Мусофир | Мигрант


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мигрантлар ҳаёти ҳақида махсус канал
Тезкор янгиликлар, фойдали маълумотлар, юридик маслаҳатлар
“Эй Худо, мусофирчиликда юрганларни ўзинг асра”
Янгилик, қизиқтирган саволлар, фото ва видеоларни юборинг 👉 @musofiruz_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


📈Рубль кўтарилади

Марказий банк 2025 йил 20 январда амалда бўладиган валюталар курсини эълон қилди.

#валюталаркурси

Обуна бўлинг @migrant_musofir


❗️2025 йил ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда ҳал қилувчи йил бўлади – Шавкат Мирзиёев

Бу йил:

▪️5,2 млн фуқаронинг бандлигини таъминлаш;

▪️1,5 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.

Биринчи марта 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.

Маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 миллион аҳоли доимий ишга жойлаштирилади. 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади.

Шу мақсадда бу йил кичик бизнес лойиҳаларига жами 120 триллион сўм кредит ажратилади.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


Тёплый стандаги (Москва) бозордаги катта рейд давомида ноқонуний юрган 426 (!!!) мигрант ушланган😳

Бу ҳақда “Baza” телеграм-канали ёзяпти.

Каналнинг ёзишича, шунча мигрантни тез орада депорт қилишлари мумкин.

Қайд этиш керакки, Россия ИИВ рейдда ноқонуний миграция ташкил этишда гумонланаётган уч киши ушланганини расман маълум қилди. Аммо ҳужжатсиз қўлга тушганлар ҳақида ҳозирча маълумот бермади.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


Патент тўлови учун янги квитанцияни қаерда олиш мумкин?

Москвадагилар Сахароводаги миграция маркази сайтида мустақил равишда шакллантириб олишлари мумкин. Бунинг учун сўралган маълумотларни киритсангиз кифоя.

🧑🏻‍💻Сформировать квитанцию на оплату патента👉 https://mc.mos.ru/service/invoice

Қолаверса, миграция марказига борсангиз, “П” секторда янги квитанция беришади.

Обуна бўлинг
@migrant_musofir


👷🏻👩🏻‍⚕️Ҳозир хорижда ишлаётган ўзбекистонлар сони 1,34 млн атрофида

2024 йилнинг бошида улар сони 1,9 млн киши эди.

Бу йил 40 минг фуқарони хорижий тилларга, 60 минг фуқарони эса касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.

Обуна бўлинг
@migrant_musofir


😨Туркияда қўлбола ароқдан яна 4 ўзбекистонлик вафот этибди

Шу тариқа, заҳарланиш оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг умумий сони 14 кишига етди.

Бош консулхона дипломатлари Истанбулдаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида даволанаётган фуқароларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Уларнинг 3 нафарининг аҳволи оғир.

Бош консулхона барча фуқароларимизни спиртли ичимликлардан тийилишга ва шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиряпти.


Обуна бўлинг @migrant_musofir


#диққат #муҳим
☝️1 январдан QR-код орқали патентни тўлашда диққатли бўлинг


Патент олаётганингизда паспортингиз орқасида тўлов қилиш учун QR-код ёпиштириб берилади. Ўтган йил олганларникида эски нарх кўрсатилган, аммо 2025 йил 1 январдан Россиянинг барча ҳудудларида (Хакасиядан ташқари) патент нархи ошди.

Айрим мигрантлар янги йилда ҳам патентни эски нарх билан тўлаяпти экан – бу хато. Патентни 2024 йилда олганман-ку, шунга эски нархи билан тўлаб юраверсам бўлади деб ўйлайдиганлар бор экан🤷‍♂️

Мисол, 1 январдан москвадагилар QR-код орқали тўлашда аввалгидек 7 500 эмас, балки 8 900 рубль қилиб тўлаши керак. Тўлаш чоғида суммани ўзгартирса бўлади. Агар тўлиқ тўламаган бўлса, қўшимчасини ҳам тўлаб қўйиш керак. QR-код орқали тўлашни истамасангиз, банкда тўланг. Улар янги нархларни аллақачон билишади.

Тўлиқ тўламаганларнинг патенти куйиши мумкин. Шунга диққат қилинг

▪️Патент тўловининг янги нархлари

▪️Патент бекор бўлгани ёки бўлмаганини текшириш

Обуна бўлинг
@migrant_musofir


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тёплый стандаги (Москва) бозордаги катта рейд тафсилотлари маълум қилинди

Россия ИИВ хабарига кўра, рейд давомида ноқонуний миграция ташкил этишда гумон қилинган уч киши қўлга олинган.

Улар сартарош ва телефон таъмирлаш хизмати билан шуғулланиш билан бирга мигрантларга сохта регистрация, миграцион карта қилиб беришган. Бундан ташқари, паспортга сохта кирди-чиқди муҳрларини босиб беришган.

Тинтув пайтида далиллар топилибди.

Жиноий иш очилган.

Обуна бўлинг
@migrant_musofir


#эслатма
❗️Ўзбекистонга янги телефон олиб киришда божхона декларациясини тўлдириш шарт


Агар UzIMEI тизимида сиз олиб келган телефоннинг божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи маълумотлар бўлмаса, у ҳолда телефон қийматининг 30 фоизи миқдорида бож тўлашингизга тўғри келади.


Илгари буни Божхона қўмитаси батафсил тушунтирганди. 👉Видео

Маълумотни танишларга тарқатинг.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


💰Ёзга бориб курьер ва қурувчилар ойлиги 20 фоизга ошади

«Мигрант Сервис» таҳлилчилари ҳисоб-китобларига кўра, курьерлар ойлиги олти ой ичида 186 минг, ҳайдовчиларники 180 минг, қурувчиларники эса 156 минг рублгача кўпаяди.

Обуна бўлинг
@migrant_musofir


Жума муборак!

@migrant_musofir


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Чеснок – саримсоқ, мороженое - музқаймоқ”

Майдан буён Ўзбекистонда яшаётган хорижлик ўзбекчани ўрганяпти.

@migrant_musofir


Хорижлик ишдан бўшаган тақдирда унинг патенти бекор бўлмайди – Россия ИИВ

Патент асосида ишлаётган хорижлик билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда унинг патенти бекор бўлмайди. Хорижлик бошқа иш берувчи билан янги меҳнат шартномасини тузиш ҳуқуқига эга.


Обуна бўлинг @migrant_musofir


💍Никоҳ асосида РВПга ҳужжат топшириш

🗣Сахароводаги миграция маркази бунда қуйидаги талабларга риоя қилиш кераклигини эслатди:

✅никоҳ ҳужжат топшириш кунига қадар уч йил олдин тузилган бўлиш керак. Яъни уч йил бирга яшаган бўлиш керак. Ўртада умумий фарзанд бўлса, уч йил кутиш шарт эмас.

✅хорижликнинг регистрацияси Москва шаҳрида бўлиши керак, унинг Россия фуқароси бўлган умр йўлдоши эса Москвада доимий пропискасига эга бўлиши шарт.

☝️Бундай ҳолатларда Москвада никоҳ асосида соддалаштирилган тарзда РВПга ҳужжат топшириш мумкин.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


Юзлаб мигрантлар Трамп инаугурациясигача чегарани кесиб, АҚШга ўтиб олишга шошиляпти

Журналистларни уларни Мексика жанубида, Америка чегарасидан 1500 км узоқликда учратишган.

📌Маълумот учун, Трамп Оқ уйга кириши билан ноқонуний мигрантлар учун чегараларни ёпиш тўғрисидаги
фармонни имзолашга ваъда берган. Бундан ташқари, у ноқонуний мигрантларни бутун оиласи билан жўнатиб юборишни бошлайди.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


👷 Россияда иш тажрибаси талаб қилинмайдиганлар учун вакансиялар бир йилда 22 фоизга кўпайибди

Уларга талаб асосан омбор, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида юқори.

Таклиф қилинаётган ойлик 62 минг рублдан 66 минг рублгача.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


❗️Генерал Кирилловга уюштирилган теракт юзасидан яна икки киши ҳисбга олинди

Бу – Батухан Точиев и Рамазан Падиев. Россия Тергов қўмитасига кўра, айнан улар теракт ижрочисига хостелдан хона ижарага олиб беришган ва буюртмачидан пул олиб келиб беришган.

Mash телеграм-каналининг ёзишича, Точиев ва Падиев Россияда тақиқланган Батал Хаджи террорчилик гуруҳи (Ингушетия) аъзолари.

Бу терактни содир этишда ўзбекистонлик
айбланяпти.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


📈Рубль кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 17 январда амалда бўладиган валюталар курсини эълон қилди.

#валюталаркурси

Обуна бўлинг @migrant_musofir


#тезкор #диққат #тарқатинг
🚧🇷🇺🇰🇿1 февралдан Оренбург вилоятидаги «Орск» ва «Маштаково» чегара пости вақтинча ёпилади

Сабаб – Қозоғистоннинг «Алимбет» ва «Сырым» постларининг таъмирлашга ёпилиши. Таъмирлаш ишлари 16 ой давом этади!!!

Росгранстрой ҳайдовчиларга қуйидаги постлардан фойдаланишни тавсия қилган:

🔺 «Илек» (фақат Россия ва Қозоғистон фуқаролари учун)
🔺 «Теплое» (фақат Россия ва Қозоғистон фуқаролари учун)
🔺 «Светлый»
🔺 «Сагарчин»

Маълумот учун, мигрантлар кўпинча «Орск» ва «Маштаково» орқали кирди-чиқди қилгани бориб келарди.

Обуна бўлинг @migrant_musofir


Москва кўчаларида учратишибди

@migrant_musofir

Показано 20 последних публикаций.