Асқарова

@milliyteatr


#Қатра

☑️Жуссаси йирик, аммо майдагап одам экан.

☑️Узоқ гапирди. Диққат билан тингладим. Аммо гапидан ҳеч бир маъно уқмадим.

Озода ШОБИЛОЛОВА

@milliyteatr


#Репертуар

🗓30/01/2025

“КЕЛДИ-Ю, КЕТДИ”

РОЛЛАРДА:

Келдиёр Кетдиёров- Даврон Каримов
Қумрихон - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева
Хумора Топилдиева- Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Кубаева
Тулпор - Ғайрат Боймирзаев
Инспектор Турдиев - Ихтиёр Отажонов
Инспектор Болтаев - Аҳрор Алижонов
Мухбир - Абдуллоҳ Маъсудов
Кампир - Омина Тўрақулова

⏰18:00да бошланади

☎️71/244-17-51

🎟НАРХЛАРИ:

Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE |LOKATSIYA


#Митти_ҳикоя

АҚЛ ЧАРХИ

Ибн Сино мактабда ўқиб юрган пайтлари алгебра, геометрия фанларини ҳеч тушунолмас экан. Бир куни мактабдан қочибди. Уйига боришга уялиб, йўлдан ўтган карвонга қўшилиб олибди. Карвон бир ерда тўхтагач, карвонбоши ундан сув олиб келишини сўрабди.

Ибн Сино қудуқ бошига бориб, арқон боғланган челакни сувга ташлабди. Челак сувга тўлгач арқонни тортаётганида қараса, арқон ўзи суртинаётган тошни кесяпти. Бундай ўйласа, оддий бир ип йиллар давомида тошларга суртина-суртина тошни кесадиган ҳолга келибди.

Ибн Сино "Бир арқон ҳадеб суртиниб тошни кесадиган бўлибди. Демак, менинг ақлим ҳам чархланса, алгебра ва геометрия масалаларини еча оларканман", деб тезда мактабига қайтган экан.

P
/S.: Ақлни чархлаш – аслида бирор ишни қилишда ҳар кимнинг ўзига бўлган ишончдир. Ишонинг, агар сиз ўзингизга ишонсангиз ҳамма нарса қўлингиздан келади.

@milliyteatr


#Дур_инжу

Ақлсиз билан гап талашма, ақл билан иш тутмайдиганнинг яқинига йўлама.

Эпиктет

@milliyteatr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Архив
#Маҳорат_дарси

Атоқли театр режиссёри, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошевни хотирлаб...

@milliyteatr


#Ибрат

Баланд овозда бақир-чақир қилиб, ҳамма ёқни бошингга кўтарма. Бақир-чақир қилиш, ҳаддан зиёд баланд овозда гапириш ёмон нарса, суҳбатдошингга малол келади.

Билиб қўй: "Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир" (19-оят).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

@milliyteatr


#Қатра

Агар мен сўзлаётганимда, қаршимдаги инсон ишга машғул бўлса, ўша жойда сўзга нуқта қўяман. Сўз дилдан тилга кўчади. Гавҳарни беҳудага тўкким келмайди.

Озода ШОБИЛОЛОВА

@milliyteatr

2k 0 20 1 37

#Репертуар

🗓29/01/2025

“ЧИРОЙЛИСАН, МУҲАББАТ!”

РОЛЛАРДА:

Донохон - Омина Тўрақулова
Дилбархон - Азиза Шарипова
Муқаддас - Саида Умарова
Раъно - Муниса Ражабова
Дилдора - Нодира Алижонова
Олим - Аҳрор Алижонов
Ҳофиз - Жамолиддин Абдужабборов
Шоир - Шерзод Абдувалиев

⏰18:00да бошланади.

☎️71/244-17-51

🎟НАРХЛАРИ:

Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000

📸Баҳодир Эргашов

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA

@milliyteatr

2k 0 16 2 16

#Митти_ҳикоя

ҚАДР

Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат берди:
– Бу соат 200 йил олдин ясалган, бизга у бобонгнинг боболаридан мерос. Сен буни соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини билиб кел, – деди.

Фарзанд соатсоздан:
– Бу эски соат экан, беш доллар бераман, – деган жавобни олиб келди.
Ота:
– Энди буни қадимий буюмлар сотиладиган жойга олиб бориб, нархлатиб кел, – деди.
У ерга бориб келган ўғил:
– Беш минг доллар берамиз, – дейишганини айтди.

– Энди буни давлат музейига олиб бор ва сотмоқчи эканингни айт, – деди ота.
Музейга бориб келган ўғил отасига:
– Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, соатни текширгандан сўнг шу биргини соатга бир миллион доллар белгилашди, – деб келди.

Шунда ота:
– Болам сенга ўргатмоқчи бўлганим шуки, сенинг жойинг қадрингни билган одамлар даврасида. Ўзингни ноўрин жойга қўйиб, қадрингга етмасалар хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган – қадрингга етади. Шундай экан, ўзинга лойиқ бўлмаган ерда қолма, – деди.

@milliyteatr


#Дур_инжу

Ёлғиз қолсанг, ёлғиз эмаслигингни бил! Дардманд бўлсанг, дармонинг борлигини бил!
Ҳеч бир нарсанинг соҳибиман дема, омонатчи эканингни бил!


Шамс Табризий

@milliyteatr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Дастур
#Назм

"Учмоқдаман"

✍️ Bобур Бобомурод
🎙Миллий театр актрисаси Маҳлиё Асқаралиева

📺 "Қақнус"

@mm_telekanal
@milliyteatr

2k 0 13 1 14

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Дастур
#Назм

🎤Миллий театр устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова

📺 "Бормисиз, омонмисиз?"

@mm_telekanal
@milliyteatr


#Ибрат

Кибрга бориш, мутакаббирлик қилиш жуда ёмон иллатлардан. Бу жуда ёмон нарса. Кибру ҳаво бошқаларга оғир ботади, уларни камситади, мусулмонлар биродарлигига раҳна солади.

Шу боис, "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир димоғдор ва мақтанчоқни севмас" (18-оят).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

@milliyteatr


#Қатра

Сўзловчининг кўзига ва оғзига қараб тингловчи бўлиш керак. Сиздаги бу ҳолат сўзловчига нисбатан эҳтиромдир.

Озода ШОБИЛОЛОВА

@milliyteatr


#Репетиция

Миллий театр жамоаси айни кунда янги асар устида ижодий изланишда.

Асарнинг ишчи номи: "Икки Даҳо" ("Навоий ва Жомий")
Жанр: тарихий драма

Муаллиф: Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим
Режиссёр: "Шуҳрат" медали соҳиби Асқар Холмўминов

Пьесанинг читка (стол атрофида ўқиш) жараёнидан фотолавҳалар.

@milliyteatr


#Репертуар

🗓28.01.2025

“ЮЛДУЗЛИ ТУНЛАР”


РОЛЛАРДА:

Бобур - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов (катта авлод)
Бобур - Диёр Саъдуллаев (ўрта авлод)
Бобур - Суҳроб Исомов (кичик авлод)
Қосимбек - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов
Қутлуғ Нигорхоним - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова
Хонзодабегим - Саида Умарова
Фазлиддин - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов
Ойшабегим - Гуласал Аҳмедова
Шайбонийхон - Умид Турсунов
Моҳимбегим - Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова
Ҳумоюн - Шаҳбозиддин Хуррамов
Тоҳирбек - Аҳрор Алижонов
Хўжа Абдулло - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов
Аҳмад Танбал - Фарруҳ Ботиров
Зуҳрабегим - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова
Маҳмудхон - Даврон Каримов
Мансур бахши - Ғайрат Боймирзаев
Дарвеш гов - Собиржон Отажонов
Байда - Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова

Оммавий саҳналарда – театр актёрлари

⏰18:00да бошланади.

☎️71/244-17-51

🎟НАРХЛАРИ:

Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA




#Митти_ҳикоя

КЕРАКЛИГИНГНИ УНУТМА...

Қадим замонларда ёлғиз бир қиз яшар эди. Ёлғизликдан жуда ҳам сиқилган, ҳаётдан хафа ҳолда кўча кезар экан, бир капалакнинг шохлар ичида қолиб кетганига кўзи тушибди. У ердан чиқиш учун ҳаракат қилаётган капалак
қанотларига янада кўпроқ зарар берар эди. Буни кўрган етим қиз эҳтиёткорлик билан капалакни шох-шаббалардан қутқарибди.

Капалак эса учиб кетиш ўрнига қизнинг олдига келиб, гўзал парига айланибди ва қизга дебди:
– Сен жуда ҳам яхши, пок қалбли инсон экансан. Шу сабабли, сенга бир тилак тилаш имконини бераман.
Қиз бироз ўйлагач, парига:
– Бахтли бўлишни хоҳлайман, – дебди.

Пари эса қизнинг қулоғига бир нималарни шивирлабди-да, кўздан ғойиб бўлибди. Қиз ёши ўтган сари доим бахтли ва хурсанд бўлиб юрар эди. Бу бахтиёрликнинг сирини сўраганларга: ёшлигимда парига йўлиққанлигим, дея жавоб берар эди.

Вақт-соати етиб, ажал унга яқинлашганда, атрофдагилар ундан пари унга нима деганини сўрашибди.
Кексайган аёл эса табассум ила дебди:
– Пари менга шундай деган эди: "Қари бўлсанг ҳам, ёш бўлсанг ҳам, бой бўлсанг ҳам, камбағал бўлсанг ҳам атрофингдагиларга кераклигингни унутма!"

@milliyteatr

Показано 20 последних публикаций.