Фарғоналик чармгарлар билан бизнес мулоқот ташкил этилди
😎Марказий банк, “Ўзчармсаноат” уюшмаси, Халқ банки, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва тижорат банкларининг таркибий бўлинма раҳбарлари маҳаллий чармгарлар билан юзма-юз мулоқот қилди.
😎Унда мамлакатимизда тери хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида ундан юқори қўшилган қийматли тайёр чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни жадаллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама этилди.
😎Банк тизими вакиллари чарм-пойабзал соҳасида амалга ошириладиган инвестициявий лойиҳаларни имтиёзли молиялаштиришнинг мавжуд имкониятлари, оилавий тадбиркорлик доирасида чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва косибчилик ашёлари сотиб олишга қаратилган кредитлар тўғрисида батафсил маълумотлар беришди.
😎Шунингдек, бугунги кунда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулот турларини кенгайтириш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, уларни фаолиятнинг замонавий услублари ва инновацион ёндашувларга ўқитиш, ишлаб чиқаришда юқори сифатга эришиш учун хорижий мутахассисларни, жумладан технолог ва дизайнерларни жалб этиш ишлари самарали ташкил этиб келинаётгани қайд этилди.
😎Бизнес мулоқот давомида чармгарлар томонидан соҳани ривожлантиришга доир мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
😎Соҳанинг салоҳияти ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда тажриба алмашиш учун хорижлик мутахассисларни таклиф этиш, кескин рақобат муҳитида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшимча имтиёзлар бериш, инфратузилмавий масалаларга доир бошқа таклифлари умумлаштирилган ҳолда тегишли вазирликлар ва вилоят ҳокимлигига тақдим этилади.
#tadbir
🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin