Янги_кун муборак 🌞
ҚАДРДОНЛАР!
Орзуга берилма, армони ёмон.
Висолга берилма, ҳижрони ёмон.
Ҳар нима бўлса ҳам бўлайлик омон.
Омонат дунёнинг меҳмонларимиз.🌹🌿
Бировни ранжитма у ҳам ғанимат.
Яҳшилик қил аммо қилма ҳеч миннат.
Худбинлик, бахиллик биз учун иллат.
Омонат дунёнинг меҳмонларимиз.🌹🌿
Отангни, онангни асра борида.
Яҳшими ёмонми бўлгин ёнида.
Розиман деб кетсин сўнгги онида.
Омонат дунёнинг меҳмонларимиз.🌹🌿
Боғ ярат боғингда сайрасин булбул.
Янтоқлар унмасин унсин атиргул.
Бойлиг-у давлатга бўлиб қолма қул.
Омонат дунёнинг меҳмонларимиз.🌹🌿
Ухлама эрта кеч савобни изла.
Ўзингдан кичикми, каттами сизла.
Ҳаётда биргина яҳшилик кўзла.
Омонат дунёда меҳмонларимиз.🌹🌿
Дунёнинг мезбони дунё аслида.
Боқийлик йўқ ахир инсон наслида.
Ёзганим насиҳат оддий қасида.
Омонат дунёнинг меҳмонларимиз.🌹🌿🌹
✨
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🍃🌹💯🌹ДИЛОЗОРИМ 🌹💯🌹