Khiva Official - Press service


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


— Xiva shahar hokimligining matbuot xizmati
— Пресс-служба хокимията города Хива
— Press Service of the City of Khiva
Veb-sayt: www.xivashahar.uz
Instagram: www.instagram.com/khiva.city.press

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Temur Davletov
Ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши керак

Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.

Бугунги асрга келиб табиат софлиги энг долзарб масалага айланди. Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эрозияси, чўлланиш, глобал исиш табиий мувозанатга ва одамлар соғлиғига зарар етказмоқда. Юртимизда бу олдиндан англаниб, атроф-муҳитни асраш чоралари кўрилмоқда.

Тадбирни видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар жамоатчилиги ҳам кузатди. У ерларда ҳам кўчатлар экилди.

Telegram | Instagram


Репост из: Temur Davletov
Шаҳар ҳокими Темур Давлетов навбатдаги ташрифи доирасида Хива шаҳар Марказий бозорида бўлиб, у ердаги ободонлаштириш ишлари ва ҳудуднинг умумий ҳолатини ўрганди.

Ҳоким бозордаги мавжуд камчиликларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини муҳокама қилиш мақсадида бозор масъуллари билан учрашди.

Шунингдек, савдо ҳудудини янада қулай ва замонавий қилиш учун тадбиркорларга муносиб шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Telegram | Instagram


Репост из: Temur Davletov
Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов бугун Қиёт маҳалласидаги қаровсиз ҳолатдаги ерлардан самарали фойдаланиш масаласини ўрганиш мақсадида маҳаллага ташриф буюрди.

У ерларни ободонлаштириш ва уларни иқтисодий жиҳатдан фойдали ҳолга келтириш бўйича масъуллар билан биргаликда жойига бориб, вазиятни ўрганди.

Шунингдек, ҳоким ушбу ташаббуслар маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш имкониятларини оширишга қаратилганини алоҳида таъкидлади.

Telegram | Instagram


Xorazm viloyati delegatsiyasi "Ipak yo'lida turizm" Toshkent xalqaro turizm yarmarkasida ishtirok qilmoqda

⬆️Xalqaro maydonda tobora nufuzi oshib borayotgan "Ipak yo'lida turizm" 29 - Toshkent xalqaro turizm yarmarkasi bo'lib o'tmoqda.
Mazkur xalqaro yarmarkada 4 mingdan ortiq ishtirokchilar qatorida Xorazm viloyati turizm sohasi vakillari, madaniy guruh, hunarmandlar va 50 dan ortiq tadbirkorlar ishtirok etib, keng ko'lamli targ'ibot ishlari hamda hamkorlik masalalari bo'yicha muzokaralar olib bormoqdalar.

⭐️Yarmarkaning Xorazm viloyati stendida viloyatimizning buyuk tarixini aks ettiruvchi Chodra hovli maketi, yashil turizmni belgisi sifatida "Gujum" daraxti, Ichan qal'aning loydan yasalgan maketi, Xorazmning o'ziga xos gastronamik turizm burchagi, Xiva qudug'i, Ichan qal'a davlat muzey qo‘riqxonasiga VR tur hamda tadbirkorlar uchun B2B zonalari joy olgan.

✅Shuningdek yarmarkada Xorazm viloyatining turizm salohiyati targ'ib qilinmoqda. Bunda viloyatdagi yangi turizm obyektlari, sayyohlar uchun yaratilayotgan qulayliklar hamda yangi tashkil qilingan turistik xizmatlar haqida ma'lumotlar berilmoqda.

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Temur Davletov


Репост из: Temur Davletov


Репост из: Temur Davletov


Репост из: Temur Davletov
Хива шаҳрида “Профилактика куни” ва “Хавфсиз ҳудуд - Долзарб 50 кунлик” доирасида тадбир ўтказилди

2024-йил 21-ноябрь куни Хива шаҳридаги Марказий вокзал ён-майдонида “Профилактика куни” ва “Хавфсиз ҳудуд - Долзарб 50 кунлик” махсус профилактика тадбири доирасида йўрикнома ўтказилди.

Тадбирда шаҳар сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилотлари ҳамда тегишли идоралар вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш ва жамоат тартибини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли билан ўзаро мулоқотлар чоғида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, профилактик чораларни кучайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

“Хавфсиз ҳудуд - Долзарб 50 кунлик” дастури доирасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашишнинг муҳим масалалари муҳокама этилди. Тадбир иштирокчилари профилактика тадбирларининг аҳамиятини ошириш мақсадида жамоатчилик билан ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Тадбир якунида ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Telegram | Instagram


Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Facebook|Instagram|X


Бу йил Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор, Ғиждувон туманларида амалга оширилган ишларнинг ижобий натижалари асосида “Камбағалликдан фаровонлик сари” комплекс дастури қабул қилинган эди.

Эндиликда кўп қиррали ёндашувлар асосида камбағал оилаларнинг аъзоларига сифатли таълим бериш, уларни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш, соғлиғини яхшилаш, психологик ёрдам кўрсатиш бўйича индивидуал кўмак бериш пакетлари бўлиши белгиланди.

2025 йилда 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш Вазирлар Маҳкамаси иқтисодий комплексининг асосий вазифаси этиб белгиланади.

Шу мақсадда камбағал оилалар болалари мактабларда чет тили, касб-ҳунар ва IT бўйича бепул билим олиши учун 500 миллиард сўм ажратилади. Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади. Бунга 2 триллион сўм йўналтирилади.

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга жами 46,5 триллион сўм маблағ сарфланади.

Ҳукумат 2030 йилгача ишсизликни халқаро эътироф этилган даража – 5-6 фоиздан оширмаслик бўйича долзарб вазифаларни ҳам самарали ҳал этиши лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Давлатимиз раҳбари Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишларини белгилаб берди.

Аввало, макроиқтисодий мувозанатни сақлаб, келгуси беш йилда иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоиз атрофида таъминлаш зарур. Бунда инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

Ушбу даврда Ҳукумат камида 100 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни ўзлаштиришга ҳамда йиллик экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга олиб чиқиб, унда тайёр маҳсулотлар улушини 50 фоизга етказишга эришиши лозимлиги таъкидланди.

Хорижий туристлар оқимини 5 йилда 15 миллион нафарга, туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга олиб чиқиш учун барча имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга норасмий иқтисодиётни “соядан чиқариш”да рақамли технологияларни таянч воситага айлантириш лозим. Хусусан, келгуси йилда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада рағбатлантириб, онлайн тўловлар улушини 60 фоизга етказиш муҳим вазифа бўлади.

Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида асосий чора-тадбирлар амалга оширилгани ва яқин йилларда ушбу ташкилотга албатта аъзо бўлиб киришимиз таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида келгуси йиллар учун катта марралар белгилаб олинган.

Хусусан, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб қўйилган.

Дастлаб бунга айримлар шубҳа ёки иккиланиш билан қараган, лекин ўз вақтида зарур чора-тадбирлар амалга оширилгани, барча имкониятлар ишга солингани туфайли бу йилнинг ўзида ялпи ички маҳсулот ҳажми 110 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Янги Ҳукумат, барча раҳбарлар биргаликда қаттиқ ишлаб, ислоҳотлар шиддатини пасайтирмасдан, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётимиздаги ўзгаришларни жадал давом эттирса, 2030 йилга бориб, иқтисодиёт ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш мумкинлигига ишонч билдирилди.

Бу натижани таъминлаш орқали аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини кескин яхшилашга эришилади.

Яна бир бор айтаман, бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади!”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X


Президент жаҳон миқёсида ҳукм сураётган бугунги ўта кескин ва оғир шароитда юртимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб, иқтисодиётимизда барқарор ўсишни таъминлаб, мана шундай марраларга эришиш осон бўлмаганини таъкидлади.

Келгуси 5 йилда аҳолимиз сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бундай демографик ўсиш, албатта, катта имконият, лекин, шу билан бирга бу ҳолат олдимизга янги-янги, ўткир вазифаларни қўйиши ҳам шубҳасиз.

Айниқса, камбағалликни қисқартириш, экология, энергетика, транспорт, йўл, ичимлик суви таъминоти, аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби муҳим соҳаларда халқимизнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётгани таъкидланди.

Шундай долзарб муаммоларга самарали ечимлар топиб, янгича фаолият олиб бориш Ҳукумат учун жиддий синов бўлиши табиий.

Бугун Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод ана шу масалаларнинг барчасини ҳисобга олиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Президентимиз ижтимоий соҳада муҳим ўзгаришлар рўй берганини таъкидлади.

Ўтган даврда 25 мингдан зиёд хусусий боғча, 70 га яқин нодавлат олийгоҳи ташкил этилиб, қамров мактабгача таълимда – 74 фоиздан, олий таълимда эса – 39 фоиздан ошди.

Ижтимоий хизматлар тизимида ҳам катта ислоҳотлар бўлмоқда. Барча ҳудудларда “Инсон марказлари” очилиб, ижтимоий ходимлар томонидан бевосита маҳаллаларда аҳолига 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.

Парижда бўлиб ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида азму шижоатли спортчиларимиз чинакам рекорд натижаларни
қайд этиб, жами 39 та медаль, жумладан 18 та олтин медални қўлга киритдилар.

Ўзбекистон тарихида илгари ҳеч қачон бўлмаган бундай ютуқлар барчамизга янги куч-ғайрат бахш этиши табиийдир”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X


Олдин тўлиқ давлат тасарруфида бўлган соҳалар, яъни, энергетика, кимё, авиация, геология, металлургия, машинасозлик, таълим ва тиббиётда хусусий секторга ва давлат-хусусий шериклик муносабатларига кенг йўл очилгани уларнинг ривожида кучли омил бўлмоқда.

Айниқса, энергетика соҳасида том маънода тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажми 1,5 карра ўсиб, 83 миллиард киловатт-соатга етгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

Сўнгги уч йилда умумий қуввати 2,7 миллион киловатт-соат бўлган 10 та йирик қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди. Муқобил энергия улуши ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпайди.

Facebook|Instagram|X

Показано 15 последних публикаций.