Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан мулоқот қилди. Шахсий қабулда 30 га яқин киши бошқарма бошлиғидан муаммоларини ҳал этишда кўмак сўрашди. Хусусан, саломатлигини тиклаш учун моддий қўллаб-қувватлаш, ижарага берган автомашинасини қайтариб олиш, олий таълим учун шартнома пулини тўлаш, хизмат жойини ўзгартиришда ёрдам зарурлиги баён этилди.
Шунингдек пуллари ва қарзларини ундириш, қонунбузарни жавобгарликка тортиш, зарарни қоплаш, оилавий ва қўни қўшнилар ўртасида юзага келган низони ҳал этиш, палстик картасидаги пуллари ўғирланганлиги ҳамда фирибгарликка оид муаммоларга ҳам ечим изланди. Бир неча ёшлар ИИОларида хизмат қилиш истагини билдиришди.
Мулоқот давомида кўтарилган масалаларнинг ижросини таъминлаш нуқтаи назаридан соҳа масъулларига топшириқлар берилди.
Website | Telegram |
Facebook | Youtube |
Murojaatyuborish