Лаа илааҳа иллаллоҳу


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Тафсири Ҳилол", "Кифоя", "Сунний ақийдалар" ва бошқа кўплаб асарларига муҳаррирлик қилган филология фанлари номзоди, адабиётшунос олим, шоир ва ҳануз толиби илм Шаҳобиддин Одилнинг шахсий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аъуузу биллааҳи минаш-шайтонир-рожийм!
Бисмиллааҳир-
Роҳмаанир-Роҳийм!

الحَمْدُ لله الذِي أحْيَانا بَعْدَ مَا أمَاتَنَا وإلَيْهِ النَشُور

«АЛҲАМДУ ЛИЛЛААҲИЛЛАЗИЙ АҲЙААНАА БАЪДА МАА АМААТАНАА ВА ИЛАЙҲИН НУШУУР.»
(Уйқудан турган заҳоти ўқилади)

Алҳамдулиллааҳи Роббил оламийн!
Ашҳаду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадун ъабдуҳу ва росулуҳу!

Тонгда иймон билан уйғотганинг учун шукур, Аллоҳим!
Бу ожиз қулингга яна бир кун ҳадя қилганинг учун Сенга беҳад ҳамд-у санолар бўлсин, ё Зал-Жалоли вал Икром!

Аллоҳим, ё Роббал оламийн, ҳар бир мўмин бандангнинг бугунги кунини кечаги кунидан кўра ҳам хайрли ва баракали қилгин!

بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

 «БИСМИЛЛААҲИЛЛАЗИЙ ЛАА ЙАЗУРРУ МАЪАСМИҲИ ШАЙ'УН ФИЛ АРЗИ ВА ЛАА ФИС САМАА'И ВА ҲУВАС САМИЪУЛ АЛИЙМ.»
(уч марта ўқилади)

Роббанаа ъатинаа фид-дунё ҳасанатан ва фил-охирати ҳасанатан ва қинаа азобан-нор!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Мана шу⬆️мўмин-мусулмоннинг тонг оттиришидир. Яъни, тонгимиз, кунимиз айнан шундай каломлар билан, дуо ва саломлар билан бошланиши керак!

Уйғондик, аниқроғи ўлимдан кейин қайта тирилдик
–алҳамдулиллоҳ!

Бизга яшаш учун яна бир кун ҳадя этилди–алҳамдулиллоҳ!

Иймонимиз қалбимизда ҳам, тилимизда ҳам турибди–
алҳамдулиллоҳ!

Ўлдирганидан кейин қайта тирилтиргани учун Роббимизга шукрона айтамиз.

Яна бир янги кунни ҳадя этгани учун шукрона айтамиз.

Иймонимизни саломат сақлагани учун яна шукрона айтамиз!

Яъни, мўмин-мусулмон ҳар тонгни айнан ана шундай шукроналик билан кутиб олади.

Янги кундаги ҳаётини тонгданоқ
ЗИКР ВА  ДУОЛАР билан, яъни ибодат билан бошлайди.


@laa_ilaaha_illallohu




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#АЗОН_ДУОСИ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким азонни эшитганида:

اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاَةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ، وَالْفَضِيِلَةَ، وَابْعثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«АЛЛОҲУММА! РОББА ҲАЗИҲИД -ДАЪВАТИТ-ТААММА, ВАС-СОЛААТИЛ ҚОИМА, АТИ МУҲАММАДИНИЛ-ВАСИЙЛАТА ВАЛ-ФАЗИЛА. ВАБЪАСҲУ МАҚОМАМ-МАҲМУДАНИЛЛАЗИ ВАЪАДТА»,

деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар».

Маъноси:
"Ё Аллоҳ! Эй, ушбу комил даъватнинг ва вақти ҳозир бўлган намознинг Роббиси!
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга васила ва фазилатни бергин.
Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтир."


Бизнинг вазифамиз эслатиб қўйиш, холос.

@laa_ilaaha_illallohu


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📚📖📚САЛОВОТ АЙТИШНИНГ ФАЗЛИ

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Албатта, энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У кунда менга кўп саловот айтинглар, чунки сизларнинг саловотларингиз менга кўрсатилади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, чириб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг саловотларимиз сизга кўрсатилади?»–дейишди.
(Шунда) У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини (ейишни) ерга ҳаром қилди», дедилар".
(Абу Довуд ривояти)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирор киши менга салом айтса, Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради. Мен салом айтган кишига алик оламан»,–дедилар."

(Абу Довуд ривояти)

📚📖📚SALOVOT AYTISHNING FAZLI

Avs ibn Avs roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dedilar:

«Albatta, eng afzal kunlaringizdan biri juma kunidir. U kunda menga ko‘p salovot aytinglar, chunki sizlarning salovotlaringiz menga ko‘rsatiladi». Sahobalar: «Ey Allohning Rasuli, chirib ketgan bo‘lsangiz, qanday qilib bizning salovotlarimiz sizga ko‘rsatiladi?»–deyishdi.
(Shunda) U zot: «Alloh taolo payg‘ambarlarning jasadlarini (yeyishni) yerga harom qildi», dedilar".
(Abu Dovud rivoyati)

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

"Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:

«Biror kishi menga salom aytsa, Alloh taolo ruhimni menga qaytaradi. Men salom aytgan kishiga alik olaman»,–dedilar."
(Abu Dovud rivoyati)

@laa_ilaaha_illallohu


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📚📖📚ЖУМА КУНИ "КАҲФ" СУРАСИНИ ЎҚИШНИНГ ФАЗЛИ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.

Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади: «Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим: "Бир киши «Каҳф» сурасини ўқий бошлади. Ҳовлида бир ҳайвон бор эди. Шунда, ҳайвон безовта бўла бошлади. Ҳалиги киши қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот алайҳиссалом: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар».
(Имом Бухорий ривояти)

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар.
(Имом Муслим ривояти)

Яна бошқа бир ривоятда: ''Аввалги ўн оятини ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади'' дейилган.

📚📖📚JUMA KUNI "KAHF" SURASINI O'QISHNING FAZLI

Ibn Umar roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim «Kahf» surasini juma kuni o'qisa, qiyomat kuni uning qadami ostidan nur chiqib, osmonu falakni yoritadi va uning ikki juma orasidagi xatolari kechiriladi», deganlar.

Abu Ishoq quyidagilarni aytadi: «Al Barrozning quyidagilarni aytayotganini eshitdim: "Bir kishi «Kahf» surasini o'qiy boshladi. Hovlida bir hayvon bor edi. Shunda, hayvon bezovta bo'la boshladi. Haligi kishi qarasa, uni bulut o'rab turibdi. Bo'lgan hodisani Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga aytib bergan edik, U zot alayhissalom: «Ey falonchi, o'qiyver, u Qur'on tilovati uchun tushgan sakiynadir», dedilar».
(Imom Buxoriy rivoyati)

Abu Dardo roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim «Kahf» surasining oxirgi o'n oyatini o'qisa, Dajjol fitnasidan saqlanadi», deganlar.
(Imom Muslim rivoyati)

Yana boshqa bir rivoyatda: ''Avvalgi o'n oyatini yod olsa, Dajjol fitnasidan saqlanadi'' deyilgan.

@laa_ilaaha_illallohu


📚📖📚ЖУМА КУНИДА ДУОЛАР АНИҚ ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТ БОР

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «هِيَ مَا بَيْنَ أَنْ يَجْلِسَ الْإِمَامُ إِلَى أَنْ تُقْضَى الصَّلَاةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
وَلَفْظُهُ: «إِنَّ فِي الْجُمُعَةِ سَاعَةً لَا يَسْأَلُ اللهَ الْعَبْدُ فِيهَا شَيْئًا إِلَّا آتَاهُ اللهُ إِيَّاهُ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيَّةُ سَاعَةٍ هِيَ؟ قَالَ: «حِينَ تُقَامُ الصَّلَاةُ إِلَى الِانْصِرَافِ مِنْهَا».

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб, намоз ўқилиб бўлгунча», – деганларини эшитдим».
(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)

Термизийнинг лафзида:
«Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллоҳдан нимани сўраса, албатта Аллоҳ уни берур», – дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, у қайси соат?» – дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқомат айтилганидан бошлаб, уни тугатгунича», – дедилар».

📚📖📚JUMA KUNIDA DUOLAR ANIQ IJOBAT BO‘LADIGAN VAQT BOR

Abu Muso roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning: «O‘sha
(soat) imom (minbarga) o‘tirganidan boshlab, namoz o‘qilib bo‘lguncha», – deganlarini eshitdim».
(Muslim, Abu Dovud va Termiziy rivoyat qilishgan)

Termiziyning lafzida:
«Jumada bir soat bordir. Banda unda Allohdan nimani so‘rasa, albatta Alloh uni berur», – dedilar. Odamlar: «Ey Allohning Rasuli, u qaysi soat?» – deyishdi. U zot sollallohu alayhi vasallam: «Namozga iqomat aytilganidan boshlab, uni tugatgunicha», – dedilar».


@laa_ilaaha_illallohu


📚📖📚АЛЛОҲ ТАОЛО ҲУЗУРИДАГИ ЭНГ АФЗАЛ НАМОЗ(жума кунининг яна бир фазли)

#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "АЛЛОҲ ҲУЗУРИДАГИ ЭНГ АФЗАЛ НАМОЗ–ЖУМА КУНИ ТОНГДАГИ НАМОЗНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИШ", дедилар
".
(Имом Тобароний ривояти)

Бир тафаккур қилиб кўринг: ҳадисда ҳар кунги бомдод эмас, нега айнан "жума куни тонгдаги" намоз таъкидланяпти?

Чунки, бу ҳадис Қиёмат ҳақида хабар берилган ҳадиснинг мантиқий давомидир. Қиёматдан олдин қилишга улгурган энг охирги ишингиз ўша куни "тонгдаги намоз"ни жамоат билан ўқишингиз бўлса, қанчалар яхши!

Ўзи, умуман, бомдод намозини ҳар доим жамоат билан ўқиш афзал. Бироқ, айнан жума куни бунга янада қаттиқ аҳамият беришимиз керак экан. Чунки, бу Қиёматдан олдинги охирги солиҳ амалимиз бўлиб қолиши ҳам мумкин
.

——————————————

📚📖📚ALLOH TAOLO HUZURIDAGI ENG AFZAL NAMOZ(juma kunining yana bir fazli)

#BIR_HADIS_SHARHI

Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi
:
"Nabiy sollallohu alayhi vasallam: "ALLOH HUZURIDAGI ENG AFZAL NAMOZ–JUMA KUNI TONGDAGI NAMOZNI JAMOAT BILAN O‘QISH", dedilar".
(Imom Tobaroniy rivoyati)

Bir tafakkur qilib ko‘ring: hadisda har kungi bomdod emas, nega aynan "juma kuni tongdagi" namoz ta’kidlanyapti?

Chunki, bu hadis Qiyomat haqida xabar berilgan hadisning mantiqiy davomidir. Qiyomatdan oldin qilishga ulgurgan eng oxirgi ishingiz o‘sha kuni "tongdagi namoz"ni jamoat bilan o‘qishingiz bo‘lsa, qanchalar yaxshi!

O‘zi, umuman, bomdod namozini har doim jamoat bilan o‘qish afzal. Biroq, aynan juma kuni bunga yanada qattiq ahamiyat berishimiz kerak ekan. Chunki, bu Qiyomatdan oldingi oxirgi solih amalimiz bo‘lib qolishi ham mumkin.

@laa_ilaaha_illallohu


📚📖📚ЖУМА КУНИДАГИ БАРҚАРОР СУННАТ АМАЛЛАР

📚📖📚Аллоҳ таоло барча иймонли бандаларининг ҳар икки оламда ҳам бахтли бўлишларини истайди. Илло, ўша бахтга сазовор бўлишлари учун қандай ҳаракат қилишлари лозимлигини шариатда аниқ белгилаб ҳам қўйган.

📚📖📚АЛЛОҲ ТАОЛО ЖУМА КУНИНИ БАРАКАЛИ-МУБОРАК ҚИЛИБ ҚЎЙГАН. ИЛЛО, дуолар аниқ қабул бўладиган бир соатни топишлари учун МЎМИНЛАРГА БУ КУННИ КЎПРОҚ ЗИКР ВА ДУОЛАР–ИБОДАТЛАР БИЛАН ЎТКАЗИШНИ БУЮРГАН.

📚📖📚Жума кунининг фазли ва унда қилинадиган амаллар ҳақида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилинган.

Уларнинг барчасини ўрганиб чиққан уламоларимиз энг фазилатли суннат амаллар сифатида қуйидагиларни
тавсия қилишади:

– ғусл қилиш;
– хушбўй сепиб, безаниш;
– мисвок ишлатиш;
– энг яхши либосларини кийиш;
– масжидга барвақт бориш;
– масжидга пиёда бориш
(ҳар қадам учун савоб умидида);
– масжидда бошқаларни сиқиб қўймаслик, одамларнинг елкасидан ошиб ўтиб, озор бермаслик;
– таҳиййатул масжид намозини ўқиш;
– имомга қараб, уни тинглаб ўтириш;
– хутба пайтида жим туриш;
– садақани кўпайтириш;
– "Каҳф" сурасини ўқиш;
– дуо ижобат бўладиган фурсатни қидириш;
– Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш!

ЖУМА КУНИДАГИ ЭНГ ФАЗИЛАТЛИ АМАЛ ЭСА–БАРЧА МЎМИН-МУСУЛМОНЛАР ҲАҚҚИГА КЎП-КЎП ДУО ҚИЛИШДИР!


📚📖📚JUMA KUNIDAGI BARQAROR SUNNAT AMALLAR

📚📖📚Alloh taolo barcha iymonli bandalarining har ikki olamda ham baxtli bo‘lishlarini istaydi. Illo, o‘sha baxtga sazovor bo‘lishlari uchun qanday harakat qilishlari lozimligini shariatda aniq belgilab ham qo’ygan.

📚📖📚ALLOH TAOLO JUMA KUNINI BARAKALI-MUBORAK QILIB QO‘YGAN. ILLO, duolar aniq qabul bo‘ladigan bir soatni topishlari uchun MO‘MINLARGA BU KUNNI KO‘PROQ ZIKR VA DUOLAR–IBODATLAR BILAN O‘TKAZISHNI BUYURGAN.

📚📖📚Juma kunining fazli va unda qilinadigan amallar haqida esa Rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan ko‘plab hadislar rivoyat qilingan.

Ularning barchasini o‘rganib chiqqan ulamolarimiz eng fazilatli sunnat amallar sifatida quyidagilarni
tavsiya qilishadi:

– g‘usl qilish;
– xushbo‘y sepib, bezanish;
– misvok ishlatish;
– eng yaxshi liboslarini kiyish;
– masjidga barvaqt borish;
– masjidga piyoda borish
(har qadam uchun savob umidida);
– masjidda boshqalarni siqib qo‘ymaslik, odamlarning yelkasidan oshib o‘tib, ozor bermaslik;
– tahiyyatul masjid namozini o‘qish;
– imomga qarab, uni tinglab o‘tirish;
– xutba paytida jim turish;
– sadaqani ko‘paytirish;
– "Kahf" surasini o‘qish;
– duo ijobat bo‘ladigan fursatni qidirish;
– Nabiy sollallohu alayhi vasallamga ko‘p salovot aytish!
–JUMA KUNIDAGI ENG FAZILATLI AMAL ESA–BARCHA MO'MIN -MUSULMONLAR HAQQIGA KO'P-KO‘P DUO QILISHDIR!

@laa_ilaaha_illallohu


ЖУМА НАМОЗИНИНГ ФАРЗЛИГИ ОЯТ БИЛАН СОБИТДИР


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

Эй, иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир.

("Жумуъа" сураси, 9-оят)

JUMA NAMOZINING FARZLIGI OYAT BILAN SOBITDIR


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

Ey, iymon keltirganlar! Juma kunidagi namozga chorlangan paytda Allohning zikriga shoshiling va savdoni qo'ying. Agar bilsangiz, ana shu o'zingiz uchun yaxshidir.
("Jumu'a" surasi, 9-oyat)

@laa_ilaaha_illallohu


📚📖📚ЖУМА ИБОДАТ БАЙРАМИДИР!

Жумани кимдир байрам эмас деса, адашганлардан бўлиши аниқ. Чунки, бу ҳақида саҳиҳ ҳадис бор.

#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Аллоҳ биздан олдингиларни жумадан адаштирди. Шанба куни яҳудийларга, якшанба куни насронийларга бўлди. Кейин Аллоҳ бизни келтириб, бизни жума кунига ҳидоят қилди. Шундай қилиб, жума, шанба, якшанба(б
айрам кунлари) қилди. Худди шунингдек, Қиёмат куни ҳам улар биздан кейиндир. Биз дунё аҳли орасида охиргилармиз, Қиёмат куни халойиқдан олдин ҳукм қилинадиган аввалгилармиз».
(Имом Муслим ривояти)

Жума куни мусулмонлар учун байрам эканига шу ҳадис далил бўла олади. Аммо, жума билан табриклаш маъносида биргина сўз ҳам йўқ бу ерда.

Қолаверса, бошқа кўплаб саҳиҳ ҳадисларда жума кунини кўпроқ ибодат билан: зикр, саловот, дуо, хайрли ишлар билан ўтказиш тарғиб қилинади.

Жума кунининг фазли ҳақидаги оятларни ва ҳадисларни ўрганиб чиққан уламоларимиз:
"ЖУМА ИБОДАТ КУНИДИР. УНИНГ БАЙРАМЛИГИ АЙНАН ИБОДАТ БИЛАН",

дейдилар.


📚📖📚JUMA IBODAT BAYRAMIDIR!

Jumani kimdir bayram emas desa, adashganlardan bo'lishi aniq. Chunki, bu haqida sahih hadis bor.

#BIR_HADIS_SHARHI

Huzayfa roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday dedilar:

«Alloh bizdan oldingilarni jumadan adashtirdi. Shanba kuni yahudiylarga, yakshanba kuni nasroniylarga bo'ldi. Keyin Alloh bizni keltirib, bizni juma kuniga hidoyat qildi. Shunday qilib, juma, shanba, yakshanba
(bayram kunlari) qildi. Xuddi shuningdek, Qiyomat kuni ham ular bizdan keyindir. Biz dunyo ahli orasida oxirgilarmiz, Qiyomat kuni xaloyiqdan oldin hukm qilinadigan avvalgilarmiz».
(Imom Muslim rivoyati)

Juma kuni musulmonlar uchun bayram ekaniga shu hadis dalil bo'la oladi. Ammo, juma bilan tabriklash ma'nosida birgina so'z ham yo'q bu yerda.

Qolaversa, boshqa ko'plab sahih hadislarda juma kunini ko'proq ibodat bilan: zikr, salovot, duo, xayrli ishlar bilan o'tkazish targ'ib qilinadi.

Juma kunining fazli haqidagi oyatlarni va hadislarni o'rganib chiqqan ulamolarimiz:
"JUMA IBODAT KUNIDIR. UNING BAYRAMLIGI AYNAN IBODAT BILAN",

deydilar.

@laa_ilaaha_illallohu


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَّصُوحًا عَسَى رَبُّكُمْ أَن يُكَفِّرَ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ يَوْمَ لَا يُخْزِي اللَّهُ النَّبِيَّ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ نُورُهُمْ يَسْعَى بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Ey iymon keltirganlar! Allohga xolis tavba qilinglar! Ajab emaski, Robbingiz yomonliklaringizni o‘chirsa va sizni (daraxtlari)ostlaridan anhorlar oqib turgan jannatlarga kiritsa. U Kunda Alloh Nabiyni va u bilan birga bo‘lgan iymon keltirganlarni sharmanda qilmas. Ularning nurlari oldilarida va o‘ng taraflarida yurib boradir. Ular esa: «Robbimiz, bizga nurimizni batamom qilib ber, gunohlarimizni mag‘firat qil, albatta, Sen har bir narsaga o‘ta qodirsan», – derlar.
("Tahrim" surasi, 8-oyat)

@laa_ilaaha_illallohu


📚📖📚TAVBA NAMOZI

Abu Bakr Siddiq roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dedilar:
“Qaysi banda gunoh qilsa, keyin chiroyli, mukammal tahorat olsa, so‘ng turib, ikki rak’at namoz o‘qisa,  so‘ngra Allohdan o‘sha gunohiga istig‘for  so‘rasa, Alloh uni kechiradi”.
(Abu Dovud va Termiziy rivoyati)

@laa_ilaaha_illallohu


يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَّصُوحًا عَسَى رَبُّكُمْ أَن يُكَفِّرَ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ يَوْمَ لَا يُخْزِي اللَّهُ النَّبِيَّ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ نُورُهُمْ يَسْعَى بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَبِأَيْمَانِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَتْمِمْ لَنَا نُورَنَا وَاغْفِرْ لَنَا إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Ажаб эмаски, Роббингиз ёмонликларингизни ўчирса ва сизни
(дарахтлари)остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. У Кунда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса: «Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни мағфират қил, албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан», – дерлар.
("Таҳрим" сураси, 8-оят)

@laa_ilaaha_illallohu


📚📖📚ТАВБА НАМОЗИ

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Қайси банда гуноҳ қилса, кейин чиройли, мукаммал таҳорат олса, сўнг туриб, икки ракъат намоз ўқиса,  сўнгра Аллоҳдан ўша гуноҳига истиғфор  сўраса, Аллоҳ уни кечиради”.

(Абу Довуд ва Термизий ривояти)

@laa_ilaaha_illallohu


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
A'uuzu billaahi minash-shaytonir-rojiym!
Bismillaahir-
Rohmaanir-Rohiym!

الحَمْدُ لله الذِي أحْيَانا بَعْدَ مَا أمَاتَنَا وإلَيْهِ النَشُور

«ALHAMDU LILLAAHILLAZIY AHYAANAA BA'DA MAA AMAATANAA VA ILAYHIN NUSHUUR.»
(Uyqudan turgan zahoti bir marta o'qiladi.)

Alhamdulillaahi Robbil olamiyn!
Ashhadu an-laa ilaaha illallohu va ashhadu anna Muhammadun 'abduhu va rosuluhu!

Tongda iymon bilan uyg'otganing uchun shukur, Allohim!
Bu ojiz qulingga yana bir kun hadya qilganing uchun Senga behad hamd-u sanolar bo'lsin, yo Zal-Jaloli val Ikrom!

Allohim, yo Robbal olamiyn, har bir mo'min bandangning bugunini kechasidan ko'ra ham xayrli va barakali qilgin!

بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

 «BISMILLAAHILLAZIY LAA YAZURRU MA'ASMIHI SHAY'UN FIL ARZI VA LAA FIS SAMAA'I VA HUVAS SAMI'UL ALIYM.»
(Yuz-qo'lni yuvgandan keyin uch marta o'qiladi)

Robbanaa 'atinaa fid-dunyo hasanatan va fil-oxirati hasanatan va qinaa azoban-nor!

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu!

Mana shu⬆️mo'min-musulmonning yangi yilni, yangi oyni, yangi kunni kutib olishidir. Ya'ni, umr bo’yi har bir tongimim, har bir kunimiz aynan mana shunday kalomlar bilan, duo va salomlar bilan boshlanishi kerak!

Uyg'ondik, aniqrog'i o'limdan keyin qayta tirildik–alhamdulilloh!

Bizga yashash uchun yana bir kun hadya etildi–alhamdulilloh!

Iymonimiz qalbimizda ham, tilimizda ham turibdi–alhamdulilloh!


O'ldirganidan keyin qayta tiriltirgani uchun Robbimizga shukrona aytamiz.

Yana bir yangi kunni hadya etgani uchun shukrona aytamiz.

Iymonimizni salomat saqlagani uchun yana shukrona aytamiz!

Ya'ni, mo'min-musulmon har tongni aynan ana shunday shukronalik bilan kutib oladi.

Yangi kundagi hayotini tongdanoq

ZIKR VA  DUOLA
R bilan,
ya'ni ibodat bilan boshlaydi.


@laa_ilaaha_illallohu




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#AZON_DUOSI

Jobir roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
“Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:
«Kim azonni eshitganida:

اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاَةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ، وَالْفَضِيِلَةَ، وَابْعثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«ALLOHUMMA! ROBBA HAZIHID-DA’VATIT-TAAMMA, VASSOLAATIL QOIMA, ATI MUHAMMADANIL-VASIYLATA VAL-FAZILA. VAB’ASHU MAQOMAM MAHMUDANILLAZI VA’ADTA»,

desa, qiyomat kuni unga shafoatim vojib bo‘ladi», dedilar».
(Buxoriy rivoyati)

Ma'nosi:
Yo Alloh! Ey, ushbu komil da’vatning va vaqti hozir bo‘lgan namozning Robbisi!
Muhammad sollallohu alayhi vasallamga vasila va fazilatni bergin.
Uni O‘zing va’da qilgan maqtovli maqomda tiriltir.


«Vasila» – jannatdagi oliymaqom manzila.
«Maqomi Mahmud»
(Maqtalgan Maqom) – Alloh taoloning «Shoyadki, Robbing seni Maqomi Mahmudda qayta tiriltirsa» oyati ila Alloh taolo tomonidan Muhammad sollallohu alayhi vasallamga va’da qilingan buyuk shafoat maqomi.

MO'MINLAR UCHUN AJOYIB XUSHXABAR BU:

Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning shafoatlariga erishib, Jannatlarga kirishimiz uchun BIRGINA SHU DUONI HAR BIR AZONDAN KEYIN DOIMIY RAVISHDA O'QIB YURSAK KIFOYA EKAN!


Izoh: Barchaning nomidan birgina imomning ushbu duoni o‘qishi kifoya emas.
Azonni eshitgan har bir namozxon azon duosini shaxsan o‘zi o‘qisa, sunnatga ergashgani uchun, Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning shafoatlariga noil bo‘ladi, in shaa Alloh!


Bizning vazifamiz faqat eslatish, xolos.

@laa_ilaaha_illallohu


لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا

Лаа йукаллифуллоҳу нафсан иллаа вусъаҳаа.

Аллоҳ ҳеч бир жонни имкониятидан ташқари нарсага таклиф қилмайди.
("Бақара" сураси, 286-оят)

Laa yukallifullohu nafsan illaa vus’ahaa.

Alloh hech bir jonni imkoniyatidan tashqari narsaga taklif qilmaydi.
("Baqara" surasi, 286-oyat)

@laa_ilaaha_illallohu


Душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутиш мақталган амал, аммо қатъий буюрилган ибодат эмас.

Шунинг учун, кимнинг имкони бўлса, соғлиғи кўтарса, шу кунлари рўзадор бўлгани яхши.

Аммо, бу кунлари рўза тута олмаган мўминлар ҳам асло мазаммат қилинмайди.


Чунки, ҳар ойда уч кунгина рўза тутиб ҳам йил бўйи рўзадор юрганлик савобини олиш мумкин.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ҳақда шундай деб марҳамат қилганлар:
"Ҳар ойда уч кун рўза тутиш–йил бўйи рўза тутишдир".

(Имом Бухорий ва
имом Муслим Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишган)

@laa_ilaaha_illallohu


#СУННАТГА_ЭРГАШИБ НАФЛ РЎЗА ТУТУВЧИЛАРГА ЭСЛАТМА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини яхши кўраман».  

(Термизий ривояти)

Ушбу ҳадисга эргашиб, суннатга мувофиқ рўза тутмоқчи бўлганларга эслатиб ўтамиз:
Бугун Ражаб ойининг учинчи пайшанбаси.

Саҳарликни бомдод азонидан 15–20 минут олдинроқ тугатиш афзал.
Ифторлик шом намози вақти кириши билан бошланади.


@laa_ilaaha_illallohu

Показано 20 последних публикаций.