Maktablar uchun hujjatlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Rahbar ish rejalar, Yillik dars ishlanmalar
📕 Ish rejalar 📀 Slaydlar ✅ Chorakli testlar
♻️ Ko'rgazmalar ⚜️Senariylar🔶To'garaklar
👤Admin bilan bog'lanish 👉 @nza456
💰Veb-sayitimiz: 👉 zokirjon.com
Reklama hizmati 👉 @nza456

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


#Биласизми

❗️Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт

«Таълим тўғрисида»ги
Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 375 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 5 млн 625 минг сўмдан 9 млн 375 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 875 минг сўмдан 2 млн 625 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 млн 625 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 2 млн 625 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇

👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar


❗️Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари бўйича педагогларга қўйиладиган талаблар

👉 ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

👉ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик;

👉 ўқувчини оммавий изза қилмаслик;

👉 чет элга чиқиб кетган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш;

👉 ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;

👉 таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

👉 ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;

👉таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш;

👉 бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;

👉 ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли “оммавий маданият”
хуружларидан огоҳ этиб бориш;

👉 мазкур Қоидаларни ҳар ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати”да ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш.

Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»

«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇

👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar











Показано 7 последних публикаций.