Репост из: O'zbekiston 24
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Долзарб #Келажак_касблари
⚡️Келажакдаги юқори даромадли касб эгаси бўлишни хоҳлайсизми?
У ҳолда видеони оҳиригача кўринг
Қуйидаги йўналишларда билим ва тажрибангизни оширинг ва яқин келажакда энг талабгир ва қиммат маош тўланадиган мутахассислардан бирига айланинг:
⚡️ @Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
⚡️Келажакдаги юқори даромадли касб эгаси бўлишни хоҳлайсизми?
У ҳолда видеони оҳиригача кўринг
Қуйидаги йўналишларда билим ва тажрибангизни оширинг ва яқин келажакда энг талабгир ва қиммат маош тўланадиган мутахассислардан бирига айланинг:
1. Риск-менежерлар – Кредит хавфларини таҳлил қилиш, мижозларнинг тўлов қобилиятини баҳолаш ва банк маблағларини самарали бошқариш билан шуғулланади. Рискларни камайтириш ва зарарларни олдини олиш – уларнинг асосий вазифаси.
2. Аналитиклар – бугунги кунда банкларда жуда катта маълумотлар базаси шаклланган. Ушбу маълумотларни қайта ишлаб, уларни ҳисоботлар шаклига олиб келадиган мутахассислар.
3. ИТ мутахассислари (дастурчилар, маълумотлар базаси администратори, тизим администратори, ДевОпс) – Банк тизимларини рақамлаштириш, мобил иловалар яратиш ва автоматлаштириш бугунги банк секторида энг талабгир йўналишлардан бири ҳисобланади.
4. Ахборот хавфсизлиги (киберхавфсизлик) мутахассислари – Банк тизимларини киберҳужумлардан ҳимоя қилиш, фирибгарликка қарши чоралар ишлаб чиқиш ва мижоз маълумотларини ишончли сақлаш учун масъул. Банклар учун ИТ хавфсизлик – энг муҳим устувор йўналишлардан бири.
5. Сунъий интеллект (АИ) бўйича мутахассислар – Чатботлар, автоматлаштирилган кредит скоринг тизимлари ва мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш учун АИ технологияларини ривожлантиришга катта талаб мавжуд. АИ мутахассислари банкларнинг келажагини белгилаб берадиган касблардан бири бўлиб бормоқда.
Банк соҳасида ишлашни хоҳлайсизми? Ушбу йўналишлар бўйича билим ва малакаларни ошириш катта имкониятлар яратади! Бу сизни яқин келажакда банкларда энг талабгир ва қиммат мутахассислардан бўлишингизга ёрдам беради😇
⚡️ @Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!