Ma'rifat manzili


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали
Савол ва таклифлар учун:
@marifat_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Саҳарлик ва Ифторлик вақтлари
(سَهَرْلِكْ)
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

(اِفطاَرْلِكْ)
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا
أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍

Бомдод - 06:00
Пешин - 13:00
Аср - 17:00
Шом - 18-45
Хуфтон - 20:15

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli


Репост из: Hidoyat yo'li
#Ифторлик_вақти

Рамазоннинг  тўққизинчи куни. Ифторлик онларига етказаётган Аллоҳ таолога шукрлар бўлсин!

9-март Якшанба

Ифторлик Ангор вақти билан ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️


ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ

☘Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ‘алайка таваккалту ва ‘ала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффар маа қоддамту ва маа аххорту☘.

Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

ИФТОРЛИК ПАЙТИДАГИ ДУОЛАР ИЖОБАТ БЎЛИШИНИ УНУТМАЙЛИК!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

РЎЗАДОР КИШИНИНГ УЙҚУДА
ЭҲТИЛОМ БЎЛИШИ

Саҳарликдан кейин ухлаган одам, уйқу
вақтида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


ИСМИМНИ ЎЗГАРТИРИШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мени исмим Қобилжон. Бир танишим менга исмингизни ўзгартиринг деди. Шунга нима дейсизлар? Ўзгартиришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қобил исмини қўйишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Чунки Қобил исми "истеъдодли", "қобилиятли", "тарбия кўрган" каби маъноларни англатади.

Шуни унутмаслик керакки, маъноси яхши бўлган исм эгаси бирор-бир нотўғри ёки гуноҳ иш қилиши билан унинг исмини бошқага қўйиб бўлмайди деган тушунча динимизда йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

http://t.me/marifat_manzili


ТОНГДА ЎҚИЛАДИГАН 7 ДУО

الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور

🤲 Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.

🟢Маъноси: Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.


الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ

🤲 Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

🟢Маъноси: Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.


لا إِلهَ إلا الله، وحده لا شَريكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ على كُلّ شيء قدير

🤲 Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр

🟢 Маъноси: Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодир.


سُبْحانَ الله وبحمده

🤲 Ўқилиши: Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

🟢Маъноси: Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.


اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

🤲 Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур

🟢Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз.


باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم

🤲 Ўқилиши: Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

🟢 Маъноси: Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

💬 Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.


حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

🤲 Ўқилиши: Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

🟢Маъноси: Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

💬 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

http://t.me/marifat_manzili


ТУТ БАРГИ
Бир қанча одамлар Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурига келиб, ундан Аллоҳ таолонинг борлиги ҳақида далил келтиришини сўради.
Имом Шофеъий: “Бунинг далили тут баргидир”, деб жавоб берди.
Одамлар жавобдан ҳайратланиб, батафсилроқ тушунтиришини сўрашди.
Имом Шофеъий шундай деди: “Тут барглари бир хил шакл ва таъмга эга, аммо
• ипак қурти уни еса, ипак олинади;
• нектарини асаларилар йиғса, асал олинади;
• кийик ундан истеъмол қилса, хушбўйлик, мушк чиқаради.
Биргина баргдан шунча турли нарсаларни чиқаришга қайси Зот қодир экан!?
Одамлар ўйланиб, жим бўлиб қолишганда, Имом Шофеъий: “Аллоҳ барча нарсани яратувчисидир”, оятини ўқиди (Раъад сураси, 16-оят).
Манба: Абдулазиз Рожиҳий, “Шарҳи Тафсири Ибн Касир”

http://t.me/marifat_manzili


​​Фарзандларингизга "Фотиҳа" сурасини, таҳорат қилишни, намоз ўқишни ва Аллоҳга ибодат қилишни ўргатиб қўйинг.
Зурриёдингизга буларни ўргатиш бахтини бошқага бериб қўйманг.
Сабаби, фарзандингиз шулар билан нажот топади. Сабаби фарзандингизни ҳаётида мана шу ишлар ҳар куни бир неча марта такрорланади ва ҳар бири учун ўлимингиздан кейин сиз ҳам савоб олиб турасиз, иншааллоҳ.

Маҳмуд Усмон

http://t.me/marifat_manzili


#Саҳарлик_вақти

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

🕌🕌🕌
📿📿📿
Рамазон: 9-кун

Саҳарлик Ангор вақти билан ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

☘Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар☘.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

ТУТАЁТГАН РЎЗАЛАРИМИЗНИ АЛЛОҲ ТАОЛО ДАРГОҲИДА ҚАБУЛ ҚИЛСИН, БАРЧАГА САБРУ ҚАНОАТ, ҚУВВАТ АТО ЭТСИН, ОМИН! 🤲

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli


Репост из: Hidoyat yo'li
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Саҳарлик ва Ифторлик вақтлари
(سَهَرْلِكْ)
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

(اِفطاَرْلِكْ)
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا
أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍

Бомдод - 06:00
Пешин - 13:00
Аср - 17:00
Шом - 18-45
Хуфтон - 20:15

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli


#Ифторлик_вақти

Рамазоннинг  саккизинчи куни. Ифторлик онларига етказаётган Аллоҳ таолога шукрлар бўлсин!

8-март Шанба

Ифторлик Ангор вақти билан 18:41

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ

☘Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ‘алайка таваккалту ва ‘ала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффар маа қоддамту ва маа аххорту☘.

Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

ИФТОРЛИК ПАЙТИДАГИ ДУОЛАР ИЖОБАТ БЎЛИШИНИ УНУТМАЙЛИК!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

РЎЗАДОРНИНГ ТИШ
ПАСТАСИДАН ФОЙДАЛАНИШИ

Рўза одам тишини тиш пастаси билан
ювса бўладими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Оиша розияллоҳу анҳо: «Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), агар Лайлатул қадр (яъни қадр кечаси) эканини билсам, нима деб айтаман?» деб сўрадилар, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اَللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айт», дедилар.
Маъноси: Эй Роббим, Сен афв қилгувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт.
Имом Термизий, Насаий, Ибн Можа ривояти.

Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.

http://t.me/marifat_manzili


Репост из: Hidoyat yo'li
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ОТАМ-ЖАННАТИМ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Қиз фарзанд

Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди.

Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол. Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди.

Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди.

Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди.

Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди.

Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир” ва "Унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деб ёзиб қўйди. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Интернет материаллари орқали тайёрланди.

Ангор туман "Абу Исо ат-Термизий" жоме масжиди имом ноиби Жамолхон домла Қосимов.

http://t.me/marifat_manzili


​​#Ислоҳ

"Oдамлар билмаяпти" деб қилган яхшиликларингизга қайғурманг..

Ерда сизнинг яхшилигингизни биладиганлар йўқ бўлса, жон томирингизданда яқинроқ сизни яхшилигингиз учун олқишлайдиган Зот албатта бордир..

"Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади".
Бақара сураси 195-оят


http://t.me/marifat_manzili


#Саҳарлик_вақти

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

🕌🕌🕌
📿📿📿
Рамазон: 8-кун

Саҳарлик Ангор вақти билан 05:28

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

☘Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар☘.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

ТУТАЁТГАН РЎЗАЛАРИМИЗНИ АЛЛОҲ ТАОЛО ДАРГОҲИДА ҚАБУЛ ҚИЛСИН, БАРЧАГА САБРУ ҚАНОАТ, ҚУВВАТ АТО ЭТСИН, ОМИН! 🤲

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli


#Саҳарлик_Ифторлик_Вақти

Саҳарлик ва Ифторлик вақтлари
(سَهَرْلِكْ)
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

(اِفطاَرْلِكْ)
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Бомдод - 06:00
Пешин - 13:00
Аср - 17:00
Шом - 18-45
Хуфтон - 20:15

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli


#Ифторлик_вақти

Рамазоннинг  еттинчи куни. Ифторлик онларига етказаётган Аллоҳ таолога шукрлар бўлсин!

7-март Жума

Ифторлик Ангор вақти билан 18:39

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ

☘Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ‘алайка таваккалту ва ‘ала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффар маа қоддамту ва маа аххорту☘.

Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

ИФТОРЛИК ПАЙТИДАГИ ДУОЛАР ИЖОБАТ БЎЛИШИНИ УНУТМАЙЛИК!

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli


​​ЗАКОТ БЕРИЛАДИГАН МОЛЛАР

– Қандай молларга закот берилади?
– Ушбу уч турли молдан закот берилади: биринчиси – олтин ва кумушдан; иккинчиси – сотиладиган молдан; учинчиси – саҳрода ўтлайдиган ҳайвонлардан.

– Ушбу уч турли молдан бошқа ўз ҳожатидан ортиқ бўлган моллардан закот бериладими?
– Берилмайди.

– Истиқомат қилинадиган ҳовлига ва ҳовлида бор бўлган мато ва асбобларга закот бериладими?
– Берилмайди.

– Ижарага қўйиладиган ҳовли ва қўралар учун ва яна ўз мулки бўлган пичанлик ва экинлик ерлар учун закот бериладими?
– Ушбу ҳовли ва ерларнинг ўз баҳоларидан закот берилмайди, аммо улардан пайдо бўлган ҳосил нисобга етса, закот берилади.

– Олтин-кумушдан қай тарзда закот берилади?
– Хоҳ ўтга солиб танга ясалган бўлса ҳам, хоҳ бир асбоб қилинган бўлса ҳам, хоҳ ҳеч бир нима ясалмаган ва ўз ҳолича турган бўлса ҳам, ҳар қайсисидан закот берилади.

– Мис ёки бирор нарса қўшилган олтин-кумушдан закот бериладими?
– Мис қўшилган олтин-кумушда олтин ва кумуш кўп бўлса, закот берилади, миси кўп бўлса, берилмайди.

– Мис пулдан закот бериладими?
– Мис пул олтин-кумуш пул ўрнига бадал бўлиб юргани учун албатта берилади.

– Қоғоз пулга закот бериладими?
– Қоғоз пул ҳеч бир важҳдан пул эмас, балки хазинага қарз учун берилган кумуш ёки олтин пулнинг санад ва ҳужжатидир. Шу сабабдан қағоз пулнинг ўзгинасидан закот берилмайди. Лекин шу қоғоз пулнинг устига ёзилган сўм миқдорича хазинада сақланадиган кумуш ёки олтиндан берилади.

– Қайси моллар сотиладиган моллардир?
– Қанақа мол бўлса ҳам, сотишга ният қилинган молдир.

– Закот бериладиган ҳайвонлар қайси ҳайвонлардир?
– Қўй, ечки, ҳўкиз, сигир, туя, от сингарилар, агар улар олти ойдан зиёд саҳрода ўтлайдиган бўлса, закот бериладиган ҳайвонлар қаторига ўтади. Хачир, эшак, оҳуга ўхшаш ҳайвонлардан закот берилмайди.

– Ҳовлида хизмат учун ёки сути учун ёки жуни учун сақланадиган ҳайвонлардан ҳам закот бериладими?
– Берилмайди.

– Даштда ёки тоғда бўлган экин ва пичанга ўхшаш ва ҳам асал учун закот бериладими?
– Уларга ўхшаш ердан чиқадиган нарса учун ва ҳам асал учун закот берилмайди.

"Ибодати исломия"дан.

http://t.me/marifat_manzili


Аллоҳ менга кифоя қилади...

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм»

Маъноси: "Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир"

http://t.me/marifat_manzili

Показано 20 последних публикаций.