М. Зыгарнинг "Империя должна умереть" асарини тугатдим. Жуда ажойиб, тарихий воқеалар ўзгача контрастда ёритилган асар. Бунда кўпроқ оддий халқ, четдаги одамлар тақдирида болшевиклар революцияси қандай рўй берганини аниқроғи рўй бериши муқаррар бўлганини кўриш мумкин. 1917-йилги революция баъзиларга бирданига Ленин таъсири остида юз бергандек туюлсада, аслида тахт ағдарилиши 19-аср оҳиридан бошлаб равшанлаша бошлаган эди. Қатор иш ташлашлар, намойишлар билан ўша пайтдан ишчилар кўп ҳуқуқларини қайтариб олишган. Анча қурбонликлар ўтказишган. Суиқасдлар уюштирилган. Қисқаси революция бўлиши аниқ аммо қачон юз бериши номаълум бўлган десак бўлади.
Бу ҳудди Маркеснинг "Ошкора қотиллик қиссаси" ни эслатиб юборади. Асарда айнан инқилобгача бўлган ва инқилобга олиб келган барча ҳолатлар ёритилган. Толстой, Горкий, Чеховлар ҳақида ҳам кўп маълумотлар учрайди. Қисқаси зўр фойдали китоб. Тавсия.
👉@kitoblog👈