29 Apr, 16:58
Қарздорлик — бу масъулият. Агар қарздор ўз мажбуриятларини бажармаса, шахсий мулкидан айрилиши мумкин.Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Н.нинг 5 миллион сўмдан ортиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар қарзини ундириш тўғрисидаги суд қарори Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушди.Қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилди. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Н.Н.га тегишли Lacetti русумли автомобиль аниқланди ва жарима майдончасига жойлаштирилди.Агар қарздор яқин кунлар ичида қарзини тўламаса, автомобиль аукционда сотилади ва тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
29 Apr, 13:48
29 Apr, 11:56
28 Apr, 10:20
28 Apr, 09:20
28 Apr, 08:57
26 Apr, 09:09
25 Apr, 19:43
25 Apr, 12:37
25 Apr, 08:17
25 Apr, 08:09
24 Apr, 13:47
24 Apr, 13:24
24 Apr, 13:15
23 Apr, 14:07
23 Apr, 11:00
23 Apr, 10:37
Кредит олиш қулай молиявий хизмат бўлишига қарамай, қарз олувчилар зиммасига катта масъулият юклайди. Кредит шартномаси шартларини бузиш, айниқса, гаровга қўйилган мол-мулкни яшириш қонунан тақиқланади ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.Жиззах вилоятида бир қатор қарздорлар кредит шартномалари шартларини бузиб, гаровга қўйилган автотранспорт воситаларини яширишга уринган. Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг қарорларига асосан, банклар фойдасига кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги ижро варақалари Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушган.Жорий ойнинг бошидан буён вилоят бўйича шундай юзга яқин автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончаларига жойлаштирилди.Келгусида ушбу автотранспортлар аукцион савдолари орқали сотилади ва тушган маблағлар кредит қарздорлигини қоплашга йўналтирилади.
23 Apr, 08:11
22 Apr, 17:02