#Live
😎
Давлатимиз раҳбарининг таклиф-ташаббуслари партиямизнинг ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўз зиммасига олган вазифалари ижросига хизмат қилади🔍Бугун ЎзЛиДеП фракциянинг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз ёшлари билан бўлган мулоқотидаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди.
🔍Йиғилишда таъкидланганидек, Президентимиз ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида янги ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш, интилишларига шароит яратиш давлатимизнинг устувор сиёсатига айланган. Ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, улар бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ташкил этмоқда. Йиғилишда Президентимиз ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини қайд этиб ўтдилар. Жумладан, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилгани ёшларга берилаётган яна бир катта имкониятдир.
🔍Йиғилишда давлатимиз раҳбари ёшларни даромадли иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратганига алоҳида урғу берилди. Биргина ўтган йили 56 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Бу ўз самарасини бериб, ҳозирда 153 минг нафар ёшлар деҳқончилик билан шуғулланяпти. Шунингдек, Ёшлар кооперациялари ташкил қилиниб, ёшларнинг қишлоқ хўжалигида билим ва кўникмаларини оширишига ёрдам берилаётгани ҳам муҳим ташаббуслардан бири бўлди. Эндиликда Ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси орқали бино олаётган тадбиркорларга ускуна хариди учун 500 минг долларгача кредит ажратилади.
🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбарининг билдирган таклиф-ташаббуслари партиямизнинг ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, ёшлар тадбиркорлигини молиялаштиришга кўмаклашиш ҳамда ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш каби вазифалари ижроси учун ҳам муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
#uzlidep #fraksiya
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг