Komporuz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мурожаатингиз сир сақланишини кафолатлаймиз!
мурожаат юбориш: @komporuz_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"ЖОНИМ БЕГИМ"

Менинг қаддим тик туради сиз бор учун,
Қалам олдим кўнглимда бир сўз бор учун,
Югурасиз, еласиз кўп рўзғор учун,
Ўзингизни асранг дейман, жоним бегим.

Қувончдаман саройимда, уйимдаман,
Бахт деганин куйлаб юрган куйимдаман,
Миннатдорман сиз-ла ўтган кунимдан ман,
Сиз ёнимда бахтли юринг, жоним бегим.

Сиз тоғимсиз, улуғлигингиз йўқолмасин,
Озорингиз юрагимдан жой олмасин,
Меҳрибоним, ҳеч ким сиздай бўлолмасин,
Сиз суйганим, ардоғимсиз, жоним бегим...

❗️Яқинларга ҳам улашинг👇

@komporuz


#Диққат

❗Сохта электриклар пайдо бўлиб ахолидан 45 мингдан уйма-уй юриб пул йиғиб юришгани айтилмоқда

Улар 45 минг эвазига 1 йил электр хизматларини бепул қилиб берамиз дейишмоқда

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, улар сохта йўл билан пул ишлаётган мошенниклар бўлиши мумкин

@komporuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу валломат ким бўлди?

@komporuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Узи газни каердан сотиб олябмиз?

@komporuz


МИБдан қарздорлиги бор давлат банки — рекламалар учун миллиардлаб пул сарфлади

Ревизорнинг ёзишича, АТ «Халқ банки» реклама маълумотларини 40 та муаллифлик асарларининг қоғоз, аудио ва электрон шаклларига жойлаштириш мақсадида «Asaxiy Book» МЧЖ билан умумий қиймати 4 млрд сўмлик шартнома тузган.

Шартнома шартларига кўра, ушбу асарларнинг кириш қисмида «Халқ банки»га оид 10-15 қаторли матн, шунингдек, банкнинг бренди асарларнинг орқа муқовасида белгиланган жойда жойлаштирилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, АТ «Халқ банки»нинг Маъмурий ижро бюроси (МИБ) органларидаги қарзи салкам 400 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳолат банкнинг молиявий барқарорлиги ва харажатларнинг оқилона тақсимланиши ҳақида саволлар туғдиради.

АТ «Халқ банки» давлат банки эканлигини инобатга олган ҳолда, унинг харажатлари ва молиявий фаолияти кўпчилик эътиборида бўлиши табиий. Давлат маблағлари ва ташқи қарзлар ҳисобидан «кун кўрадиган» банкнинг катта маблағларни рекламага сарфлаши қанчалик самарали ва зарур эканлиги жамоатчилик учун муҳим савол туғдиради.

Банкнинг 4 миллиард сўмни реклама мақсадларида сарфлаши маркетинг стратегиясининг бир қисми сифатида кўрилиши мумкин. Аммо, бу харажатларнинг банкнинг молиявий барқарорлигига таъсири, ижтимоий аҳамияти ва иқтисодий самарадорлиги бўйича ҳисоб-китоблар шаффоф бўлиши керак.

@komporuz


Zomin aeroporti faoliyati vaqtincha to‘xtatildi

Mazkur aeroportda katta aviabortlarni qabul qilish bo‘yicha ikkinchi bosqich ta’mirlash va qayta jihozlash va meteorologik qurilmalarni modernizatsiya qilish ishlari amalga oshirilmoqda.

@komporuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қозоғистон ФВВ самолёт ҳалокатидан кейинги илк кадрларни эълон қилди

@komporuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Катта жиноятнинг олдини олишибди-ку азаматлар...

@komporuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тахрирсиз_узатилди

Хокимият машинасини навбатсиз газ куйиши албатда халкни бир тийинга олмаслигини яъна бир маротаба исботи, энди маъсуллар автобусда юрса боласи тушади да!

@komporuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 🇷🇺 Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувига келди

Ўзбекистон раҳбарини Владимир Путин қарши олди.

@komporuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇷🇺 Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда Оқтовдаги самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Россия ФВВнинг самолёти шифокорлар ва зарур ускуналар билан Қозоғистонга юборилади, деди президент.

@komporuz


“ENG YAXSHI YOSHLAR YETAKCHILARI” tanloviga YAKUNIY bosqichi 28-Dekabr 22:00 da ovoz berish yakunlanadi.(Qoraqalpog’iston res. 5-Yanvar)

Ushbu so’rovnomada tuman bo’yicha eng ko’p ovoz olgan 3 ta(har bir tumanda) nomzod, viloyat bo’yicha eng ko’p ovoz olgan 3 ta(har bir viloyatda) nomzod va respublika bo’yicha eng ko’p ovoz olgan 3 ta nomzod g’olib deb topiladi.

G’oliblar maxsus sovg’a va sertifikatlar bilan taqdirlanadi.

Ba’tafsil👉 https://yiltanlovi.uz/4-yilnng-eng-yaxshi-yoshlar-yetakchisi.html

@komporuz


Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳри яқинида "Озарбайжон ҳаво йўллари"нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Давлатимиз раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

@komporuz


Мазлумларни кулдирадиган,
Муштумзўрларни куйдирадиган канални биласизми?

Бу – эл севган “Муштум” журналининг телеграм канали!

Шахсан ўзим “Муштум” журнали расмий каналига обуна бўлиб,
маза қилаяпман!
Сизни ҳам ушбу каналга обуна бўлишга чақираман!
“Муштум”, барибир – МУШТУМ-да!  👉 @mushtumjurnali

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

@komporuz


1-yanvardan bolalar bogʻchasi uchun toʻlov oshiriladi

Toʻlov narxi joriy yilning iyun oyida ham oshirilgandi.

@komporuz


#ТЕЗКОР
❌Ақтаудаги авиаҳалокатдан омон қолганлар рўйхати эълон қилинди

1. Асанов Ринат, 03.11.2004, Қирғизистон
2. Османов Т., 20.08.1998, Қирғизистон
3. Жумалиэв Э., 07.04.1988, Россия
4. Эвстегнеэва К., 30.07.1990, Россия
5. Байрамзара А., 28.03.2004, Озарбайжон
6. Алиев З., 05.06.1998, Озарбайжон
7. Н. Жалелов, 01.09.1992, Озарбайжон
8. Мамедов З., 17.08.1988, Россия
9. Сираков Н., 17.03.1953, Озарбайжон
10. Арйсбаэва M., 06.02.1980, Россия
11. Асадов С., 15.08.1967, Озарбайжон
12. Бисекеэва D., 1970 йилда туғилган, Россия
13. Қораэв Н., 07.06.1988, Озарбайжон
14. Сейдахматова M., 1975 йилда туғилган, Россия
15. Қодиров Г., 28.05.1978, Озарбайжон
16. Разимли А., 20.09.1999, Озарбайжон
17. Эдиэв У., 15.09.1969, Россия
18. Неизвестний (Азой), Россия
19. Т. Жапаров, 26.04.1992, Озарбайжон
20. Дережиэв Т., 09.01.1959, Озарбайжон
21. Дирбисиков С., 30.12.1986, Озарбайжон
22. Папахов С., 30.10.1976, Россия
23. Кафа Ш., 26.01.1981, Озарбайжон
24. Лейла Лейла, 1996 йилда туғилган, Озарбайжон
25. Раҳимов С., 30.10.1976, Россия
26. Номаълум аёл, 32 ёш, номаълум
27. Номаълум аёл, 40 ёш, номаълум
28. Арсбоева M. (бола), 13.08.2013, Германия (миллати кўрсатилмаган)
29. Джерова Ш. (бола), 22.01.2008, Озарбайжон

Айни пайтда барча жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

@komporuz


Илҳом Aлиев самолёт қулаши ортидан Россиядаги саммитда қатнашмасдан, Озарбайжонга қайтди — ОAВ

Шунингдек, Озарбайжон президентининг топшириғи билан Рақамли ривожланиш ва транспорт вазири, Фавқулодда вазиятлар вазири, Бош прокурор ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Фуқаро авиацияси давлат агентлиги директори ўринбосари ва бошқа давлат идоралари вакиллари Қозоғистоннинг Aктау шаҳрига жўнаб кетди.

@komporuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Boku aeroportida aviahalokat tufayli yangi yil archasi olib tashlanmoqda

Ozarbayjon prezidenti Ilhom Aliyev qurbonlarning oilasiga hamdardlik bildirdi.

@komporuz


#такроран
#тахрирсиз_узатилди

Ассалому алейкум хурматли админ жамоаси бу мурожаатим кайта кайта ёзяпман алока банкни юкори ташкилоти борми йукми мурожаатими юборяпман жавоб берилмаяпти Андижон вилоят алока банкидан кредит олинган, кредитни кафил ойлиги хамда пластигидан тортип олинди. Кафилни ойлигидан ошикча тортип олинган пулни ошикчасини кайтарип беришда амалий ёрдам суреман 990177606

@komporuz


Боку-Грозний йўналишида парвоз қилган, бортида 67 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган самалёт Қозоғистонда халокатга учради.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган самолётда омон қолганлар бор, деб хабар қилди республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Хозирда омон қолганларнинг сони 28 нафарга етди, улардан 3 нафари болалар эканлиги айтилмоқда.

@komporuz

Показано 20 последних публикаций.