MIB QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мажбурий ижро бюроси Қашкадарё вилоят бошқармаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: MIB faoliyatidan
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ходимларга қаршилик кўрсатган шахсга нисбатан жазо тайинланди

Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ходимларнинг қонуний ҳаракатига қаршилик кўрсатган айрим шахсларга нисбатан кўрилган чоралар юзасидан тайёрланган лавҳа.

“Milliy TV” телеканали "Millar" информацион теледастурида намойиш этилди. (29.10.2024 йил, соат 20-12 да)

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


МИБ ходимига қаршилик кўрсатган шахс 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан М.Уразовдан “Financial boon” МЧЖ фойдасига 1 млн. 715 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Косон туман бўлими давлат ижрочилари жорий йилнинг 14-июнь куни қарздор М.Уразовнинг яшаш хонадонига бориб, қарздорликни тўлаб бериши, акс ҳолда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилишини тушунтиришган.
Шу пайтда қарздор М.Уразов қарздорликни тўламаслик мақсадида омма олдида юриш-туриш қоидаларига риоя қилмасдан, бўлим ходимларини оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилган.
Шунингдек, ходимлар мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширмоқчи бўлганларида, қаршилик кўрсатиш мақсадида темир жисм билан давлат ижрочиси Ж.Мажидовнинг бошига санчиб олган.
Оқибатда, бўлим давлат ижрочисига тан жароҳати етказганлиги натижасида уларни ўз хизмат вазифаларидан воз кечишга мажбур қилиб, у билан боғлиқ ижро ҳаракатларини амалга оширишга фаол қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Косон тумани судининг ҳукмига кўра М.Уразов айбли деб топилиб, унга нисбатан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


МИБ ходимига қаршилик кўрсатган шахс 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди


Қамалмаслик учун суд залида 82 млн. сўм алимент тўлаган ота...

Бугунги жамиятимизда афсуски, аксарият ҳолларда эр-хотин ўртасидаги оилавий низолар сабаб фарзандлар жабр кўрмоқда. Оилавий ажримлардан сўнг, ота ўз фарзандларини моддий таъминлаш тугул, хабар ҳам олмайдиган ҳолатларга дуч келяпмиз.

Бюронинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими иш юритувида ҳозирда алимент ва моддий таъминот ундириш билан боғлиқ 1 420 та ижро ҳужжатлари мавжуд. Шулардан 753 нафар қарздорлар интизомли тўловчи сифатида ўз вақтида алимент пулларини тўлаб келмоқ
да.

Алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан тегишли қонуний чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 63 нафар қарздорларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47/4 моддасига асосан маъмурий қамоқ жазо чораси берилган бўлса, 2 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ана шундай жазолардан бирини шаҳрисабз Ғ.Хга ҳам қўллаш учун Бюронинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан барча ҳужжатлар тайёрланган ва судга юборилган эди.

Сабаби, қарздор Ғ.Х. Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суднинг қарорига асосан 2 нафар фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган эди. Мазкур ҳужжат 16.12.2020 йилда Бюронинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган. Огоҳлантиришларга қарамасдан қарздор алимент пулларини бир неча ой кам миқдорда тўлаб юрган ва кейинчалик номаълум манзилга кетган.

Қидирув тадбирлари натижасида топилган қарздор жорий йилнинг 21 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди биносида бўлиб ўтаётган суд мажлиси жараёнида 82 млн. сўм алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди.

Шу сабабли жавобгарликдан озод қилинди.


Қамалмаслик учун суд залида 82 млн. сўм алимент тўлаган ота..


Суд қарори билан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 26.08.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор З.Хужамиёровадан Чироқчи туман Электр таъминоти корхонаси фойдасига 4 млн. 974 минг 585 сўм ундириш белгиланган.

Маълум бўлишича, З.Хужамиёрованинг тумандаги “Яшнобад” МФЙ ҳудудида жойлашган яшаш уйида 2024 йил 26 апрель куни ўтказилган текширишда электр энергиясига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланиб, ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Фуқаро бу хатти-ҳаракатлари билан Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2018 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабларини бузганлиги оқибатида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 101-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Чироқчи туман бўлими иш юритувига 24.10.2024 йилда келиб тушган ҳамда шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иш қўзғатилган.

Қарздорга бу ҳақида SMS-хабарнома юборилиб, қарздорликни 15 кунлик ихтиёрий муддатда тўлаб бериши юзасидан огоҳлантирилган.

З.Хужамиёровага келгусида мазкур суд қароридан норози бўлган тақдирда юқори турувчи судга мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ бўлади.


Фуқарога нисбатан қидирув эълон қилинган

“Адолат кўзгуси” газетасининг жорий йил 26-сентябр сонида фуқаро Ш.Эшпўлатованинг алимент пуллари ундириб бреилмаётганлиги юзасидан йўллаган мурожаати жойлаштирилди. Мурожаат Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ф.Тўраевдан ундирувчи Ш.Эшпулатованинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун то у вояга етгунига қадар жами даромадининг ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 17.12.2020 йилда келиб тушган ҳамда ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздорнинг хорижга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.

Қарздор 2022 йил март ойига қадар алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли, суднинг қарорига кўра Ўз.Р.МЖтКнинг 47/4-моддаси 1-қисмига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.

Ижро ҳаракатлари даврида, қарздорнинг яшаш уйига борилганда, Ф.Тўраевнинг яқин қариндошлари томонидан у уйида йўқлигини маълум қилишган ҳамда унинг номида мол-мулки йўқлиги аниқланди.

Шу сабабли, 11.07.2024 йилда қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган.


Репост из: Bosh prokuratura
​​Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 12 958 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 12 388 таси ҳал қилинган.

Мурожаатларнинг 6 994 таси қаноатлантирилиб, 6 168 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ҳамда 5 394 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Шунингдек, мурожаатларни ўрганиб ҳал этиш натижаларига кўра, жисмоний ва юридик шахслар фойдасига 10,3 млрд. сўм ундириб берилган.

Жумладан, бошқарма ва бўлимларга алимент ундирувлари юзасидан келиб тушган мурожаатлардан 4 652 таси қаноатлантирилиб, 5,6 млрд. сўм алимент пуллари ундириб берилган.

Бундан ташқари, қарз ундириш бўйича келиб тушган мурожаатларни ўрганиш жараёнида 9,2 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ундирилиши таъминланган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Ташкилотдан 1 млрд. сўмдан зиёд қарздорлик ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Миришкор туман бўлими томонидан солиқ қарздорликларини ундириш борасида доимий чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 43 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилиши таъминланди.

Ҳозирги кунда солиқ қарздорликларини ўз вақтида тўламаган қарздорларнинг 32 та 5,42 млрд. сўмлик мол-мулклари хатланди.
Шунингдек, 12 та ижро ҳужжатлари юзасидан 12 млрд. сўмлик хатланган мулклар онлайн аукцион платформаси орқали сотувга чиқарилди.

Жумладан, Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасининг жорий йил 6-сентябрдаги Қарорига асосан “Mirishkor tekstil group cluster” МЧЖдан солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Миришкор туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган, қарздор огоҳлантирилиб, банкдаги ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилган. Шунингдек, балансида аниқланган мол-мулкларга нисбатан таъқиқ ўрнатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида жамиятдан 1 млрд. 148 млн. сўм қарздорлик ундирилиши таъминланди.

Ҳозирда солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


https://t.me/mib_qashqadaryo_vil
href='b' rel='nofollow'>b>


Ташкилотдан 1 млрд. сўмдан зиёд қарздорлик ундирилди


Яккабоғлик ота 51 млн. алиментни олдиндан тўлади

Оилавий ажримлар афсуски,фарзандларга ҳам руҳий ҳам маънавий томонлама салбий таъсир кўрсатади. Уларни ёлғиз катта қилишига тўғри келган аёлларда, кўп ҳоллада болаларига меҳр бера олмаган отасидан ҳеч бўлмаса алимент ундириш нияти пайдо бўлади.

Аммо афсуски, барча оталар ҳам ўз фарзандларини моддий таъминлашга масъулият билан ёндашмайди. Ихтиёрий тўланмаган алимент эса, Бюро давлат ижрочилари томонидан мажбурий тартибда ундирилади.

Аммо баъзи алимент тўловчи қарздорлар фарзандлари моддий таъминоти учун олдиндан тўловни амалга оширади ёки бир йўла барчасини тўлаб беради.

Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Ф.Холмановдан ундирувчи Г.Шербоева фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Яккабоғ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва қарздор огоҳлантирилган.

Ф.Холманов алимент пулларини шу кунга қадар тўлаб келган.
Жорий йилнинг октябрь ойида қарздор бўлим давлат ижрочисига мурожаат қилиб, алимент пулларини олдиндан тўлаб бермоқчи эканлиги ва хорижга чиқиш нияти борлигини билдирган.

Давлат ижрочиси томонидан оллиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида, тарафлар ўзаро келиштирилиб, 2029 йилга қадар бўлган алимент пуллари ҳисобланди.

Жорий йилнинг 11-октябрь куни қарздор ҳисобланган 51 млн. сўм алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди.


https://t.me/mib_qashqadaryo_vil
href='' rel='nofollow'>


Яккабоғлик ота 51 млн. алиментни олдиндан тўлади


"Orlando" хатлангач, солиқ қарздорлиги шу куннинг ўзида тўлаб берилди

Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими томонидан солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жумладан, бўлим иш юритувига жорий йилнинг 20 август куни вилоят солиқ бошқармаси фойдасига “Бунёд” фермер хўжалигидан 53 млн. сўм солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан ижро ҳужжати келиб тушди.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, фермер хўжалиги қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилиб, ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ фермер хўжалиги қарздорликни берилган муддат давомида тўлаб бермаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фермер хўжалиги балансида бўлган “ Chevrolet Orlando” русумли автотраснпорт воситаси мавжудлиги аниқланган ва давлат ижрочиси томонидан хатланган.

Автотранспорт воситаси хатлангандан сўнг, қарздор томонидан 53 млн. сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилди ҳамда автомашина фермер хўжалигига қайтарилди.


https://t.me/mib_qashqadaryo_vil


"Orlando" хатлангач, солиқ қарздорлиги шу куннинг ўзида тўлаб берилди


#Live

Айни вақтда Мажбурий ижро бюроси Нишон тумани бўлим бошлиғи У.Зиядуллаев тумандаги Кимёгар маҳалласида оталиққа олинган ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашмоқда


Ота фарзанди учун бир йўла 60 млн. сўм алимент тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2016 йил 02 февраль кунидаги суд буйруғига асосан қарздор Ж.Эралиевдан ундирувчи М.Улашованинг фойдасига тарбиясидаги бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун у вояга етгунига қадар алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Жумладан, бўлим давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42/1-моддасига асосан, қарздорнинг мамлакат ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Ж.Эралиев алимент пулларини шу кунга қадар тўлаб келган.
Жорий йилнинг октябрь ойида қарздор ўзига нисбатан ўрнатилган таъқиқларни олиб ташланиши учун бўлим давлат ижрочисига мурожаат қилди. Ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида, қарздор фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини бир йўла олдиндан тўлиқ тўламоқчилигини билдирди.

Томонларнинг ўзаро келишувига асосан Ж.Эралиев собиқ турмуш ўртоғи М.Улашовага 60 млн. сўм алимент пулларини бир йўла тўлаб берди.


Ота фарзанди учун бир йўла 60 млн. сўм алимент тўлади


Репост из: Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бу тоифадаги жами 260,7 млрд. сўмлик 26 234 та ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган.

Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 11 340 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 85,9 млрд. сўм қарздорликлар амалда ундирилган.

Бундан ташқари, давлат ва бюджет ташкилотлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан 8 710 нафар фуқаролар фойдасига 69,1 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.

Шу билан бирга, фуқаролардан фуқаролар фойдасига ундирилиши лозим бўлган 2 630 та ижро ҳужжатлари бўйича 2,4 млрд. сўм сўмлик қарздорликлар ундирилиши таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Facebook | Veb-sayt


Истеъмолга яроқсиз 950 мингга яқин дори воситалари йўқ қилинди

#Қарши_шаҳар

2024 йилнинг 28 январь куни Шаҳрисабз туманидаги Ж.Чориевнинг яшаш хонадонида ўтказилган текширишда фуқаро сифатсиз дори воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Ҳисоб китобларга кўра, истеъмолга яроқсиз дори воситаларининг миқдори 11 минг 749 қутида жами 942 минг 709 дона бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 26.04.2024 йилдаги қарори билан Ж.Чориев Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 165/1-моддаси айбли деб топилган.

Ҳуқуқбузардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган жами 76 млн. 260 минг сўмлик сақлаш муддати ўтган ва инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган дори воситаларини тегишли тартибда йўқ қилиш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар иштирокида мазкур ижро ҳужжати ижроси таъминланди.

Шунингдек, судларнинг тегишли ижро варақаларига асосан 1000 қути тамаки ва спиртли ичимликлар ҳам тегишли тартибда йўқ қилинди.


Репост из: MIB faoliyatidan
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди

Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилоят бошқармасида фахрий ва устоз ходимлар билан ўтказилган "Уч авлод учрашуви" бўйича тайёрланган лавҳа тафсилоти.

“Sevimli” телеканали “Zamon" информацион дастурида намойиш этилди. (04.10.2024 йил, соат 09-10 да)

Website
| Facebook | Telegram | Instagram | @majburiyijrobyurosifarruht3915?si=PBM7VqzDZaGJjmcB' rel='nofollow'>Youtube | X

Показано 20 последних публикаций.