ИНСОФ САРИ БАРАКА!
Таассуф (Коса оқариши мавзусида).
Яқинда ҳаммамиз энди одатланиб қолган каттакон супермаркетдан қадоқланган ширинлик олиб, кассага борганимда, хизматчи йигит: "Амаки, бу сизга бўлмайди" деб қолди. "Нега энди, қутининг устида бугунги санаку", десам. "Барибир бўлмайди", деб туриб олди. Кейин шаффоф қадоқ қутининг ичига қарадим. Дарҳақиқат, ширинликнинг бир чеккасида моғор борийди. Йигитчага миннатдорчилик билдириб, ташқарига чиқдим. Бу воқеага 3 ойча бўлди. Куни кеча интернетда "Майиз (магиз) га краска сепилади" деган хабарни эшитиб, ишонмадим. Бозорга кирдим. Магиз сотаётган йигитдан "Краска сепилмаганми?" деб сўрадим. У ҳайрон ҳам бўлмади, жаҳли ҳам чиқмади. "Одатда ўта йирик магизларга,қиммат сортларга сепилади, амаки", деди. Ювсангиз, краскаси чиқади".
Хулоса: Эшшакнинг гўштидан таом тайёрлаб, юртдошларимига едирар эканмиз, сутга сув, қаймоққа қатиқ қўшиб сотар эканмиз, бозорда ҳам, дўконда ҳам ҳам бўйидан, ҳам эгнидан ураверар эканмиз, бензин, гуруч, шакар, мош, ун (ҳамма нарсага паст сортларни аралаштирар эканмиз), ўзбекларнинг, мусулмонларнинг биринчи фазилати ва вазифаси озодалик. саришталик эканини унутиб қўяр эканмиз, зино, сотқинлик. хиёнат, фирибгарлик каби иллатларга одатий ҳол деб қарашни тўхтатмас эканмиз, китобдан узоқлашар эканмиз, қариялар ва ёш болаларга муносиб ҳурмат кўрсатмас эканмиз, косамиз оқармайди. "Инсоф сари барака" эканини унутмайлик азизлар.
Шоазим МИННОВАРОВ.
Фейсбук.