O'zbekiston Kinoarboblari IU


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


O'zbekiston Kinoarboblari ijodiy uyushmasining telegram messenjeridagi sahifasi.
Rasmiy sayt: Kinoarbob.uz👨‍💻
Bog'lanish uchun: @Kinoarboblarpress
https://www.facebook.com/kinoarboblari.ijodiyuyushmasi
https://www.instagram.com/kinoarboblar_iu/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Бугун, 25 апрель санаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр ҳамда кинорежиссёр Абдуҳалил Мигноров таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ижодкорга узоқ умр, оилавий фаровонлик ва ижодий бардавомлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Абдуҳалил Мигноров “Шайтанат”, “Осмондаги болалар 1-2”, “Сабр”, “Сув ёқалаб”, “Уқубат”, “Фидоийлар”, “Қудуқ”, “Кўргим келади” каби кўплаб фильмлардаги роллари орқали томошабин меҳрини қозонган. Режиссёр сифатида эса, “Зурриёт”, “Ота”, “Фидоийлар”, "Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий” фильмларини суратга олган.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 24 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, тажрибали кинорежиссёр ҳамда актёр Музаффар Шодиев таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизни ушбу айём билан муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий бардавомлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Музаффар Шодиев режиссёр Фотих Жалoловнинг “Хотира рашки”, “Катта ойи”, Фурқат Файзиевнинг “Ҳаёт ҳали олдинда”, Ҳамидулла Ҳасановнинг “Чавандоз”, “Болалик синовлари”, Мансур Абдухолиқовнинг “Қудуқ”, Рашид Маликовнинг “Тоға”, Ҳилол Насимовнинг “Ажал жодуси”, Зулфиқор Мусоқовнинг “Хазонрезги”, “Дадам бетоб”, “Берлин-Оққўрғон”, “Ҳайрат”, “Осмондаги болалар 3”, “Умида” бадиий фильмларида кинорежиссёр сифатида ижод қилган ва катта-кичик, ўзига хос ролларни маҳорат билан ижро этган.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли кинорежиссёр Иброҳим Расулов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизни ушбу айём билан муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий зафарлар тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Иброҳим Расулов ижоди давомида “Ака Шариф Тошкентда”, “Шариф оға Ҳивада”, “Ширин булоқ”, “Бурч”, “Бегона баҳор”, “Қисмат”, “Чирчиқ чироқлари”, “Қизғалдоқ”, “Ота”, “Жийда гули”, “Бир ўпичнинг баҳоси”, “Оппоқ орзулар”, “Муҳаббат баҳори”, “Ишқ ва андуҳ” каби кўплаб фильмларни суратга олган.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 22 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли кино ва театр актрисаси Гулҳумор Абдуллаева таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси актрисага узоқ умр, ижодий бардавомлик ва дунёдаги энг эзгу тилакларни йўллаб қолади. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Гулҳумор Абдуллаева “Орзу ортидан”, “Номус”, “Келгинди келин”, “Чашма”, “Забаржад”, “Кечикган ҳаёт”, “Балли Камолиддин”, “Паноҳ”, “Учар қиз”, “Новда”, “Хазонрезги”, “Бир кунлик тўй”, “Иссиқ нон”, “Жазо” “Пулинг бўлса
…” каби кўплаб фильмларда ҳамда қатор миллий сериалларимизда ранг-баранг ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор дубляж соҳасида ҳам кўплаб хориж фильмлари қаҳрамонларини ўзбек тилида гавдалантириб келмоқда.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 21 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, маҳоратли киноактриса Шоҳида Узоқова таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси актрисага узоқ умр, ижодий бардавомлик ва дунёдаги энг эзгу тилакларни йўллаб қолади. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 21 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, Кинематография агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Али Чориев таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва дунёдаги энг эзгу тилакларни йўллаб қолади. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 15 апрель - Маданият ва санъат ходимлари куни!

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ушбу сана муносабати билан маданият ва санъат соҳасининг турли жабҳаларида ижод ва меҳнат қилаётган барча ҳамюртларимизни самимий муборакбод этади.

Халққа маърифат улашиш йўлида асло толманг!

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


#таъзия

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси кино ва театр актёри Асқар Ҳикматовга падари бузрукворлари Аброр ота вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади.

Марҳумнинг охиратлари обод бўлсин!


Бугун, 14 апрель Ўзбекистон халқ артисти, таниқли кино ва театр актрисаси Муқаддас Холиқова таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси актрисага узоқ умр, ижодий бардавомлик ва дунёдаги энг эзгу тилакларни йўллаб қолади. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот ўрнида, Муқаддас Холиқова “Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси”, “Кўнгил кўчалари”, “Қайнона операцияси”, “Улфатлар 1,2”, “Бойвачча”, “Анора”, “Амакиваччалар”, “Ошиқлар”, “Виждон”, “Жаннат қайдадир”, “Таъзиядаги тўй”, “Севгинатор 1,2”, “Яша, хотин!” каби кўплаб фильм ва сериалларда ижро этган роллари билан томошабин меҳрини қозонган.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, “Ренессанс” кино уйи директори, киноташкилотчи Иброҳим Аҳмедов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва оилавий фаровонлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 13 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг фаол аъзоларидан бири, кинорежиссёр Баҳриддин Айназаров таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ижодкорга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий бардавомлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Баҳриддин Айназаров постановкачи режиссёр сифатида “Тузоқ” бадиий, “Ҳалол ўғирлик” бадиий-публицистик, “Суянч”, “Ўзбекистон қизлари” каби ҳужжатли фильмларни суратга олган. Шунингдек, у бугунга қадар давлат буюртмаси асосида суратга олинган жуда кўплаб фильмларда турли вазифаларда ижод қилиб, миллий кинематографиямиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 12 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ижодкорга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий бардавомлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Гулчеҳра Саъдуллаева кўплаб фильм ва спектаклларда бетакрор образларни гавдалантирган. Aктриса дубляж санъатида ҳам сермаҳсул ижод қилди. Унинг “Ўткан кунлар”даги Зайнаб, “Баҳор қайтмайди”даги Муқаддам образлари айниқса томошабинлар ёдида қолган.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


🎥 Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида янги имконият!

🎫 Энди чипта харид қилиш янада осон ва тез!
Сиз учун қулай онлайн хизматларни ишга туширдик — севимли фильмларга чипта олиш энди атиги бир неча дақиқада!

Қуйидаги платформалар орқали чипта харид қилиш учун:

🌐 Afisha.uz, Anons.uz, GTickets.uz, GP.uz сайтлари орқали;
📲 Click va Payme иловалари орқали;
🤖 @GetTickets_uzbot Телеграм боти орқали чипталарни харид қилишингиз мумкин!

🎬🍿 Чиптани онлайн харид қилинг, завқли дам олиш ва ёрқин хотираларни биз билан яратинг!

#Milliy_kino_saroyi #Onlayn_chipta #Afisha

🔂Миллий кино санъати саройи Ахборот хизмати
🌐 Web-site ✈️Telegram
🌐Instagram 🌐Facebook


Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Ўзбекистон санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, ҳужжатли фильмлар режиссёри Ҳожимурод Ибрагимовни муборак 90 ёшни қаршилаши муносабати билан самимий қутлаб, узоқ ва саодатли умр, тан сиҳатлиги ва кўнгил хотиржамлигини тилаб қолади.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Ҳожимурод Ибрагимов ижодий фаолиятини давомида “Жамила”, “Ёдгор”, “Нур қидириб”, “Туғилиш”, “Ойбек”, “Чўл, қўлингни бер”, “Куйла, Санобар”, “Ягона оилада”, “Инсон учун”, “Давр менинг тақдиримда”, “Менинг Ўзбекистоним” каби жуда кўплаб ҳужжатли фильмлар яратиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 10 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Бошқарув кенгаши аъзоси, Кинематография агентлиги Эксперт кенгаши аъзоси, киножамоатчилик ва ташкилотчилиги жонкуяри,
Манноб Қўчқоров таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизни ушбу айём билан самимий муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик, келгуси ишларингизда эса битмас-туганмас куч-ғайрат тилайди
. Соҳа истиқболи йўлида қилаётган амалий ишларингиз таҳсинга лойиқ!

Маълумот учун, Манноб Матлабович, Бутуниттифоқ кинематография институти(ВГИК)нинг И
қтисод факультетини тамомлаган бўлиб, қариб 50 йилдирки Ўзбек киноси тизимининг масъул лавозимларида ишлаб келмоқда. У 20 дан ортиқ бадиий фильмларнинг картина директори — продюсери ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида “Ўзбекфильм” киностудияси бош директори ва “Ўзбеккино” ДУК раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган. Маълум бир даврда, Тошкент халқаро кинофестивалининг ижрочи директори, Марказий Осиё ёш киноижодкорларининг "Ижодий парвоз" халқаро кинофестивали ташкилотчиси ва директори сифатида фаолият юуритган. Манноб Қўчқоров, бугунда Кинопродюсерлар гильдияни етакчиси ва БДКИ(ВГИК)нинг Тошкент филиали ўқитувчиси ҳамдир.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


#эълон

Бугун, 8 апрель соат 18:00да Ўзбекистон миллий кино санъати саройи (Панорама кинотеатри) да режиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан суратга олинган “Умида” (Фудзияма ҳақида туш) бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади. Барча ижод аҳли ҳамда киноихлосмандларини кутиб қоламиз!

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 7 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, маҳоратли кинооператор Музаффар Юсупов таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ижодкорга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий зафарлар тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Музаффар Юсупов “Келгинди келин”, “Сўнгги лаҳза”, “Ўзимдан ўзимгача”, “Ҳавфли саргузашт”, “Муҳаббатнома”, “Ўргимчак тўри”, “Дада”, “Тақдирлар”, “Сен кетма”, “Кўргим келади”, “Муҳаббатим”, “Дониёрнинг саргузаштлари”, “Ришта”, “Опа”, “Муқимий”, “Қари қиз”, “Доктор Абдуллаев” каби кўплаб фильмларнинг постановкачи оператори ҳисобланади.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 6 апрель санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Бошқарув кенгаши аъзоси, "KINOMANIYA" студияси директори, "Эзгу фильм" киностудияси таъсисчиси, Ўзбекистон Экологик партияси Бектимер тумани кенгаши депутати, кинопродюсер Зафар Юлдашев таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси сизни ушбу айём билан муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва оилавий фаровонлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот ўрнида, Зафар Юлдашев узоқ йиллардан буён профессионал кинопродюсер сифатида фаолият юритиб келмоқда. Унинг фильмографиясидан "Жаноб ҳеч ким", "Асал ойи", "Ой шуъласида...", “Онам билмасин”, "Элпарвар", "Исломхўжа", "Ибрат", "Илҳақ", “Баҳодир Ялангтўш” каби элимиз суйган ва қатор халқаро кинофестивалларда ғолибликни қўлга киритаётган фильмлар ўрин олган.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 5 апрель санаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор Мунаввара Абдуллаева таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ижодкорга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий бардавомлик тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Мунаввара Абдуллаева “Кичкина табиб”, “Осмондаги болалар 2”, “Аросат”, “Муҳаббатим-қисматим”, “Алданган аёл”, “Ўйин”, “Бахт уйи”, “Осмон яқин”, “Қовун”, “Иссиқ нон” каби кўплаб фильмлардаги роллари орқали томошабин меҳрини қозонган. Шунингдек, ижодкор узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўзининг педагогик фаолиятини олиб бориб, бугунга қадар ўзбек кино ва театр санъати учун жуда кўплаб кадрларни етиштириб келмоқда.


Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram


Бугун, 30 март санаси Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли киноактёр Хуршид Тўхтаев таваллуд топган кун.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ижодкорга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва ижодий зафарлар тилайди. Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Маълумот учун, Хуршид Тўхтаев “Оқтошлик болалар”, “Ҳур қиз”, “Сой қўшиғи”, “Паноҳ”, “Йиғламагин”, “Ёрим беозорим”, “Меросхўр”, “101 рейс” каби бадиий фильмлардаги ҳамда “Кайтар дунё”, “Умидинги сўндирама”, “Бир кам дунё”, “Она дарё”, “Синов”, “Бедор туйғулар”, “Таваллуд”, “Зурриёт”, “Тугун” каби сериаллардаги ижро этган роллари орқали элимиз меҳрини қозонган.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз:

Instagram | Facebook | Telegram

Показано 20 последних публикаций.