Репост из: Paiziev24
Жуда қизиқ кузатиш. Бугун Сан-Францискода яшовчи бир укамиз билан тушлик қилаётганда, у Ўзбекистонда Юридик институтида ўқигани ва прокуратурада терговгача суриштирув бўлимида ишлаганини айтди. Унинг қизиқиши эса технологиялар ва стартаплар бўлиб келган.
"Нега ундай қилгансан?" десам, "Университетга кираётганда атрофимдагилар орасида юридик факультетга ёки иқтисодиёт факультетига кириш мода эди," деди. Прокуратурада ишлаб, у ердаги муҳитни кўриб, қабул қила олмаган.
Икки ой аввал АҚШда бошқа бир бизнесмен ака билан танишдим, улар ҳам прокуратурада ишлаган эканлар. Улар ҳам кўп адолатсизликларни кўриб, кетишга қарор қилганлар.
Бизнинг Express24 да биринчи ходимларимиздан бири ҳам прокуратурада ишлаган эди. Кейин бизда тез ўсди ва ҳозирда жуда катта компанияда продакт-менежер бўлиб ишлаяпти.
Прокуратурада ишлаганларда бир яхши жиҳат ривожланар экан — саволлар бериш ва жавобларни диққат билан эшитиш. Customer Development ва сотув соҳасида бу кўникмалар жуда зарур.
Қизиқ, хозир ёшлар орасида қайси соҳада ишлаш обрули ҳисобланади?
@paiziev24