Фильтр публикаций


Репост из: Мижозлар учун!
Ғояларим кўп эди ҳали

Бир куни қария яҳудий раввиннинг олдига келибди:
— Раввин, сен жуда билимдон, ва ақлли инсонсан. Менга ёрдаминг керак, илтимос! Товуқларим ўлиб қоляпти, нима қилишим керак?

Раввин ўйланиб қолибди ва Талмудни варақлаб чиқиб:
— Ҳозир сенга ёрдам бераман. Уйингга қайтгач, ҳовлининг ўртасига катта оқ доира чизасан. Бу ёрдам бериши керак.

Бир ҳафта ўтибди ва қария яна раввиннинг олдига келибди:
— Раввин, сен айтгандек қилдим, бироқ товуқлар барибир ўлмоқда.

Раввин яна ўйланибди ва жавоб берибди:
— Унда доиранинг ёнига яшил учбурчак чиз.

Бир ҳафтадан кейин қария яна келибди:
— Раввин, сен жуда билимдонсан, лекин товуқлар барибир ўлишда давом этмоқда.

Раввин бошини қашлаганча жавоб берибди:
— Ҳм, унда сен доира билан учбурчакни катта қизил квадрат билан ўраб чиқ.

Бир ҳафта ўтибди. Раввин қария билан кўришиб қолишибди ва ундан сўрабди:
— Хўш, товуқларинг қалей, яшаб кетдими?

Қария жавоб берибди:
— Ҳаммаси ўлиб бўлди.

Раввин:
Эҳ, афсус. Менда ҳали яна анчагина ғоялар бор эди!


- Сизларда бизнес процесслар йўлга қўйилганми?
- Қанақа бизнес, ака, биза давлат ташкилотимизку.

© Бир суҳбатдан

@KurbanoffYoq


Ўзбекистонда берилган ваъдаларни эслатсанг:

@KurbanoffYoq


- 1 этажни кутубхона қиламиз деб ёзиб қўйибмиз, нечта китоб бўлади деб ёзай?
- Билмадим, 1 миллион деб ёзгин, сандан нима кетди.

@KurbanoffYoq


Репост из: Мижозлар учун!
Шунақа эканмиш ©


Зўр маъно чиқади шу расмдан.

@KurbanoffYoq


Расм мана бу ердан ухлатилди

@KurbanoffYoq




Тошкентда битта хам парк, яшил худуд қолдирмасдан иложи борича ҳар бир квадрат метр ерни сотадиганлар, ароқ ичиш учун уйидан бор нарсасини сотадиган одамга ўхшайди - иложи бўлса тезроқ сотсаю, олган пулига арақ олиб ичиб ётса. Уни эрта билан иши йўқ, уйида сотишга нарса қолмаса нима қилиш билан ҳам иши йўқ. Мақсад сотадиган нарса борлигида тезроқ сотиш, эрта индин нима бўлади - бу уни бугун ўйлайдиган муаммоси эмас.

Тўғри кимдир пойтахтни ҳар бир квадрат метри пул келтириши керак, иқтисодий фойдали бўлиши кера деб айтар, бўш жойдан шаҳар бюджетига даромад йўқ деб айтар, лекин парклар, яшил худудлар, дарахтзорлар бузилиб, йўқотилиб, ўрнига бетондан кўп қаватли уй, савдо маркази ёки бизнес центр қурилидаган, ва тоза хавоси бузиладиган Тошкент яшаш учун хам, инвестиция учун қизиқарсиз шаҳарга айланади. Тоза ҳаво рейтингларини фақат Телеграмда уланиш учун фойдаланилмайди.

Яқинда Твиттерда бир ажнабий Тошкентга ишга чақиришди, нима қилай рози бўлайми деб ёзганди. Комментарийларни ўқиб кўрсангиз, ярмидан кўпи - Тошкент хавоси ифлос деб езишибди. Мана шаҳарга баҳо. Ваҳоланки яқин ўтмишда Тошкент энг яшил худудлар қаторида келтирилар эди, хозир эса Урганч ва Нукусни хавоси пойтахтникидан тоза.

Ерни сотиб бўлиб кейин нима қиламиз? Бошқа шаҳарга кўчиб кетамизми (-сизми)?

ИМХО

@KurbanoffYoq


Мана бу одам хам "камарни тақмаган" экан, унга ҳам худди шундай жарима учиб келибди. Ғаройиб, а?

@KurbanoffYoq


Sizning 01Х000ХХ raqamli transport vositangizga ST250100ХХХХХ sonli qaror belgilandi. 01.03.2025 gacha 50 %, 14.02.2025 gacha 30 % chegirma bilan to'lashingiz mumkin. Batafsil. Road.24
Барака топгурлар, жарима юбораркансила, матнни тўғри юборийла. 50% чегирма 01.02 гача тўланса, 30% чегирма 14.02 гача тўланса бўлади. Яъни, амалдаги қонунчилик бўйича жарима 15 кун ичида тўланса 50% чегирма, 30 кун ичида тўланса 30%.

P.S. Жарима меники эмас, мен ҳар доим камар тақиб юраман.

@KurbanoffYoq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шу "полоса босди" бизнес фақат бизларда бўлса керак.

@KurbanoffYoq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шунда Жаҳонгир ака билганми ёки сезганми?!

@KurbanoffYoq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Роса Тошкентга тўғри келадиган автомобил ишлаб чиқибди BYD.
Нима эмиш, ямалардан муаммосиз сакраб ўтаркан.

@KurbanoffYoq


Репост из: Kainbek
Қурбоновга свет беринглар!


Кеча кечкурун Тошкентга Erkak-дан самолет учиб келибди.

@KurbanoffYoq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мана шунақа шўпирлар қайси жойи билан ўйлаб автомобил бошқаради?!

@KurbanoffYoq


Уч нарсага кўз узмай қараб туриш мумкин:
1. Оловни ёнишига
2. Сувни оқишига
3. Ўзбекистонликлар импортга қўилган янги чекловларга хайрон бўлишига.

@KurbanoffYoq




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир вақтлари хайдовчилар патрул пост хизмати автомобилларини кўриб қолса, секинлашиб қоидани бузмаябманми деб ўйлаб, секин ўтиб кетишарди. Хозиргилар эса ...

Ички ишлар вазирлиги бу холатлардан чуқур ўйга тушадиган вақт келмадимикин?!

@KurbanoffYoq

Показано 20 последних публикаций.