— Илм-фан қачон ривожланади?
— Унга эҳтиёж сезилганида.
Олимлар бекорчиликдан илм билан шуғулланмайди. Ал Хоразмийни олинг, у "Алжабр" асарида ушбу китобни ижтимоий ҳаётда савдо-сотиқ, мерос, деҳқончилик, садақа ва закот каби муомаларда (ислом таълимотга кўра) аниқ ҳисоб-китобларга эҳтиёж сезилгани учун бу ишга киришганини ёзади.
Бухорий ҳам, Замахшарий ҳам шу сабабдан машҳур асарларини ёзиб тугатади. Беруний ва Мирзо Улуғбеклар ҳам зерикканида фан билан шуғулланмаган.
Демак илм-фаннинг ривожланишига ижтимоий талаб бўлиши керак. Ҳаётининг мазмунини тарақа-туруқ мусиқага ишкомда осилиб қилпинглаб ўйнашда деб биладиган жамиятда илм-фан ривожланмайди.
Ҳосилдан баракани билимга асосланган деҳқончиликда эмас, тарози ва қутидан уриб қолишда деб ўйлайдиган деҳқончиликда илм-фан ривожланмайди.
Жамиятнинг тараққиётини илм-фан асосида муаммоларга ечим ва ҳақиқатни топишда эмас, одамларни банд қилиб туришда, деб ўйлайдиган бошқарувда илм-фан ривожланмайди.
Демак илм-фан жамиятда ва бошқарувда унга талаб бўлгандагина ривожланади. Қолган пайтда жимжимадор шиорлар сифатида баннерларга (бўйнидан) осилган бўлади.