🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ўзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси
Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


🕌 ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَن الرَّحِيم.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   ☝️Намозларингизни ўз
вақтида ўқишни унутманг!

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир»

Нисо сураси 103-оят

Яқинларингизга ҳам юборинг
@MavlonoLutfulloh | Саҳифаси

Youtube | Instagram | Facebook




Имом Шаъбий дедилар: “Илм уч қаричдир. Ким ундан бир қаричга эришса, бурни кўтарилиб, унга ноил бўлдим деб гумон қилади. Кимки иккинчи қаричга эришса, уни олдида кичрайиб кетади ва ҳали илмга эришмаганини билади. Аммо энди учинчи қарич бўлса, ҳайҳотки, ҳеч ким ҳеч қачон эриша олмайди”.

https://t.me/mavlonolutfulloh


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига яраш учун келганмиз.
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига  малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз.
🍂
Аллоҳ ҳаммамизни керакли инсонлар қилсин..
Ўзимиз ҳам коримизга ўзимиз ярайлик..
Саҳобаларимиз қамчилари ерга тушса,ўзлари отдан тушиб олишган эканлар.
Ваҳоланки
- олиб бер, дейишса бўладиган холатда ҳам..
Улар Аллоҳдан ўзгага хожатманд бўлишни хоҳлашмаган.
Қодир бўлсак мухтожларга ёрдам берайлик,аммо ўзимизни назорат қилайликки,яраган ишимизни қилайлик..
Бир онахонни дуоларини эшитгандим..
-Роббим токи ўлгинимча қўл оёғим дастёрим бўлсин,Ўзинггагина мухтож бўлай,ибодатингга  куч қувватли қилгин..
🍂
Қадрли биродарим хайрли тонг жума аёмингиз муборак..
Албатта,ўғил қизимиз,ҳизматимзда бўлишсин..
Ўзимиз ҳам токи ҳаётмиз,ўзимизни бошқариш,гўзал дуолар қилиб юриш насиб бўлсин.
https://t.me/mavlonolutfulloh




Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот дедилар:
“Шундай фитна бўладики, кишиларнинг ақллари заифлашиб, сусайиб кетади. Ҳатто бирон соғлом фикрли, ақлли одамни кўриш имконсиз бўлиб қолади”.

Нуъайм ибн Ҳаммоднинг «ал-Фитан» номли китоблари.

https://t.me/mavlonolutfulloh


​​ЁШЛИКДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ТЎЛАШ
#ҳалол_ҳаром

❓1522-CАВОЛ: Мен ёшлигимда қўшнимизга катта молиявий зарар етказганман. Шуни тўлаб беришим керакми? Орадан 40 йилдан ортиқ вақт ўтган.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда зиён кўрган киши билан гаплашиб, зарарни қандай қоплашни келишиб олинади.
Шаръий қоидаларга кўра ўзгаларга қасддан етказилган зарарларни қоплаб бериш лозим бўлади. Бола балоғатга етмаган вақтда зарар етказган бўлсада, уни тўлаб бериш шарт бўлади. Ёшлик чоғида тўлашга имкони бўлмаса, имкон бўладиган вақтгача кутиб турилади, лекин унинг ота-онасидан ундирилмайди.
Маълум бир маҳсулотга зарар етказилган бўлса, тўлаш пайтида шу маҳсулотни бериш ёки унинг ўрнига бошқа бирор буюм беришни ўзаро келишиб олиш ҳам мумкин. Агар зарар кўрган киши ҳеч қандай тўловларсиз рози бўлса, бу унинг ихтиёридаги ишдир. Бу билан зарар етказган киши қарздан қутилади. Аммо зарар кўрган кишини зарардан кечишга мажбур қилинмайди (“Раддул муҳтор”, “Мажаллатул аҳкамил адлийя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЁШЛАР

ЁШЛАРНИ ЗАРАРЛИ ИЛЛАТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ – ДИНИМИЗ ТАЛАБИ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Икромжон Раҳмонов,
Поп тумани “Якк тут” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИНТЕРНЕТ

ИНТЕРНЕТ “ЎРГИМЧАК ТЎРИ”

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Фазлиддин Салимов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Тожи Аҳмад” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР БЕРАЙЛИК!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Тожиддин ХЎЖАХАНОВ,
Янгиқўрғон тумани, “Ёрилган” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Соч-соқолни Исломда оқаришининг фазилати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Оқ сочни юлманглар, чунки у қиёмат кунида нурдир. Кимнинг Исломда битта сочи оқарган бўлса, унинг сабабидан Аллоҳ унга битта ҳасана битади, ундан битта гуноҳни ўчиради ва унинг даражасини бир поғона кўтаради”.

Имом Аҳмад ривояти.

https://t.me/mavlonolutfulloh


#Мақола #Мазҳаб #Раддия

#Мавзу: Ҳанафий мазҳабида имом орқасида қироат қилиш.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Одамлар орасида, жамоат намозларида баъзи бировларнинг имомнинг орқасида туриб сураи фотиҳа ўқиётганини ёки бўлмаса имомга эргашиб қироат қилиб турганини кўрамиз. Имомга иқтидо қилган одам қироат қиладими?
Ҳанафий мазҳабида имомга иқтидо қилувчи имом орқасида хоҳ жаҳрий намозда, хоҳи махфий намозда қироат қилмайди.
Биз учун далил Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзларидир: «Кимнинг имоми бўлса, бас, имомнинг қироати унинг ҳам қироатидир» деб айтдилар.
Мана шунга саҳобаи киромлар ҳам ижмоъ қилишган.Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: «Қачон қироат қилинса, бас, жим туринг!» имом Муслим ривояти.
Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф (р.а.)лар наздида: Имомга иқтидо қилган кишининг қироат қилиши макруҳ бўлади бундан мурод макруҳи таҳримийдир.
Чунончи, Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу бундай деган эканлар:
من قرأ خلف الامام فقد أخطأ السنّة
«Кимки имом орқасида қироат қилса, батаҳқиқ, суннатни хато бажарибди!»
Шундай экан имомга эргашувчи ҳар бир намозхон имомга иқтидо қилиб эргашдими,имомни қироатини эшитиши ва сукут сақлаб жим туриши керак бўлади. Шунда адо этиладиган ибодатлар мукаммал бахато бўлади. Ҳанафий мазҳабимизнинг масъаласига биноан, фиқҳий матн китоблари кўрсатмасига амал қилган ҳолда барча намозларда имом орқасида жим туриши талаб этилади. Акс ҳолда, макруҳи таҳримий ишни қилиб қўйиш мумкин. Ҳатто қироатни яхши билмайдиган намозхон оятларни тажвид қоидаларига номувофиқ ўқиб, ўз намозини бузиб қўйиши мумкин.
Валлоҳу аълам бис-савоб.

Кенжабек Солиев,
Чуст туман "Ғойиб Эронлар" жоме масжиди имом-хатиби


🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


Ҳар қачон синов ва машаққатларда синалаёган вақтимизда биргина нарса бизни кучли ва қувватли қилади. У ҳам бўлса: Барча ишлар Аллоҳнинг қўлидадир ва албатта ҳаёт, унда нимаики содир бўлмасин, бари ўтиб кетувчидир деган том маънодаги кучли яқийн, ишончдир.
Изоҳ: Яқийн- охиратнинг жамики сабаблари билан Аллоҳни тасдиқ этишдир. Шунингдек, яқийн – ноаниқлик қўшилмаган, шубҳа аралашмаган ва иккиланиш бўлмаган ўта ишончли илм демакдир.
https://t.me/mavlonolutfulloh


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Азиз замондошларим!

🌻Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

🌎 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

🌅Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

📚Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қил!

🕋Бизга яна бир янги кунни ҳадя қилган Роббимизга ҳамд айтамиз! Алҳамдулиллаҳ

🌤 Хайрли кун!

☀️ Пайшанба кунингиз омадли дунё ва охиратингиз учун даромадли ўтсин!☺️


••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh


Хотиржамлик ва бахтиёрлик
Қалб хотиржамлиги унинг бахтиёрлигидан кўра улуғроқдир. Чунки бахтиёрлик вақтинчадир, хотиржамлик эса баъзан мусибатлар билан бирга кечсада, доимийдир. Унинг энг улуғ сабабларидан бири Аллоҳнинг зикридир. “Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?” (Раъд сураси, 28-оят).

https://t.me/mavlonolutfulloh


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ОТА_ОНА

ФАРЗАНДНИНГ ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ БУРЧИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Авазбек ТЎРАЕВ,
Норин тумани “Қурбон ота” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ОИЛА

Оилавий ажримларнинг олдини олиш:

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Нурулло Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #НИКОҲ

НИКОҲНИНГ ФАЗИЛАТИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Салоҳиддин Қурбанов,
Наманган тумани “Нуртепа” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


ҚУНУТНИ ЎҚИМАЙ РУКУГА КЕТСА
#намоз

❓1521-CАВОЛ: Витр намозида қунут дуосини ўқимай руку қилса, кейин рукудан қайтиб қунутни ўқиса, рукуни қайта қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозхон қунут дуосини ўқимасдан рукуга кетса, қайтиб қунут ўқимайди, балки намозини давом эттиради. Намоз охирида саждаи саҳв қилади.
Агар рукудан қайтиб, қунутни ўқиб қўйган бўлса, қайта руку қилмайди, балки тўғри саждага боради. Бу билан намоз бузилмайди. Аввал руку қилгани сабабли уни яна қайта қилмайди. Бу ҳолда ҳам намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Ҳошиятут Таҳтовий”, “Раддул муҳтор” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Баъзи солиҳлар айтишди: “Илм амални қўллаб-қувватлайди, олқишлайди, хурсанд бўлади. Агар унга ижобат қилса, (яъни, илмга амал қилинса) у қоим бўлади, қолади. Ундай бўлмаса, кетиб қолади”.
https://t.me/mavlonolutfulloh

Показано 20 последних публикаций.