Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу менинг Андижоним
Бугун Андижон вилояти ташкил топганига 84 йил бўлди
Андижон – Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмонанд юртнинг ўзига хос, гўзал ва оҳанграбо масканларидан бири. У дунёга машҳур олиму шоирлар, зукко ва омилкор инсонлар, миришкор деҳқону қилни қирқ ёрадиган тадбиркорлар юрти. Меҳмондўст, бир сўзли андижонликлар барча соҳаларда ҳамиша илғорлар сафида бўлишга интилиб келмоқда.
Андижон вилояти 1941 йил 6 мартда ташкил топган. Фарғона водийсининг шарқий қисмида жойлашган. Майдони 4,3 минг км². Республика ҳудудининг 1 фоизини, аҳолиси эса 10 фоизини ташкил этади. Айни кунда вилоятда 3,5 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Вилоят ҳудудида Андижон, Хонобод шаҳарлари ҳамда 14 та туман таркибида 909та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Вилоят республиканинг кўп миллатли ҳудудлари сирасига киради. Сабаби унда қирғиз, тожик, уйғур, рус, корейс, арман, татар халқлари тинч-тотув яшаб келмоқда.
Батафсил...
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram