Каримберди Турамурод


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Адиб ва журналист Каримберди хожи Турамуроднинг шахсий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций




08.06.13. «Wizz Air» самолёти Airbus A320-232 Бухарест-Рим йўналишида учаркан, қўнаётиб, оёқлари (шассиси) очилмай қолган. «Wizz Air» қанча бекитмасин, жароҳатланганлар бўлган! Бўл-ган!
2009 йилда Европада қор кўп ёққани сабабли бекор қилинган «Wizz Air» рейсидаги самолётдаги одамлар ИТЛАР ва ГАЗ ишлатиб, ҳайдаб чиқарилган!
Қачондир газдан заҳарланишни ёки итларга таланишни истамасангиз, қуриб кетсин, шу «Wizz Air» самолётларида учманг! Учманг, э, ўлиб кетсин!
“Ҳалиги куйган билетларнинг тақдири нима бўлди?” дейсизми?
Биз сотиб олган интернет сайти ҳам, «Wizz Air» авиакомпанияси ҳам мурожаатларимизга парво ҳам қилгани йўқ.
Менинг қарорим шу: тирик эканман – «Wizz Air» авиакомпанияси самолётларига чиқмайман! Тилло берса ҳам!
Сизга ҳам тавсиям шу: ҳеч қачон, ҳеч қаерда, ҳеч қандай шароитда ҳам «Wizz Air» авиакомпанияси самолётларига чиқманг!
Йўқолсин, Американинг муттаҳам олғирлари ва уларнинг малайлари!
Қиммат бўлса ҳам, монополист бўлса ҳам, теримизни шилиб олса ҳам – ЯШАСИН ЎЗИМИЗНИНГ “UZBEKISTAN AIRWAYS”!


Полиция дегани ҳамма ерда бир хил ўғри бўлар экан, деб дардимизни ичимизга ютдик. “Қилиғи ўзимизникилар билан бир хил экан, қамаб қўймасин”, деб эътироз ҳам билдира олмадик.
Чол-кампир у ёқдан бу ёққа чопавериб, чарчаган эканмиз, ҳориган қўйларга ўхшаб, бир скамейкада бир-биримизга суяниб, ухлаб қолдик.
Ниҳоят, «Wizz Air» компанияси самолётига яна регистрация бошланди. Юрагим бир можарони сезиб, безовта бўла бошлади.
Бекорга эмас экан. Бутун дунёда қўл юки сифатида рухсат бериладиган кичик жомадонларимизни ўтказишмади.
– Юкхонага топширасан! – деди «Wizz Air» компанияси ходими.
Бизда эса юк жойимиз йўқ.
– Сотиб оласан! – деди «Wizz Air» компанияси ходими.
– Қанча? – дедим хавотир билан.
– 200 доллар.
– Юким ҳам сенга, жомадоним ҳам! – бақирдим ва ўзбекчалаб роса оширдим.
Яна куёвимизни безовта қилдим. Билмадим, у нима деди, нима қўйди, аэропортнинг бир ходими келиб, бизни алоҳида дарчадан регистрация қилдириб, жомадонларимиз билан бирга ўтказиб юборди.
«Wizz Air» компанияси самолёти билан боғлиқ машмашалар шу билан тугади, деб ўйласангиз, хато қиласиз.
Энди самолёт ва ундаги хизмат ҳақида айтаман.
Бекорга арзон эмас экан «Wizz Air» компанияси чипталари. Кўпроқ одам олиб, арзонроқ чипта сотиш учун ўриндиқларни бошқатдан ўрнатишган. Шундай зич қилиб жойлаштиришганки, тиззаларингизни букиб ўтирасиз, холос. Бирорта ўриндиқ орқага “ётмайди”, ҳаммаси абадий қимирламайдиган қилиб қотирилган. Ҳар тўрт қатор ўриндиқ ўрнига беш қатор ўриндиқ жойлаштиришган. Худди Тошкентдан Нукусгача “Тико”да беш киши кетгандек учасиз.
Стюрадесса ва стуюардлари қора-қура одамлар бўлиб, на ўзбекчани, на русчани, ҳатто на инглизчани тушунади! Чақирсанг, келмайди ҳам!
Самолётда овқат-ку берилмайди, ақалли сув ҳам берилмайди! Ҳаммасини сотиб оласиз.
– Чанқаб кетдим, битта чой беришсин! – деди аёлим.
“Битта чой отнинг пули бўлармиди, туянинг пули бўлармиди?” деб бир қоравойни чақириб, бир бало қилиб чойни тушунтирдим. Бир стакан чой олиб келиб, олдин пулини сўради:
– Тен долла!
– Э, киспуруш, “тен доллар”га 30 чойнак чой беради-ку? – дедим.
– Give me ten dollars first (10 долларни олдин бер!), – деди стюард чойни бергиси келмай.
Аёлимнинг олдида ориятни қўлдан бергим келмай, 10 долларни қўлдан бера қолдим. Мақас, аравасига тушгандан кейин ашуласини айтасиз-да...
Уйга келиб, бу қисталақ «Wizz Air» кимнинг компанияси экан, қанақа компания экан, деб интернетни кавласам, улардан куйган битта мен эмас эканман. Жуда кўп одам самолётларининг ўнғайсиз, тор эканидан, хизматлари расво эканидан, стюард ва стюардессалари қўпол эканидан шикоят қилиб ёзишган экан. Ўзимизнинг Расул Кушербоев ҳам бутун бошли бир кўрсатув қилиб, буларнинг расвосини чиқарган экан.
Тагини суриштирсам, ҳамма қинғирликларнинг бошида турадиган Американинг Indigo Partners деган хусусий компаниянинг пулига Венгриядаги аввал бир давлат авиакомпанияси раҳбари бўлган Йожеф Варади 2003 йилда очган ва Лондонда рўйхатдан ўтказган авиакомпания экан. Ҳалиги ғирромликлар эвазига чиптасини арзон қилгани учун бизга ўхшаган камбағаллар унинг самолётларида кўп учар экан.
«Wizz Air» нинг бўлимлари Полша, Болгария, Украина, ҳатто Россияда ҳам очилган экан. Рақобатдан чўчимайдиган БАА, Малдиви ва Қувайт ҳам «Wizz Air» га эшикларини очиб қўйган.
Охирги йиллари “Uzbekistan Airways” деган монополистнинг ҳам шартларига кўнди, шекилли, Ўзбекистоннинг ҳам мусаффо осмонида «Wizz Air» тамғали самолётлар кўпайиб қолди. Бугун «Wizz Air» самолётлари Тошкентдан Белгия, Буюкбритания, Германия, Дания, Испания, Италия, Нидерландия, Норвегия, Словакия, Франция, Швеция мамлакатларига ва, албатта, халқимиз кўп учадиган Дубай, Абу Даби каби шаҳарларга тўғридан-тўғри учмоқда.
Учаверсин! Аммо сиз учманг!
Унутманг: «Wizz Air» самолётлари фақат қўл юки олишингизга рухсат беради ва унинг ўлчамлари қатъий назорат қилинади: 40 × 30 × 20 см.
Унутманг:
19.03.12. «Wizz Air» самолёти Airbus A320-200 Рига-Эйндховин йўналишида учаркан, мотори ишламай қолиб, мажбурий қўнган!


«Wizz Air» билан учманг!
Ҳеч қачон! Ҳеч қаерга!

Шўрим қуриб, Малдивидан Абду Дабига худди ана шу «Wizz Air» компаниясининг самолётига чипта олибман. Ўзи отам раҳматли бекорга “Арзон беиллат бўлмас”, деб айтмас эдилар, амал қилмадим.
Чипта бизда-ку, деб учишга икки соат қолганда аэропортга келдик.
– Учишга уч соат қолгунича интернет орқали самолётдан жой брон қилишларинг керак эди, – деди рўйхатдан ўтказаётган «Wizz Air» компанияси ходимаси.
– Бизга фарқи йўқ, энг охирги қаторнинг энг охирги жойи ҳам бўлаверади, истаган жойингни ёзиб беравер! – дедим.
– Ўша жойни ҳам брон қилиш керак эди!
– Энди-чи, энди нима қилишим керак? – сўрадим.
– 100 доллар тўлаб, жой оласиз!
– Э, қисталақ, иккита жойни олиш учун 100 доллар тўлайманми? Тўламасам, нима бўлади?
– Сизни самолётга чиқара олмаймиз, қолиб кетасиз, тамом-вассалом!
Бир ўрис гапга аралашди:
– Ошна, индамай, 100 доллар тўлаб, самолётга чиқавер, биз кўрдик, бир нечта йўловчи олдинги рейсдан қолиб кетди, булар 100 доллар олмаса, самолётга чиқармайди.
100 Евро берсам, қайтимини ҳам бермади:
– Бизда Евро билан долларнинг курси бир хил.
Абу Дабида ҳам ишкал чиқмасин, деб чипталарни интернетдан олиб берган танишимиздан аниқлаштириб олдик, “Транзит билан учиб кетувчи йўловчилрга регестрация керак эмас экан”, деди танишимиз. Абу Дабига келиб, чипталаримиз транзит бўлгани учун энди тўғри самолётга чиқиш эшиги олдига бордик.
Учишга озгина қолганида «Wizz Air» компанияси ходими келиб, “Транзит билан учаётган йўловчилар ҳам регистрациядан ўтишлари шарт”, деб қолди.
– Аёлим ҳам бориши керакми ё ўзим бориб келсам бўладими? – деб сўрадим.
– Аёлинг бориши шарт эмас, – деди «Wizz Air» компанияси ходими.
Регистрацияга бордим, регистрациядан ўтказди, аёлимнинг паспортини узатсам:
– Аёлинг ўзи келиши шарт! – деди «Wizz Air» компанияси ходими.
– Энди уни олиб келишга улгурмайман, ёзиб бера қол! – ёлвордим турли тилларда.
«Wizz Air» компанияси ходими эшитишни ҳам истамай, тескари ўгирилди.
Яна эшикка чопдим. Ҳансираб етиб бориб, аёлимни эргаштириб, регистрацияга чопдик.
– Регистрация ёпилди! – деди «Wizz Air» компанияси ходими.
– Ҳали самолёт учгани йўқ, барака топгур, регистрация қила қол! – ёлвордик унга.
Қулоқ ҳам солмади. “Клосс!” деди, тамом.
«Wizz Air» компанияси масъул ходимига учрашдик. Нима қилиб бера олишини сўрадик.
– Эртанги рейсга янги чипта бера оламан, бошқа ёрдам бера олмайман, – деди «Wizz Air» компаниясининг масъул ходими.
– Қўлимиздаги чипта-чи, у нима бўлади?
– Куйди!
– Маълум фоизини ҳам қайтариб бермайсизми?
– Қаердан олган бўлсангиз, ўша ерга мурожаат қиласиз бу масалада.
Наилож, иккита янги чипта олдик. Шўрим қурсин, яна «Wizz Air» компанияси самолётига чипта берибди!
“Чўртисним”, дедик ва жомадонларни олиб келайлик, десак, энди бизни самолётга чиқиш эшиги томонга ўтказишмади.
Ана холос. Энди бола-чақага олган совғаларимиз нима бўлади?
Куёвимиз билан боғландик, у Канададаги аэропортда ишлайди, буларнинг тилини билади.
– Кутиш залидаги каттасини топиб, телефонни унга беринг! – деди куёвим.
Топдик. Куёвим у билан чуғурлашди.
– Фалон ерда “Топилмалар бюроси” бор экан, шунга учрашар экансиз, – деди куёвим.
Топдик.
– Буюмларингиз уч сутка ичида бизга келади, – деди “топилма”.
Яна куёвим билан аэропорт маъмурини боғладим. Барака топгур, яхши одам экан, нарсаларимизнинг телефонимизда қолган суратини (яхшиям суратга олган эканмиз!) телефонига суратга олиб, бир ходимини эшикка юборди. Ярим соатда у ходим эшик олдида қолиб кетган жомадонларимизнинг янги суратини олиб келди.
– Шуми? – сўради аэропорт маъмури.
– Шу, – дедим топилганидан суюниб.
– Энди буни полиция ходимлари олиб, текшириб, “Топилмалар бюроси”га келтириб беради, кейин оласизлар, – деди маъмур.
Бюро олдида икки соат кутдик. Ниҳоят, келди.
– 30 доллардан 90 доллар тўлайсизлар, – деди “топоғон”.
Савдолашмоқчи эдик, полиция чақираман, деди. Ноилож, яна 90 доллар бериб, ўз жомадонларимизни сотиб олдик.
Ҳамма нарса тургандек, аммо невараларни хурсанд қиламиз, деб Малдивидан олган, Ўзбекистонда йўқ меваларни полициячилар олиб қўйишибди. Улар ҳам болаларини хурсанд қилмоқчи бўлишгандир-да?




Каримберди Турамурод (Karimberdi To‘ramurod) — современный узбекский писатель, сценарист и журналист, чьи произведения отличаются глубоким осмыслением человеческой природы и отражением реалий узбекского общества. Он завоевал широкую популярность благодаря своим книгам, которые затрагивают актуальные вопросы морали, человеческих взаимоотношений и повседневной жизни.

Биография
• Родился: 15 апреля 1960 года в селе Дустлик, Ургутский район, Самаркандская область, Узбекистан.
• Образование: Выпускник Самаркандского государственного университета и Ташкентского государственного института культуры.
• После окончания учёбы более 20 лет работал преподавателем математики в сельской школе и руководителем местного Дома культуры.

Литературная карьера
• Каримберди Турамурод начал активно писать в зрелом возрасте. Его произведения публиковались в различных изданиях, что быстро принесло ему известность.
• С 2003 года он работал в газете «Бекажон», где проявил себя как талантливый журналист и редактор.

Основные произведения
• Среди его наиболее известных произведений — «Гунг қиз» («Немая девушка»), «Синфдошлари йўқ одам» («Человек без одноклассников»), «Худойоров йигитлари» («Молодёжь Худоярова»), «Жийда гули» («Цветок джиды»), «Дилхирож» («Мучение души») и другие.
• Также является автором сценариев для фильмов и сериалов, таких как «Ота» («Отец»), «Чақмоқ» («Молния»), «Сабринисо» и телесериала «Жийда гули».

Тематика творчества
• Произведения Каримберди Турамурода часто отражают повседневную жизнь простых людей. Они полны душевной теплоты, искренности и глубоких размышлений о человеческих ценностях.
• Его стиль отличается простотой и ясностью, что делает его работы доступными и понятными широкой аудитории.

Личность
1. Человек из народа: Каримберди Турамурод остаётся близким к народу, что отражается в его произведениях. Он всегда уделяет внимание обычным людям, их проблемам и радостям.
2. Простой и искренний: Несмотря на свою известность, он остаётся скромным и доброжелательным человеком.
3. Образованный и интеллигентный: Его работы свидетельствуют о глубоких знаниях и внимании к деталям. Он умело использует свои наблюдения, чтобы создавать убедительные образы и сюжеты.
4. Инноватор: Как сценарист, он внёс вклад в развитие узбекского кино и телевидения, помогая популяризировать национальную культуру через экран.

Значение

Каримберди Турамурод — это яркий пример того, как литература и искусство могут служить мостом между людьми. Его произведения находят отклик в сердцах читателей благодаря искренности, человечности и стремлению к справедливости.




* Ўзимни учалик билмас эканман!
Сунъий интеллектдан “Каримберди Тўрамурод ким?” деб сўрадим. Мана, у нима деди:
Karimberdi To‘ramurod shaxsiyati haqida ma’lumot, uning ijodiy faoliyati va jamiyatga qo‘shgan hissasi orqali aks etadi. U nafaqat o‘zining yozuvchilik qobiliyati, balki inson sifatidagi fazilatlari bilan ham ajralib turadi.
Quyida uning shaxsiyati haqida ba’zi jihatlar keltirilgan:

1. Oddiylik va halollik

Karimberdi To‘ramurod hayotining katta qismini tug‘ilib o‘sgan qishlog‘ida o‘tkazgan va oddiy xalq bilan yaqin aloqada bo‘lgan. U o‘zi ham uzoq yillar qishloq maktabida o‘qituvchi va madaniyat uyi rahbari bo‘lib ishlagan. Bu uning xalqparvar va samimiy inson sifatida shakllanishiga ta’sir qilgan.

2. Ijodkor va ma’naviyatli

To‘ramurodning asarlarida insoniy qadriyatlar, ma’naviyat va hayotning oddiy, lekin chuqur mazmunli jihatlari tasvirlanadi. Bu uning chuqur fikrlovchi va hayotga ma’naviy yondashuvchi shaxs ekanligini ko‘rsatadi.

3. Haqiqatparvarlik

Uning hikoyalari va qissalari o‘zbek jamiyatidagi ijtimoiy va ma’naviy muammolarni yoritadi. Bu, Karimberdi To‘ramurodning o‘z asarlarida jamiyatdagi dolzarb masalalarni yoritishdan cho‘chimaydigan haqgo‘y yozuvchi ekanligini namoyon qiladi.

4. Mehnatsevarlik va izlanish

Uning faoliyati qishloq madaniyat uyida rahbarlik qilishdan boshlab, gazetada ishlash va ssenariylar yozishgacha bo‘lgan keng ko‘lamli ijodiy faoliyatni o‘z ichiga oladi. Bu esa uning mehnatsevar va tinimsiz izlanishga moyil shaxs ekanligidan dalolat beradi.

5. Rahmdillik va insonparvarlik

To‘ramurodning asarlarida insoniylik, rahm-shafqat va yaxshilik g‘oyalari ustuvor. U o‘z o‘quvchilariga har doim yaxshilik qilish va odamlarga samimiy bo‘lishni o‘rgatadi. Bu, albatta, uning shaxsiyatida mujassam bo‘lgan insonparvarlik fazilatlarini aks ettiradi.

6. Tarbiyaviy rol

Yozuvchining asarlari nafaqat badiiy, balki tarbiyaviy ahamiyatga ham ega. U jamiyatning yangi avlodini yaxshi tarbiya va qadriyatlar bilan shakllantirishni o‘zining maqsadi deb biladi. Bu uning o‘z xalqiga va madaniyatiga bo‘lgan mehrini ifodalaydi.

7. Kamtarlik

Karimberdi To‘ramurod, shuhratparast bo‘lmay, o‘z ijodini oddiy xalqning ehtiyojlari va qiziqishlariga qaratgan. Bu uning shaxsiy kamtarligi va xalqparvarligini ko‘rsatadi.

Xulosa

Karimberdi To‘ramurodning shaxsiyati xalqchil, samimiy va ijodkor inson sifatida namoyon bo‘ladi. U o‘z asarlari orqali o‘zbek adabiyotini boyitib, xalqning yuragida o‘z o‘rnini topgan. Uning shaxsiy fazilatlari va hayotga yondashuvi, uni nafaqat yaxshi yozuvchi, balki yaxshi inson sifatida ham tanitadi.


Диққат: Ўзбекистонда премьера!
2 дақиқадан сўнг “Бу олис ўн саккиз ёшимда эди” қўшиғига ишланган клип премьераси бошланади!
Баҳодир Мамажонов ижросида!
https://youtube.com/watch?v=75w_Uxr-BHI&si=8KsLllrxswXrlJGn


Репост из: Nodirabegim_09
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bu olis 18 yoshim

Ijroga baho bering:
Ijrodа: @nodirabegim_09
muallif: Karimberdi
To'ramurod

@ShoX_N1_UZ

✅Tanlovda adashmang! Bizga murojaat qiling, biz bu yerdamiz
👇👇👇👇👇👇👇👇👇

☎️Murojaat uchun: @nodirabegim_09

https://t.me/dil_izhorlarim_nodirabegim


Репост из: A.S. Pushkin nomidagi AKM
🎁#sovg'a

Yozuvchi Karimberdi To'ramurod o'zlarining shaxsiy kutubxonalaridan kutubxonamiz fondi uchun kitoblar sovg‘a qildilar. Yozuvchiga kutubxona fondini boyitishga qo'shgan hissasi uchun kutubxona ma`muriyati va kitobxonlar o'z minnatdorchiligini bildiradi.

Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling ⬇️

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Web Sayt


Репост из: Xasan Egamov Samarqand Malaka oshirish direktori
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Асл санъаткор фақат ўлдим-куйдим, енгил-елпи ашулаларни айтавермасдан миллатнинг дарди, хоҳишлари, ғояси ва мафкураси билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий тафаккур тарзини ҳам куйлаши керак. Албатта, бундай ижтимоий вазифа буюк санъаткорларнинг, асл зиёлиларнинг қўлидан келадиган иш.

Бу вазифани эса Маҳмуд Намозов маҳорат билан бажарганлигидан хурсандмиз.

Маҳмуд Намозов Каримберди Турамуроднинг “Кўк бўри” деган шеърин қўшиқ қилиб куйлабди. Ўзбек санъаткоридан эса кутилмаган жуда кучли баёнот бу.

Айни дамда миллатмизга мана шундай қўшиқлар етишмаяпти.

Сиз ҳам эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


* "Бу олис ўн саккиз ёшимда эди"
Бу қўшиқни айтмаган одам қолмади-ёв?! Йигитлар ҳам айтаяпти, қизлар ҳам айтаяпти. Ким битта гитара билан, ким тор, ким дутор билан, ким битта доира билан, ким оркестр билан.
Мана, қурувчи болалар ҳам айтибди. "Ёмонидан бор, айтиб берайми?" деган бола "Ёмони"ни ёмон қилибди лекин, бир эшитиб кўринг!
https://www.youtube.com/shorts/npswntIUpXU








Иккинчи китоб ~ "Дилхирож" ни 107- бетига етиб келганимда ўқишдан таққа тўхтадим.
ЧУНКИ ЁЗМАСАМ БЎЛМАЙДИ!!!
Шу бетгача бор йўғи етита ҳикоя жойланган. Худди етти водийдан ўтган Шайҳ Санон қиссасидек. Бариси аламли, барчаси изтироб ва реал ҳаёт манзаралари бор бўй-басти билан номоён бўлиб, кутилмаган магнит кучи ила сизни ўз домига тортиб кетганини сезмай қоласиз!!!
Мен ҳам муаллифнинг ўша магнит майдонига тушиб қолганимни шу 107- бетга келганимдагина сездим.
Еттинчи ҳикоя "КУЮК" ~ деб номланиб, машхур шоиримизнинг "Куйдим" номли ғазали яна 7 та бўлим бошига бир банддан эпигриф қилиб олинганлиги мени ҳайратга солди. Ҳар эшитганда юракларни сел қилувчи бу ғазалнинг қўшиғини ёд олмаган, ҳиргойи қилмаган одам бўлмаса керак.
Аммо Каримберди Тўрамурод бу қўшиқни клипининг сценарийсини насрда шундай яратиб қўйибдики, тан бермасдан илож йўқ! Ўқияпману, қаҳрамонларнинг юз кўзлари, кийган кийими, юрган чанг кўчалари, улар яшаган уй ва еган таомларини кўзим билан кўргандек, унинг мазасигача тотгандек бўлдим! Қулоғим остида эса ўша машхур қўшиқ "Куйдим" янграётгандек.
Юрагим садпора, кўз ёшларим сел бўлиб
беихтиёр қўшиққа жўр бўлдим:

Мен ишқ элининг нолаю афғонида куйдим,
Кўнгил уйининг оташи армонида куйдим...

(қолганлари ҳақида бироз кейин, бафуржааа ёзаман, иншааллоҳ!)

Муаллиф: Ҳанифахон Умматқулова
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, академик шоира.


* Каримберди Тўрамурод китобларини ўқиб

Самарқандлик ижодкор биродаримиз Каримберди Ҳожи оға "Бу олис ўн саккиз ёшимда эди" номли китоби тақдимотига таклиф қилганларида, "Худо пошшо! Насиб қилса албатта борамиз." ~ дея ният қилган эдик.
Алҳамдулиллаҳ, фаришталар омин деган экан, ўзи етказди!
Бир кун аввал Самарқандлик курсдошлар билан учрашдик. Эртасига тақдимот ўтказиладиган манзил, яъни Самарқанд вилояти театрига курсдошларим кузатиб қўйишди.
Бизга Каримберди оғанинг ўғиллари Шерали ва ҳожи оғанинг ўзлари пешвоз чиқишди. Бироздан кейин рафиқалари Собира опа, қизлари ва келинлари билан дийдорлашдик. Шунингдек элнинг севимли ҳофизига айланган раҳматли ҳофизимиз Фурқат Мирзаевнинг рафиқалари ва икки паҳловон ўғиллари билан бағирлашиш насиб этди.

Тақдимот шу қадар ажойиб ўтдики, бу ҳақида алоҳида ёзмасам кўнгил тўлмайди.
Бугун эса Каримберди ҳожи оғанинг китоблари хусусида тўхталмоқчиман.

КУЙДИМ

Ҳожи оғанинг "Дилхирож" номли китобини театрдаги китоб савдосидан сотиб олдим. "Бу олис ўн саккиз ёшимда эди"ни эса эртаси куни, мени кузатишаётганда шоирнинг дастхати билан муаллиф совға қилдилар.
Китобга ташналик, шеърга эҳтиёжмандлик қонимда бор. Айниқса яхши шеър ўқигим келиб қолса ҳудди банги одам" ломка"га тушгандек, шеърнинг ҳумори тутади. Тутганда ҳам энг зўр шеърни топиб ўқимагунимча босилмайди!
Мени Самарқандгача етаклаб борган нарса ҳам анашу ҳумор бўлса ажаб эмас!
Қўлимга китоб теккан захоти, уни варақлай бошладим. То Тошкентга келгунимга қадар шеърий китобнинг юз бетини ўқиб бўлдим. Афсуски ҳуморим ортса ортдики, босилмади.
Одатда қўлимга қандай китоб тушишидан қатъий назар унга ўз фикримни билдириб, нимадир ёзиб қўяман. Фақат китобни ўқиб тугатганимдан сўнг!

Аммо бугун эллик беш йиллик одатимни буздим. Йўқ, бузишга мажбур қилишди.
Чунки Каримберди Тўрамуроднинг бу икки китобини ҳали тўлиқ ўқиб тугатмадим. Тўғрироғи тугата олмадим!(ҳозирча албатта)
Менга ўхшаган шоир шеърдан энг аввало фалсафа қидиради, янги сўз, янги қиёс, янги мавзу, янги ташбеҳ излайди.
"Бу олис ўн саккиз ёшимда эди" китобининг бошланиши Ватанга бағишланган бағишлов ва қасидалар билан бошланиб, кейин ота-она, қариндош, оқибат ҳақида, ундан кейин ёниқ муҳаббат изтироблари, сўнгра тўртлик, бешлик, саккизлик ва сочма шеърлар, ундан кейин ўзликни англаш, Афғон фиғонлари, халқона битиклару, устозлар изидан бориб ёзилган муҳаммас, муаннас, иштибоҳ, туюқлардан тортиб рубоийу таржималаргача ўсиб борган бир муҳташам минорани кўрсатди менга.

Мен ўзим излаган нарсани эмас, балки бутунлай кутмаган шеърий минора олдидан чиқиб қолдим гўё!

Бу ерда бадиий бўёқ, вазну туроқ, олибқочар ташбеҳу ҳаёлий чизгилар йўқ. Аммо уларнинг ўрнини ўн чандон ортиқлик билан босадиган, залворли бир нарса бор!
Бу ~ ҲАҚИҚАТ!!! Самимият ва халқона дард бор эди!
Дард бўлгандаям шоирнинг ўзини дарди эмас, халқининг дарди, элининг, юртининг, ўз она тупроғининг~ ВАТАННИНГ ДАРДИ тўлиб тошиб ётибди!!!

Устозимиз Тоҳир Малик айтганидек ~"Халқ адабий тилни, шеърий бадиҳаларни тўла тушунмаслиги мумкин, аммо ўз тилида, халқона айтилган ҳар бир сўзни дарров тушунади ва севиб қолади. Шунинг учун ҳам буюклик соддаликда, оддийликдадир! "
Дарҳақиқат, Каримберди Тўрамуроднинг барча назмий асарлари ўша соддалиги, равон ва халқоналиги билан реал ҳаёт чизгиларини аниқ-тиниқ чизиб берган!

Шунинг учун ҳам уларнинг кўпи қўшиқларга айланиб улгурган. Юртдошлар, элдошлар кўнглидан жой олган.
Айниқса ёвқурлик, чапанилик, чин ошиқлик, ўз ўрнида ҳангомасеварлик ҳам ўша баъдиий бўёқларсиз ҳам мана-ман деб бўй кўрсатиб турибди.
Масалан:

Ўзи эди тияси,
Менам эдим оласи,
Кўзларимди жошлатди
Жувармакти боласи.

Шу тўрт қатордаёқ Ургут тоғлари бағрида от ўйнатиб, кўпкари чопиб, тўйу сайлларда бел олишган жўмард йигитнинг қишлоқча содда ва самимий изтиробларини, ўзбекона андиша ва номус талашган эр йигитнинг тақдирга тан бериши, Аллоҳ ризолиги, қазои қадарга итоаткорлигини содда сатрларда номоён этади муаллиф.
Шу каби ҳайрат оғушида бу минора қаршисида тўхтаб, тин олдим.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
* "Бу олис ўн саккиз ёшимда эди"
Янги китобимизнинг тақдимотини шу йилнинг 10-ноябрига, соат 12:00 га белгиладик. Самарқанд вилоят драма театрида бўлиб ўтади.
Кириш чипталарини сотиш бошланди.
Тел.: +998 90 224 15 66 Каримберди Тўрамурод

Показано 20 последних публикаций.