Иш ҳақи сақланмаган таътил ҳақида биламиз, иш ҳақи қисман сақланган таътил ҳақидачи?
Амалдаги МКнинг 240-моддасида “иш ҳақи қисман сақланадиган таътил” тўғрисида янги норма киритилди.
Эътибор беринг, "иш ҳақи қисман сақланадиган таътил". Буни янги таътил тури дейиш мумкин
.
Энди иш ҳақи сақланмаган таътил ўрнига иш ҳақи қисман сақланган таътил бериладими, деган хаёлга келманг. Иш ҳақи сақланмаган таътил бериш тартиби ҳам мавжудлигича қолган, фақатгина қўшимча тарзда “иш ҳақи қисман сақланган холда таътил бериш” тартиби ҳам киритилган.
Унга кўра иш ҳақи қисман сақланган таътил бериш тартиби ҳар бир ташкилотнинг ички локал ҳужжатларида, асосан, жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ҳамда меҳнат шартномасида назарда тутилиши ва календарь йил давомида энг кўп бериладиган муддати белгиланиши мумкин.
Бунда ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқишга розилигини иш берувчига ўз аризаси орқали билдиради.
Эътибор беринг, “ходим розилигини” дейилмоқда, бу дегани таътилнинг бу тури ҳам ходимнинг розилиги билан амалга оширилади, иш берувчи ходимни мажбуран бундай таътилга чиқаролмайди.
Бундан ташқари, корхонанинг локал ҳужжатлар (меҳнатга оид ички ҳужжатлари)да иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра унга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар ҳам назарда тутилиши ҳам мумкин.
Савол туғилади, шунда иш ҳақи қисман сақланган таътил берилганда ходимга тўланадиган иш ҳақи миқдори қанча бўлади? Бу ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан олинадими, ёки...?г
Ана энди асосий масалага етиб келдик
Амалдаги кодексимизнинг 240-моддаси, 4-қисмида иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқарилган ходимнинг иш ҳақи миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (яъни ҳозирги кунда 1 050 000 минг сўм) кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Шунингдек, бу қисмда агар ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлган даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилган бўлса, ушбу оширилишни ҳисобга олган ҳолда ходимга тегишли иш ҳақи миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши кераклиги ҳам кўзда тутилмоқда.
Экспертимиз: Эъзозабону МамаризаеваTelegram🚀I
Instagram 📷 I
Youtube 🎬