Бир куни саховати билан танилган Умар ибн Убайдуллоҳ йўлда кетаётиб, бир боғнинг ёнидан ўтди. Боғнинг девори ёнида бир қул бола овқат еб ўтирарди. Шу пайт унинг ёнига бир ит келди. Бола ўзи бир луқма еса, итга ҳам бир луқма берарди. Буни кўрган Умар ибн Убайдуллоҳ: “Бу сенинг итингми?” деди. Бола: “Йўқ”, деди. Умар: “Унда, нега уни овқатингга шерик қиляпсан?” деган эди, бола: “Ўзим еб, унга бермаётганимни кўриб қолишларидан уяламан”, деди. Боланинг жавобидан лол қолган Умар: “Сен ҳурмисан ёки қулми?” деди. Бола: “Мен шу боғ эгасининг қулиман”, деди.
Умар жўнаб кетиб, бироздан кейин қайтиб келди-да: “Суюнчи бер, Аллоҳ сени озод қилди. Бу боғ энди сеники бўлди”, деди. Бола хурсанд бўлиб: “Гувоҳ бўлинг, бу боғнинг ҳосилини шу шаҳардаги камбағалларга атадим”, деди. Боланинг ҳимматига қойил қолган Умар: “Мени ҳайрон қолдирдинг. Ўзинг муҳтож, камбағал бўла туриб, шунақа қиласанми?” деди. Шунда бола иймон ва ишонч билан: “Аллоҳ менга сахийлик қилиб турганда, бахиллик қилишдан уяламан” деб жавоб берибди