Kosonsoy.uz | rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Косонсой туман ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали
Сайт: kosonsoy.uz
Telegram:
https://t.me/kosonsoyhokimligi
Facebook:
https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/
Instagram:
https://instagram.com/kosonsoyhokimligi
👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🗣 Экстернат тартибида шаҳодатнома ва аттестат олиш истагидаги фуқаролар диққатига!

▫️Турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни тугатмаган фуқаролар экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топширишлари мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган «Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар 1.03.2025 кунидан 1.05.2025 кунигача (шу куни ҳам) қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий Регламенти» га асосан, Экстернат тартибида имтиҳонга ариза бериш Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилиши ва ИМТИҲОНЛАР Давлатобод тумани 58-сонли Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумтаълим мактабида ўтказилиши тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қиламиз.

▶️Қуйидаги телеграм гуруҳга аъзо бўлинг ва қўшимча маълумотларга эга бўлинг.
https://t.me/NamEksternat2025


🔰 Абдуқодир Ҳусанов – “Манчестер Сити“нинг феврал ойидаги энг яхши ўйинчиси!

▫️Ўзбекистонлик ҳимоячи "Сити"даги илк ойидаёқ Ҳоланд ва Гвардиол билан ой лауреати соврини учун курашаётган эди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 Косонсой туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

▫️Косонсой туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида “Нурафшон” маҳалласининг йўл бўйларига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Курбанов, туман ҳокими Дилмурод Қодиров, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилар, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар ҳамда нуронийлар иштирок этдилар.

Экотизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасидаги амалий ишлар туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 Шаҳодатномани маълумотини онлайн олиш мумкин

▫️Мактабни 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб тамомлаганлар my.gov.uz портали орқали умумий ўрта таълим шаҳодатномаси маълумотини онлайн, бир неча дақиқада олишлари мумкин. Хизмат бепул ва автоматик тарзда кўрсатилади. Илгари битирганлар эса "Шаҳодатнома дубликатини олиш" хизматидан фойдаланишлари мумкин.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Абонентларга санитар тозалаш хизматини кўрсатишда чекловлар мавжудми?

▫️Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги мутахассиси шарҳида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube


🔰 Нурафшонликлар бошқаларга ўрнак бўлишмоқда

▫️Косонсой тумани “Нурафшон” маҳалласи одамлари томорқачиликда барчага ўрнак. Маҳалладаги қайси хонадонга кирманг, томорқадан унумли фойдаланаётганликларига гувоҳ бўласиз.

Семинар қатнашчиларининг навбатдаги манзили ушбу маҳалла бўлди. Иштирокчилар маҳалланинг "Соёвул" кўчасига ташриф буюриб, аҳоли томорқасида ташкил этилган плёнка остига экилган бодрингчилик ҳамда картошкачилик билан танишдилар.

Шунингдек, семинар иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда мазкур маҳалладаги бир қатор хонадонларнинг томорқачиликдаги тажрибасини ўргандилар.

Семинарда Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Курбанов, туман ҳокими Дилмурод Қодиров, “Маҳалла еттилиги” вакиллари ҳамда нуронийлар иштирок этдилар.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳайҳотдек ҳовлисини бўш қўйиб, бир боғ кўк пиёзни бозордан ташиётган хонадонлар қаердаю бир қарич ерни ҳам бўш қўймай томорқасидан миллион-миллион даромад олаётганлар қаерда? "Нурафшон" маҳалласи аҳолисининг томорқадан фойдаланиш борасида амалга ошираётган ишларидан ўргансак арзийди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube



Показано 7 последних публикаций.