Kun Yangiliklari 24 - Tezkor Xabarlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


📰 Kun Yangiliklari 24 – Sizning ishonchli manbangiz! Har kuni 24 soat davomida sizga eng dolzarb yangiliklar va xabarlar! Iqtisodiyot, siyosat, madaniyat va sport sohalaridagi barcha muhim voqealar haqida xabardor bo‘ling.
Aloqa uchun 👉 @Kun_menejer

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Вақтида ухлаш бўй ўсиши ва ортиқча вазндан халос бўлишнинг энг осон йўлидир

● Соат 22:00 дан 02:00 га қадар организм ўзидан энг кўп миқдорда мелатонин ишлаб чиқаради. Мелатонин бўй ўсишига жавобгар бўлган гормондир.
● Айнан шу гормон организмдаги ортиқча ёғларни эритиш учун жавобгардир. Қолаверса, коллагенларни тиклаш хусусиятига ҳам эгадир.

Бундан ташқари, ушбу гормон

● терини янгилаш;
● суякни мустаҳкамлаш;
● иммунитетни кўтариш;
● ҳужайраларни тиклаш каби бир қатор муҳим вазифаларни ҳам бажаради.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


⚡️«ENTER ENGINEERING» ва шунга ўхшаш корхоналардан ойлигини ололмай юрган ўзбекистонлик ишчиларга мастер-класс: россиялик ходим 57 минг доллар ойлигини ундириб олди

Илья Пус исмли ходим 2024 йилнинг июнь ойидан ноябрь ойига қадар бўлган иш ҳақини ундириш учун Чилонзор бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилган. Мурожаатга кўра, фуқарога 57 минг доллар ундириб берилган.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


🇺🇿🇨🇳Ўзбекистонликлар апрелдан бошлаб Хитойга визасиз боришлари мумкин бўлади

UzAirways раҳбари ўринбосари Шуҳрат Ёдгоровнинг айтишича, Хитой билан визасиз режим бўйича келишув амалда апрелдан бошлаб ишлаши мумкин.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


💭Тошкент ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рейтингида биринчи ўринга чиқди

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛽️ Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи 55 фоизга ошади

2025 йил 1 апрелдан табиий газнинг 1 кубометри нархи ошади. Маиший истеъмолчилар учун янги тарифлар қуйидагича:
• 100 куб метргача – 1000 сўм (илгари 650 сўм).
• 100 дан 2500 гача - 1800 сўм.
• 10,000 - 3,000 сўмдан юқори.
• Суюлтирилган газ нархи 1 кг учун 2000 сўм бўлади.

Ноябрдан февралгача иситиш мавсумида чегара 500 куб метргача бўлади.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Келгуси 2 йилда ҳар иккита хонадондан бирининг томида қуёш панели ўрнатилади - Энергетика вазири

Вазир Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, аҳоли ва хўжалик субъектлари бинолари томларининг камида 50% да қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Ҳайдовчилар энди техпаспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ID-карта олиб юришлари шарт эмас

2025 йил 1 июндан бошлаб ЙПХ ходимига ID-картанинг электрон версиясини смартфонида кўрсатиш кифоя қилади.

Шунингдек, банкларда, нотариусларда, темир йўл станцияларида ёки аэропортларда сиз ID-картангизни телефонингиз орқали кўрсатишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 й. 897-сон “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта“ тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.

Бунда:

⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


✈️ Ўзбекистон хаво йўллари 33 йиллиги муносабати билан 30 фоиз скидка бериб юборди

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, тезда билет олишга улгуриб қолинглар, фақат 24 соат амал қилади акция

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Жиноят содир этган амалдорлар бир йилда давлатга 3,6 триллион сўм зарар етказган

2024 йилда 4900 нафардан ортиқ мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 3,6 трлн сўмлик зарар етказган.

Умуман олганда, 2023 йил билан солиштирганда жиноятчи мансабдорлар ҳам, улар етказган зарар ҳам анчагина ўсган.

Жиноятларнинг мутлақ катта қисми ўзлаштириш билан боғлиқ, 90%дан ортиқ жиноятларни «майда балиқ»лар - туман (шаҳар) мансабдор шахслари содир этган.

Фирибгар амалдорлар ҳам, порахўр чиновниклар ҳам 2023 йилдагига нисбатан яхшигина кўпайган.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


Эртага шимол ва Навоий—Бухорода ёмғир-қор, 29 январдан республиканинг бошқа вилоятларига аста-секин нам, аммо совуқ ҳаво оқимлари у даражада кўп бўлмаган қор улашиши мумкин.❄️

Ўзгидромет прогнозларида ҳам 29—30 январь кунлари республиканинг кўплаб вилоятларида қор ёғиш кутилмалари эълон қилинди.

Олдинроқ, Газета.ўз хафталик об—ҳаво шархида марказида атмосфера босими 1035 гПа гача бўлган антициклонал жараённинг Ўзбекистондан ўтиши унинг шарқий чеккасида нам ҳаво оқимини "чақириб', ундан қор ёғиш кутилмаларини эълон қилгандик.

Аммо, жорий антициклон марказининг айнан ҳудудларимиздан ўтиши жойларга у даражада кўп қор улашмаслиги ҳам бор гап.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️​​🚫“Довут ота” чегара ўтказиш пункти юк автомобилларидан ташқари барча учун 3 ойга ёпилади

Қозоғистон Республикасининг “Тажен” (Ўзбекистон Республикасининг “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати 2025 йил 1 феврал санасидан бошлаб 3 ой муддатга вақтинча тўхтатилади.

Мазкур чекловлар чегара ўтказиш пунктларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Қозоғистон Республикаси томонидан жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.

Шу сабабли ушбу давр мобайнида “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланувчи шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари “Яллама”, "Зангиота (Навоий чегара божхона пости)", “Оқ олтин” ва “Малик” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари сўралмоқда.

Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон)  чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


#Тезкор
❗️Бошловчи Нилуфар Сотиболдиевани ҳақоратлаган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Сотиболдиевани Instagramдаги изоҳлар орқали ҳақорат қилган, қўпол сўз ишлатиб, сўккан шахсга нисбатан ҳукм ўқилди.

Судланувчи Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган.

Унга иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


#Тезкор

⚡❄️ Бу ҳафта қор ёғиши ва ҳарорат -8 даражагача тушиши кутилмоқда 🥶

Янги иш ҳафтаси учун об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Абдураҳмон Ташанов ўзига босимлар бошланганини маълум қилди

Ҳуқуқ фаоли 26 январ куни Тошкент аэропортида паспорти олиб қўйилиб, ўзига ҳақоратомуз муносабат қилинганини айтган. Аввалроқ Ташанов ўзи ҳақида компромат йиғишга уринишаётгани ҳақида хабар қилганди. У энди президентга мурожаат қилмоқчи.

"26 январ куни Ҳиндистонга учаётганида, Тошкент халқаро аэропортида унинг паспортини олиб қўйиб, 1 соатдан ортиқ ушлаб туришган ҳамда ҳақоратомуз муносабатда бўлишган."

«Деҳлига жуда ёмон кайфиятда учяпман. Аэропортда нарсаларимни титиб ташлашди, паспортимни олиб қўйиб, бир соатдан ортиқ ушлаб ўтиришди. Ечинтириб, чотимгача текширишди. Ўта ҳақоратомуз муносабатда бўлишди. Кимга шикоят қиламан, ҳатто билмайман.

Аэропорт ходимларининг юз-кўзида хижолатчилик сездим. «Ака, хизматчилик, сизни таниймиз» дейишди. Бунақанги ҳақоратомуз муносабатдан сўнг ортга қайтмоқчи бўлдим, шеригим шаштимдан қайтарди. Шарафсизлар.

Ҳуқуқ ҳимоячиси бўла туриб, ўзгалар ҳуқуқини ҳимоя қилиб, шарафсизлар олдида ожиз қолдим. Соғлиғимга путур етди, ўтган ҳафта шифохонадан чиққандим. Минг лаънат!» — деб ёзган ҳуқуқ фаоли.


Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Саида Мирзиёева ЖСТга аъзо бўлиш йўлида 2024 йилда катта қадам ташлангани ва 2025 йилда ҳам бу ҳаракат давом эттирилишини маълум қилди

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлида 2024 йилда АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон имзоланган битимлар сони 23 тага етди. Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Термизда 8 ёшли бола Damas уриб кетиши натижасида вафот этди

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Бугун Намангандаги барча метан газ қуйиш шохобчалари соат 10:00 дан бошлаб иш фаолиятини тиклайди.

Маълумотларга кўра, бугун вилоятдаги барча газ шохобчалари фаолият олиб боради. Магистраль тармоқда газ босими пасаймаса, узлуксиз газ етказиб бериш таъминланади.

Ушбу хабарни барча ҳайдовчиларга етказинг!

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


#Диққат

⚡️Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи 55 фоизга ошади

2025-йил 1-апрелдан табиий газнинг 1 кубометри нархи ошади. Маиший истеъмолчилар учун янги тарифлар қуйидагича:

• 100 куб метргача – 1000 сўм (илгари 650 сўм).
• 100 дан 2500 гача - 1800 сўм.
• 10 000 - 3 000 сўмдан юқори.
• Суюлтирилган газ нархи 1 кг учун 2000 сўм бўлади.

Ноябрдан февралгача иситиш мавсумида чегара 500 куб метргача бўлади.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ


❗️Энди правасидан махрум этилган хайдовчилар яна автомобил бошқарса қамалади.

Жиноят кодексига янги – 261-2 моддаси киритилиб, унга кўра транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши шу ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда.

Правасиз юрганларни огоҳлантириб қўйинг.

Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ

Показано 20 последних публикаций.