#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-71-сон, 24.02.2024 й.) қабул қилинди ⚡️ Қарорга кўра:
🔹
2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик
(ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори
20 фоизга оширилади;
🔹
2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида
10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг
35 фоизи миқдорида белгиланади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7399907Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial