Meliev | Blog


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Шахсий фикр, таҳлил ва қарашларимни шу ерда ёзиб бораман. Блог зерикарли бўлиб қолмаслиги учун баъзан расмли ҳамда мусиқий постлар ҳам бўлади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим: http://myurls.co/melievh
Мурожаат учун:
@melievgagapimborrr_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Ёшлигимда (ҳозир анча каттаманку😎) соат 2-3 гача қизлар билан гаплашган инсон сифатида шуни айта оламанки, буларнинг ҳаммаси шунчаки эртак!

👉 @melievuz


Охирги ҳафта давомида телефондан фойдаланишни бирмунча камайтира олдим. Энг муҳими, Instagram деган балодан қутулдим )

👉 @melievuz

142 0 0 23 12

Мен ишлатадиган тариф бўйича бир ой учун 500 та смс берилади, лекин охирги марта қачон бировга смс ёзганимни эслолмайман.

Яъни, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар шу даражада оммалашиб кетдики, бозорда смс хабарномаларга деярли ўрин қолмади.

Масалан, сиз смс хабар орқали кимбиландир доимий гаплашасизми? Яъни, смс’ларингиздан қанчалик фойдаланасиз?

👉 @melievuz


Telegram’даги аксарият пулли курсларга (у хоҳ IELTS бўлсин, ҳох IT’га алоқадор, фарқи йўқ) шунчаки текинга қўшилиб олиш имкониятини тақдим этаётгани учун @SkillSwapAcademy каналига раҳмат!

Бу каналга қўшилганимга ҳали кўп вақт бўлмади, лекин ўзим учун керак бўлган ва бир пайтлар пулим бўлмагани учун қўшила олмаган айрим курсларимга айнан шу канал орқали қўшилиб олдим.

Бу каналга қўшилиб олишни “от души” тавсия қиламан, сиз пул тўлаб қўшиладиган курсларингизни бу ерда текинга топасиз.

👉 @melievuz


CAS гуруҳи ашулаларини ўзим учун кашф қилганимга чамаси 2 йилдан ошди.

Буларнинг ажиб ва бошқаларникига ўхшамайдиган мусиқий садоси бор ва у ростдан ҳам одамни ўзига жалб қила олади.

Лекин, очиғини айтсам, шу кунгача CAS ашулаларини шунчаки эшитиб юраверганман ва ҳеч қачон уларнинг шахсиятига қизиқмаганман. Асосий мусиқа сўзларини аёл киши айтса керак, деб ўйлардим.

Худди, охирги пайт ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган қозоғистонлик қўшиқчи Ирина Кайратовани аёл киши бўлса керак, деб ўйлаганимдек.

Аммо, кеча Google ва ChatGPT’дан CAS гуруҳи ҳақида батафсил маълумот қидирган пайтим, қаттиқ адашганимни ҳис қилдим.

CAS бэнд гуруҳида ҳеч қанақа аёл киши йўқ экан. Асосий мусиқа сўзлари эса гуруҳ солисти Грег Гонсалез томонидан ижро этилар экан. Овоз тони ўзиям мана ман деган аёл кишиларникидан ўтиб кетади лекин, қойил )

P. S. шу гуруҳ номи биз учун сал чатоқроқда, аммо, қолган томонлама баҳолаш керак бўлса, 10/10 қўйган бўлардим.

👉 @melievuz


Айни пайтда осмондаги ойга қарасангиз, унинг атрофида мана бундай халқа ҳосил бўлгани кўрасиз.

Бундай халқани мен аввал ҳам кўп кўрганман (сиз ҳам кўрган бўлишингиз керак) лекин, у айнан нима эканлигига ҳечам қизиқиб кўрмагандим.

Ҳозир Google’га сўров юборганимда, бу халқанинг номи “Lunar Halo” деб аталар экан.

Одатда, бундай халқа осмонда жойлашган юпқа булутларда муз кристаллари ҳосил бўлганда пайда бўлар экан. Яъни, ой нури мазкур кристаллардан ўтаётган вақтда синади ва ойнинг атрофида мана шундай халқа пайдо бўлади. Қизиқ а?

Энг қизиғи, бундай халқанинг пайдо бўлиши об-ҳавонинг ёмонлашишидан дарак берар экан. Тавба, Аллоҳ хамма нарсани мукаммал ҳолатда яратиб қўйган.

👉 @melievuz

209 0 1 18 16

Тўғрисини айтсам, армия ва ҳарбийликка умуман қизиқмайман, лекин ичимда “Барибир, бир кун армияга бориб хизмат қилиб келиш керак”, деган тушунча ўтади.

Яхшилаб ўйлаб қаралса, юқоридаги твитда Диёр ака ёзган гапида жон бор. Бироз бўлсада таскин топдим )

👉 @melievuz

204 0 0 32 10

8 мартда бу қизни камида Iphone 16 кутиб турибди )

👉 @melievuz

203 0 0 20 14



Репост из: Plossla
Otash Hijron desa "kim u?" deydigan avlod bilan yashayapmiz

@plossla

195 0 0 22 14

14 январь олдидан икки вилоятлик севишганларнинг қисқа суҳбати:

Умуман олганда, ҳамма нарсани иложини топса бўлади-ку, тўғрими?)

👉 @melievuz

243 0 2 104 20

Ҳали 25 га кирмадим, манимча, ҳали уйдагиларни кўзига бунақа кўринмаяпман )

👉 @melievuz

227 0 1 40 15

Кимдирларга шунақа эркалаш ёқадида, тўғрими?)

👉 @melievuz

234 0 1 37 20

Колхозимизда яна бир кун ниҳоясига етди.

👉 @melievuz


Охирги кунларда Instagram’дан фойдаланишни анча камайтиргандим, бугун бирйўла профилдан вақтинчалик чиқиб қўяқолдим.

Мабодо, фолловерларингиз орасида профилим кўринмай қолган бўлса, “Ия, бу болани профили нега кўринмаяпти, мани блок қилиб қўймадимикан?” деган шубҳага бориб юрманг.

Одатда, профил вақтинчалик ўчирилган пайтда (яъни, temporarly deactivate) у бошқаларга кўринмайди.

👉 @melievuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мен ёлғизмаслигимни яна бир марта ҳис қилдим. Мен ҳам инстаграмдаги сторисларни кўпинча худди шунақа қилиб кўраман.

👉 @melievuz

387 0 0 90 17

Қуёш бор, лекин унинг тафти йўқ. Яъни, ташқари жуда совуқ!

👉 @melievuz


Баъзан, бизга футбол тўпи катталигидек кўринадиган ой, аслида бизнинг тасаввуримиздан-да катта эканлигига ишонмай қоламан.

Хуллас, бугун камерам нигоҳи яна осмондаги анави ойпопукка қаратилди.

Камера: Iphone 15 Pro | x12 Zoom

Расмнинг файл формати

👉 @melievuz

304 0 0 14 10

YouTube’да IELTS бўйича мен энг яхши кўрадиган ва доимий кузатиб борадиган ўқитувчим — бу Aсия опа бўладилар.

Ҳалиги, баъзан дарс ва практислардан чарчаб “Эй, шу IELTS ҳам бошида қолсин!” деб қоладиган пайтлар бўладику, бу опани гаплари хаттоки ўша пайтда ҳам одамга ёқаверади ва дарсларини эринмасдан кўриб чиқаман.

Мабодо, керак бўлса, Асия опани YouTube’даги саҳифалари манзили: “Fastrack IELTS”

Сизларда ҳам шунақа ўзингиз доимий кузатадиган инглиз тили каналлари борми, бўлса улашиб кетинг!

👉 @melievuz

335 0 7 26 13

Мана шу рост гап. Масалан, ман олган расмларим остида баъзан “Расм зўр чиқибди, барибир Iphone камераси зўр-да!” деб ёзиб қолишади.

Лекин билишмайдики, аслида асосий гап камерада эмас, балки камерани тўғри ва бошқалар илғай олмаган ракурсга мослаган фотографда бўлади.

👉 @melievuz

336 0 0 28 28
Показано 20 последних публикаций.