#Раддия
#Соф_эътиқод
🔊 Аудиолавҳа
АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА НАЗДИДА ТАБАРРУК ҚИЛИШ МАСАЛАСИИмом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ мисолидаХатиб Бағдодий ўзларининг “Тариху Бағдод” номли китобларида ва у зотдан бошқалар Алий Ибн Маймундан ривоят қилишади, у зот айтадиларки: “Мен Шофеъий роҳимаҳуллоҳдан қуйидаги гапларини айтаётганимни эшитдим: “Мен Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ билан табаррук қиламан ва унинг қабрини олдига зиёрат учун бораман. Агар бирон ҳожатим бўлса икки ракаат намоз ўқийман ва ҳар куни у зотнинг қабрига бориб, унинг ҳузурида Аллоҳ таолодан ҳожатимни сўрайман. Мен у ердан ҳали узоқлашмасимдан ҳожатим рўёбга чиқарди.”
Ҳофиз Ибн Асокир “Тариху Димашқ” китобларида Асмаъийдан ривоят қилади, у зот айтадилар мен Амирул мўминийн Маъмунни 214 ҳижрий йилда Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ҳақларида қуйидагиларни айтаётганларини кўрдим: “Аллоҳ таоло Муҳаммад Идрис Шофеъийни тақво, илм, фасоҳат, одоб, диёнат ва салоҳият билан хослади. Мен отам Ҳорундан, Аллоҳ таолога Шофеъий билан тавассул қилганларини эшитганман, ваҳоланки у зот ҳаёт бўлганлар.”
✍️Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов @kukaldoshuz – diniy-ma'rifiy kanal!
Kukaldosh.uz |
YouTube |
Facebook |
Instagram |
Mundarija |
Murojaat