Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилдиПойтахт ИИББнинг маълум қилишича, ҳолат 20-июн куни Мирзо Улуғбек туманида тунги соат 00:30 ларда содир бўлган.
Бир неча киши иштирокидаги жанжалда бир киши жабрланган. У “Бош мия чайқалиши, бош мия юмшоқ тўқималари лат ейиши” жароҳати билан хусусий тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. У жанжални яшириш учун тиббиёт ходимларига ўзи йиқилиб тушганини айтган ва орган ходимларига мурожаат қилмаган.
Маълум бўлишича, жанжалда таҳдид учун фойдланалиган тўппонча эмас, балки олов ёндиргич бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Батафсил 👉
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ