МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ РАСМИЙ | MAHALLA YETTILIGI RASMIY


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Маҳалла Еттилиги расмий канали
Маҳалла мурожаатлари
Маҳалла муаммолари
Маҳалла ҳуқуқи
ва турли янгиликлар билан танишишингиз мумкин.
Раис ва админлар билан боғланиш @raisga_murojaat_yuborish_bot

Каналга обуна бўлиш учун:
https://t.me/Mahalla_Raisi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат
#Тарқатинг

Маҳалламиз парникчилари тўй қилганда...

@Mahalla_Raisi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат
#Тарқатинг
#NoComment

ДХХ ИВВ...

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ

Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,

Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори:

250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,

325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;

150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистонда 3,5 минг камбағал оила фарзандлари ОТМларга грант асосида қабул қилинади

Олий таълимда грант ўринлари босқичма-босқич оширилади.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#статистика

Судлар 2024 йилда никоҳдан ажралишга оид қарийб 64 минг ишни кўриб чиқди

Олий суднинг маълум қилишича, 2024 йил давомида фуқаролик ишлари бўйича судларда 533 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилган.

Улар орасида 405 мингта даъво қаноатлантирилган, 63 мингдан ортиғи рад этилган.

Энг кўп кўрилган ишлар:

177 минг – битимлар билан боғлиқ ишлар

63 минг – никоҳдан ажратиш

21 минг – уй-жой низолари

8 минг – ноқонуний қурилмаларни бузиш

3,4 минг – оталикни белгилаш

Шунингдек, йил давомида 5,6 трлн сўм миқдоридаги мажбурий тўловларни ундириш бўйича 964 195 та суд буйруғи чиқарилди.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#мурожаат
#ҳоким_ёрдамчиси

⚡️Ўзбекистон республикаси Бош прокуратурасига

Мурожаат таҳрирсиз берилмоқда

Ангор туманида хоким ёрдамчиси бўлиб ишлайман хар битта чиқараётган кредитди хокимни рухсатисиз чиқаришимиз мумкун эмас унда хоким ёрдамчиси нега керак ўзи савол?

P.S.: ҳоким чўнтагидан бермаябдику у кредитларни нега у ёрдамчини ишига аралашади? Буям савол.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Картадан картага пул ўтказмоқчи бўлсангиз шахсни тасдиқлаш мажбурий бўлади.

7 февралдан бошлаб Ўзбекистонда барча банклар ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларида идентификациядан ўтмаган мижозлар картадан картага пул ўтказа олмайди!

Қандай қилиб идентификациядан ўтиш мумкин?

Мобил иловангизни очинг

«Идентификациядан ўтиш» тугмасини босинг

Паспорт маълумотларингизни киритинг

Юзни сканер қилинг (Face ID)

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#мурожаат

⚡️Уюшмадаги окаларимга

Таҳрирсиз берилмоқда

Ассалому алайкум. Махалла раисларини солик ундришдан озод килишга кумаклашинг, соликчини вазифаси раисга юклатиб куйишди. Ишимиз қолиб кетаябди.

P.S.: Так так, вот шу каби раисни функционал вазифаларига мос эмас юкламаларга қачон барҳам берилади?

А так бу саволга жавоб аввал ҳам бўлмаган энди ҳам бўлмаса керагов сабаби раисларни бирор марта бирор (маҳалла вазирлиги даврида ҳам) тарафини олмаган.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#ПФ

2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#статистика

Январь ойида шакар ва ўсимлик мойи нархларининг кескин пасайиши туфайли озиқ-овқат товарларининг жаҳон нархи тушди, деб хабар берди ФАО.
Жумладан, ойлик ҳисобда

шакар (6,8%),
ўсимлик мойи (5,6%),
гўшт (1,7%) кабиларнинг нархи арзонлаган.

Сут ва бошоқли маҳсулотлар нархи эса ошган.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Президент фармони:

2025 йил 1 июнга қадар “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи платформа ишга туширилади.

“Экофаол фуқаро” мақомини олган фуқаролар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этилади.

“Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақоми ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль берилади.

@Mahalla_Raisi


#мулоҳаза_учун

Кам ҳаржли АИ 80 бензинни айрим учар виждонсизлар 92, 95 деб сотмаса бўлди иш қилиб.

Вақт кўрсатади а так.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

АИ–80 ёқилғисидан воз кечилади 

Президент фармонига кўра, 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ – 80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#мурожаат

Уюшма раиси Қуронбоевга

Мурожаат таҳрирсиз берилмоқда

Ассалому алайкум Махалла раиси канали ижодкорлари!

Мен хам Махалла раисиман,мен бу мурожатим Молия вазири ва Махалла уюшмаси раиси К. Куронбоевга ва шу Махалла еттилиги деб юритаëтган маьсулларга!!

Мана 2-3йилдан буëн "Махалла еттилиги" номи остида иш олиб борилаяпти хуп максад нима иш жараëнини яхшилаш.
Энди савол тугилади "еттиликга" Рахбар деб Махалла раиси бириктирилди кулида буларни бошкаришга факат иш куни табели бор бошка хукуки йук иш талаб килса уларни бошликлари бор уларни топширикларини бажаради Раисдан бошка 6-лик.Максад раис табел кутариб ишга келдингми йукми деб суровчи йукламачими???

Бундан ташкари Махалла раисини кулида маблаги булмаса маблаг Хоким ëрдамчисини кулида булса хохлаганига кредит ëки субсидияни берса Махалла раиси "Халк вакилини"таклифи ëки розилиги инобатга олинмаса бу кандай тизим? Кредитни банкни узи бераверади.

Яна бир савол: бу " Еттилик"ни рахбари Махалла раиси булса нега шу еттилик ичида энг ойлик маоши кам Раисларни, сабаб нима? Кечаю кундуз дам олиш кунисиз ишлаганими? Сабаб нима?
Хоким ëрдамчилари 8-12млн
Ëшлар етакчилари 6-8 млн
Проф инспект 8-12млн
Солик инспект 6-10млн
Ижтимоий ходим 8-10млн
Хотин кизлар фаоли 5-8млн
Махалла раиси 3.8-5млн

Махалла раиси 24-соат махаллада яшайди хохлаган вакти топса булади, бошка "Еттилик" Ходимлар бошка худудлардан катнаб ишлайди улар уй,машина, субсидия, нимага бу Давлатимизни Халкни пулини совураяпмиз кераксиз нарсаларга???
Хеч кайси хоким ëрдамчиси узи бориб бирор ишсизни Махалла раисисиз ишли ëки тадбиркор килган жойи йук хатто фукароларни танимайдику бошка худуддан булса?
Холвани Хоким ейди-Калтакни етим ейди деганими бу?

Бу масалани Молия вазиримиз ЖКучкоров купрок уйлаб курса буларди каердаги ССВ лиги фаррош фелшерлари штатини кискартирмай мана кимларни штатини кискартириш керак!!

Мана хамма ходимларни иш хаклар ойнинг 2-3 санасида тушди Махалла раисини ойлиги 7-санада хам йук сабаб нима?

Кечаси тинчлик осойишталик учун жавоб берса Раис,
Камбагалликдан чикариш ва ахолини банд килиш учун жавоб берса Раис,
Ëшларни назорати учун жавоб берса Раис
Оилаларни ажрими тинчлиги учун жавоб берса Раис,
Махалла Ободлиги учун жавоб берса Раис кани унда унга моддий манфаатдорлик?

Сизларда илтимос бу тизимни кайта куриб чикиш керак деб уйлайман.

Юқоридаги мурожаатни уюшмадаги окаларим ўрганиб чиқиб амалий ёрдам беради деган умиддамиз.

@Mahalla_Raisi


Ҳурматли Уюшмадаги окаларим сизларга бир таклиф билан чиқмоқчиман.

Ўтган йили совринга қўйинган электромобиль керак эмас. Фақат ҳудуд жиҳатидан катта бўлган МФЙ раисларга УзАМ билан шартнома меморандум имзолаб (усиз ҳам маҳалла уюшмаси кўплаб катта ташкилотлар билан меморандум имзолаб келмоқдаку), кам фоизли бошланғич тўловини кам қилиб ёки бўлиб бериш асосида кредитга автомобил олиб беришни йўлга қўйиш керак деган таклифни бермоқчиман.

Аксарият катта ҳудудлардаги МФЙ раислари транспортга эҳтиёж сезмоқда экан. Бунга етарли асос бор.

Шундай экан ҳурматли Қаҳрамон ака берилган таклифна беэътибор бўлмайсиз деган умиддаман.
Шундай имкониятни аратолсангиз ишламайдиган ғўр раислар ҳам яхши ишлашга ҳаракат қилади.

Майли бошланишида ҳамма раисларга эмас, балки яхши ишлаётган туман ва шаҳарларда маҳаллани ривожлантираётиган намунали раислардан 3-4 тасини танлаб бериб кўрайлик.

Шунга яраша бошқа раислар ҳам харакатни бошлаб юборади.

Қаҳрамон ака шу таклифни ҳам бир ўрганиб чиқасиз деган умиддаман.

Ҳурмат билан,

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистонда автокредит фоиз ставкалари туширилиши мумкин

Банкларга автосалонлардан чегирмаларни ҳисобга олишга рухсат берилса, кредитга машина сотиб олиш арзонлашиши мумкин.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг
#мурожаат

⚡️Уюшма раиси Қуронбоевга

Мурожаат таҳрирсиз берилмоқда

Men Zomin tumani MFY raisiman. Sizdan Uyushmaga Quronboyev kelgan buyon maxalla qog'ozbozlikdan chiqmay qoldi xar kuni jadval to'ldir.

Jadval qilamiz natija yo'q nima quruq jadval va qog'ozbozlik. Prezidentimiz qog'ozbozlik yo'q qilinglar deydi pastdagilar faqat qog'oz bilan shug'ullanadi. Barcha MFY Raislari qog'ozbozlikdan charchadi. Shu masalani yaxshilab yoritib bering iltimos.

P.S.: Юқоридаги мурожаатни уюшмадаги окаларим ўрганиб чиқиб амалий ёрдам беради деган умиддамиз.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Ўзини-ўзи банд қилганлар учун микроқарзлар

Мазкур турдаги микроқарзлар банкларнинг ички талабларига мувофиқ келадиган ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк) асосида банк офислари орқали ажратилади.

🏦 Ипак Йўли банки
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 24,9%;
– 36 ойгача йиллик 25,9%;
– 60 ойгача йиллик 27,9%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

🏦 Трастбанк
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 28%;
– 24 ойгача йиллик 29%;
– 36 ойгача йиллик 30%;
• миқдори – 50 млн сўмгача.

🏦 БРБ
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 27%;
– 24 ойгача йиллик 28%;
– 36 ойгача йиллик 29%;
– 48 ойгача йиллик 30%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

🏦 InfinBANK
• муддати – 9 ойдан 36 ойгача;
• фоиз ставкаси – 26,99-32,99%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

🏦Ziraatbank
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 28%;
– 36 ойгача йиллик 29%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

🏦 ЎзСҚБ
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 31%;
– 24 ойгача йиллик 32%;
– 36 ойгача йиллик 33%;
– 48 ойгача йиллик 34%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

🏦 Анорбанк
• муддати – 36 ойгача;
• фоиз ставкаси – 44%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.

@Mahalla_Raisi


#Диққат
#Тарқатинг

Президент Администрацияси штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилади, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлади—Шавкат Мирзиёев, 07.02.2025 йил.

@Mahalla_Raisi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат
#Тарқатинг
#кайфият

Бугун эрта пластикка ойлик тушушини эшитган маҳалла раислари ҳамда тепадаги окаларим.

@Mahalla_Raisi

Показано 20 последних публикаций.