Қамаши тумани ҳокимининг фуқаролар учун навбатдаги қабули ўтказилдиБугун туман Халқ қабулхонаси биносида Қамаши тумани ҳокими
Хуршид Усмонов, туман ИИБ бошлиғи, подполковник
Нодирбек Раҳимов, туман Халқ қабулхонаси мудири
Шерали Амантурдиев, туман ташкилот раҳбарлари, депутатлар ва нуронийлар иштирокида фуқаролар мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, уй-жой, банк кредити олиш, электр тармоғини яхшилаш, ички йўллар таъмири, солиқ йўналишида, даволаниш учун ёрдам каби мурожаатлари ўрганилди.
Бир қатор масалалар ўз ечимини топди ҳамда қўшимча ўрганиш, муддат, маблағ талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Qamashi24.uz |
Facebook |
Telegram |
Instagram