IYMON


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ушбу канал Ўзбекистон мусулмонлар ходими томонидан юритилади!
💵Реклама учун: @Luckymuslim

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


​​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида енгил амал бўлишига қарамасдан ажрининг улуғлигида Аллоҳнинг зикрига тенг келадигани йўқдир.

🍀1. Субҳааналлоҳ – 100 марта айтилади. Ушбуни айтувчига 1000 та ҳасанот битиб, ундан 1000 та гуноҳи ўчирилади.

🍀2. Алҳамдулиллаҳ - ададсиз, хоҳлаганча айтиш мумкин. У “тарозуни тўлдиради”. (ҳадисга ишора)

🍀3. Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳ – ададсиз, хоҳлаганча. “Ер билан осмоннинг ўртасини тўлдиради”. (ҳадисга ишора)

🍀4. Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи - 100 марта. Гуноҳлар ўчирилади. Қиёмат кунида ҳеч ким ундан афзали билан кела олмайди, илло шу билан.

🍀5. Субҳааналлоҳи вабиҳамдиҳи, субҳааналлоҳил ъазийм - ададсиз, хоҳлаганча. “Мезонда оғир, Раҳмонга суюкли” лафзлар. (ҳадисга ишора)

🍀6. Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи - ададсиз, хоҳлаганча. Бу Аллоҳга суюкли каломлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга суюкли каломлар. Улар хайрли каломлар ва “баақиятус солиҳаат” – боқий қолувчи солиҳ амаллардир.

🍀7. Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр – 100 марта. Ушбу дуони ўқиш 10 қул озод қилишга тенгдир, унга 100 та ҳасана ёзилади, ундан 100 та ёмонлик ўчирилади, Шайтондан ҳимоя, қўрғон бўлади. (10 та айтиш эса 4 та қул озод қилганга тенг бўлади).

🍀8. Бисмиллаҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи - ададсиз, хоҳлаганча. Ҳар қандай ишга киришганда ўқилади, хоссатан қийинчилик бўлганда.

🍀9. Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ - ададсиз, хоҳлаганча. Хатоларига каффорот бўлади.

🍀10. Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа оли Иброҳийма иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад, камаа барокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа оли Иброҳийма иннака ҳамийдум мажийд - ададсиз, хоҳлаганча.
Ҳар бир ўқилганда ўқиганнинг ўнта хатоси ўчирилади, ўнта даражаси кўтарилади, Аллоҳ унга ўнта саловот йўллайди. Шунингдек, ушбу саловоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

👉 @Iymon


Канал админи тарафидан текширилган....

Ушбу Улуг рамазон ойларида Аллохга к,арз берилар

Ассалому алейкум Азиз саховатпеша инсонлар мусофирда йурган юртдошлар Ман сизлардан ота онам учун йордам сураб мурожат киляпман.Онам жигар циррози дам еса тасвирда куриб Турганиздек холатталар йура олишмеди агар даволанмасалар ойогларини кесиб ташашаркан😭😭
Узим йолгиз Фарзандман айол бошим Билан дори дармонга маблаг тополмасдан сиз Сахий инсонлардан бошимни егиб йордам сураб чиктим.Илтимос Аллох йулида йордам берилар.

Уз кард:8600030484008515
Рахмонова Р

Хумо:9860030378415258
Рахмонова Р

Мурожат учун тел:+998500126823

Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан😭😭😭


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙Рамазондан бошқа ойда йўқ бахтлардан бири

Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

👉 @Iymon


​​🌙 РЎЗАНИНГ 8 ҲИКМАТИ

▫️1. Ихлос ва тақво

Рўза – Аллоҳ учун қилинган ибодатдир. Унда риё ва намойишкорлик бўлмайди, чунки рўза тутган одамни фақат Аллоҳ билади. Қуръонда бундай дейилган: “Эй иймон келтирганлар! Сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақволи бўлсангиз!” (Бақара, 183).

▫️2. Сабр ва ирода кучини мустаҳкамлаш

Рўза инсонни нафсига қарши мустаҳкам қилиб, унинг иродасини кучайтиради. Очлик ва чанқоққа сабр қилиш орқали киши ҳаётдаги бошқа синовларга ҳам чидамли бўлади.

▫️3. Шукр ва қадриятни англаш

Инсон одатда неъматларнинг қадрини уни йўқотганда билади. Рўза тутиш орқали киши таом, сув ва бошқа неъматларнинг аҳамиятини ҳис қилади ва Аллоҳга шукр қилишни ўрганади.

▫️4. Ҳақиқий бойлик тақвода эканини тушуниш

Рўза тутган одам, хоҳ у бой ёки камбағал бўлсин, бир хил аҳволга тушади. Бу эса инсонга моддий бойликдан кўра маънавий бойлик муҳимроқ эканини кўрсатади.

▫️5. Соғлиқ ва тиббий фойдалари

Рўза организмни тозалайди, ҳазм тизимини дам олдириб, турли касалликлардан ҳимоя қилади. Илмий тадқиқотлар рўзанинг токсинларни йўқотишга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беришини кўрсатган.

▫️6. Рўза ва ижтимоий бирдамлик

Камбағаллар ва муҳтожларнинг аҳволини ҳис қилиш орқали инсонда меҳр-оқибат, хайрия ва закот бериш ҳисси уйғонади. Бу жамиятда ҳамдардлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди.

▫️7. Дуоларнинг қабул бўлиши

Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди, чунки у Аллоҳ учун сабр қилиб, унинг розилигини истаган ҳолда ибодат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта одамнинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтор вақтидаги дуоси, одил подшоҳнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси” (Имом Термизий ривояти).

▫️8. Руҳий покланиш

Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий покланишдир. У инсонни гуноҳлардан тийишга, яхши хулқ-атворга, гуноҳ ва ёмонликлардан узоқлашишга ўргатади.

Рўза инсон ҳаётининг барча жабҳаларига ижобий таъсир кўрсатувчи улкан ибодатдир. У нафақат савобли амал, балки инсонни маънавий ва жисмоний жиҳатдан юксалтирувчи буюк ҳикматдир.

🤲 Аллоҳ барчамизга рўзанинг ҳақиқий ҳикматларини англаб, уни чуқур ҳис қилишни насиб этсин!

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙РЎЗА ТУТИШДАН МАҚСАДИНГИЗ НИМА?

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

👉 @Iymon


​​☝️Саноқли кунлар

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида тутса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинур”, дедилар”. Муттафақун алайҳ.

🔹Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да айтадилар: “Иймон ила”дан мурод, тутаётган рўзасини фарз амал эканига эътиқод қилиши, “иҳтисобан, яъни савоб умидида” бўлса, ушбу амали учун Аллоҳ таолодан савоб умид қилишидир.

🔹Хаттобий айтадилар: “савоб умидида” яъни, азм билан, савобига рағбат қилиб ва нафсининг поклигига уринган ҳолда тутса. Шунинг учун рўзасини оғир олмасдан, унинг кунларини чўзилиб кетган деб ҳисобламаган ҳолда тутса демакдир.

🔹Муновий “Файзул қодир”да айтадилар: “Ким Рамазон рўзасини иймонан тутса”, яъни Аллоҳ таолонинг (рўза учун) савоб беражагини тасдиқлаган ёки уни ҳақ деб билган ҳолда тутса; “савоб умид қилган ҳолда” бўлса, бу ишни Аллоҳнинг амри эканидан савоб умид қилиб, риё учун эмас балки ажр талабида ва Аллоҳнинг Важҳини ирода қилган ҳолда тутса. Ушбу амалини содиқ бўлиб, қўрққанидан ёки риё учун эмас, ростгўйлик, содиқлик билан амалга оширса, демакдир.

🔹Имом Нававий айтадилар: “иймонан”нинг маъноси, унинг фазилатини ҳақ эканини қасд қилиб тасдиқлаган ҳолда рўза тутса, демакдир. “савоб умид қилган ҳолда” бўлса,у бу рўзаси ила Аллоҳ таолони(розилигини) истайди ва инсонларни риоясини тутмайди ва ихлосга хилоф бўладиган бирон нарсани истамайди.

🔹“Иҳтисоб, яъни савоб умид қилиш” –Аллоҳ таолодан (рўзаси учун) савобни умид қилиш ва ажрни талаб қилишдир, деган маъноларни англатади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Админ тарафидан текширилган!!!

Ассалому алайкум Меҳрибон ва Саховатли инсонлар

Ушбу Улуг рамазон ойларида Аллохга к, арз берилар

Мани фарзандими Кузини хиндистонда апиратсия к,илдиришимиз кере екан духтирлар 25000,💲💵💵💵 керелигини айтишти.
Хали Операцияга етарли маблаг йук. фарзандими ахволи оғрилашиб қолгани учун зудлик билан апиратсия килдириш керак Ҳозирда апиратсия учун шароитимиз огир хатто дори дармонларига маблағ етқаза олмаяпмиз, қийналиб қолдик. Бормаган жойимиз ёрдам сўрамаган инсонимиз қолмаган ўзимиз ижарада яшаймиз.
Илтимос Аллох учун ёрдам Беринглар.

Узкарт... 5614682213493259
Убайдуллаев Д

Хумо... 9860100125522829
Убайдуллаев Д.



Мусофирдаги ватандошларимиз учун
2200701378776717
Собиров с Тинькофф
Мурожат 502303216

Илтимос Аҳли МУСУЛМОНЛАР Аллоҳ учун синовли кунларда Фарзандимга ёрда


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙РАМАЗОН НАФРАТ ЭМАС, РАҲМАТ ОЙИДИР!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨🤲🌙 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌸✨

✨Рамазон ойининг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошланди.
✨Аллоҳ барчамизни гуноҳларимизни мағфират қилсин!
✨Барча ибодатларимизни қабул айласин!
✨Жаннатда ота-онамизга
тож кийдиришимизни насиб айласин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ, «МАҒФИРАТ ДАҲАСИ» МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

🌙Намозни (0%)дан тез ва осон ўрганиш учун энг зўр канал!
🕋Қуроъни каримни ўқишни бошидан ўрганмоқчимисиз☺️
Унда бизни каналга қўшилинг
Сизга керакли барча дуоларни ҳам шу каналдан топа оласиз🤲

👉Намозни (0%)дан ўрганиш👈
👉Қуроъни ўқишни (0%) дан ўрганиш👈
•••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
Линк устига босиб бизга қўшилинг👇
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».

Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.

☝️«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

➡️ @NamozDarsliklari


РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА

  Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
— Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
— Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
— Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
— Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
— Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
— Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
— Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
— Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
— Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
— Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
— Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

👉 @Iymon


Канал Админи тарафидан текширилган...

ЕХСОН КИЛИБ ЙОРДАМ БЕРИЛАР АЛЛОХ РОЗИ БОЛСИН

Ушбу Муборек рамазон ойларида Аллохга к, арз берилар

Ассалому алайкум Мусулмон Ахли Сахий Саховатпеша инсонлар мусофирда йурган ватандошлар Фарзандим бахтсиз ходиса туфайли сиз тасвирда куриб турганингиздек шу холатдалар Шифокорлар 70 фоиз куйищ ташхисини куйишди уйимиз хам йониб кетди сотиш учун хич нимамиз колмаган сизлардан илтимос фарзандими хайотка кайтиши учун моддий йордам берилар. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан.

Уз кард: 8600490465244176
С.Рахмонов

Хумо: 9860160124775273
Б.Ахмаджонов

Мусофурдаги якинларимиз учун
2200701378776717

Собиров с. Тинькофф

Мурожат учун тел: 991774049

Ехсонларинг урнини Бехиссоб килиб тулдирсин Жаннати билан сийласин илтимос мурожатимга бефарк бу'мелар.... 😭😭😭


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рўзани очиб юборса...



🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳ

👉 @Iymon


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙🌺🌙 РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌸✨

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, РАМАЗОН муборак...

Хамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
Тақводор диндошим РАМАЗОН муборак!

🌙 РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

🌙Намозни (0%)дан тез ва осон ўрганиш учун энг зўр канал!
🕋Қуроъни каримни ўқишни бошидан ўрганмоқчимисиз☺️
Унда бизни каналга қўшилинг
Сизга керакли барча дуоларни ҳам шу каналдан топа оласиз🤲

👉Намозни (0%)дан ўрганиш👈
👉Қуроъни ўқишни (0%) дан ўрганиш👈
•••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
Линк устига босиб бизга қўшилинг👇
👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨ Хайрли тун, қадрдонларим!

✨ Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

✨ Тунингиз сокин бўлсин!

✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!


НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Канал админи тарафидан текширилган!


Muborek Ramazon oylarida Allohga qarz berilar



Farzandim Mashrabova Bibixojarxon siz azizlarning moddi yordamingizga muxtoj

Qizim Mashrabova Bibixojar doktorlar tashxisi boyicha orqa miyya atrofiyasi bilan kasallangan ushbu kassallik bilan ikki oylik chaqaloqliklaridan beri kurashib kelyabmiz xozir bir yarim yoshga tolganlar shu vaqt mobaynida Moskvada va Toshkentdagi bolalar pediyatiriya ilmiy-tatqiqot insituti ranimatsiya bolimida davolanib kelmoqdamiz bu kasallik uzoq vaqt davolanish va yaxshi parvatish natijasida tuzalib ketishini aytishmoqda yana besh yil mobaynida Moskivada reablitasiya muolajalarini olishimiz kerak

Bizning shaxsi karta raqamlarimiz.

5614682212676292
Jumagul Siidqova

9860100126260841
Siddiqova Jumagul


Musodurdagi yurtdishlarimiz

2200701378776717
Собиров с Тинькофф


Visa 4278320024629957
Siddiqova Jumagul



Muloqot uchun telefon raqamlarimiz
Tel 500227189
Alloh qigan exsonlarindan uzi rozi bulsin


🌹ДУОЛАР ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН МУБОРАК ОЙДАМИЗ!🌙

🤲КЎП КЎП ДУО ҚИЛАЙЛИК!


Аллоҳим! Рамазонда олий ҳиммат бер:

– рўза тутишга қодир жисм бер!

– таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!

– зикрли тил бер, Аллоҳим!

– хайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!

– Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил!

– мусулмон биродарларимга ҳам шуларни сўрайман!

– амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!

– рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!



АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!📲
••••••••••••••••••••••••••••••••••

👉 @Iymon


🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🌸 Рамазон рўзасин доим ДЎСТ тутинг,
🌺 Ортидан Аллоҳнинг СОВҒАсин кутинг,
🌸 Нома-ю аъмолга САВОБлар битинг,
🌺 Эвазига мукофот ЖАННАТни ютинг.

🎊 РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК АЗИЗЛАР!


«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
СИЗ ҲАМ РЎЗАДОРМИСИЗ😢?

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!📲

👉 @Iymon


​​​​​​#РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯЛАР

• ҒАНИМАТ

• Рамазон кириши билан:
1. Беҳуда гаплар ўрнига зикрни кўпайтиринг!
2. Аллоҳ берган неъматларига шукрни кўпайтиринг!
3. Кўп еманг!
4. Кўп ухламанг!
5. Кўчага зарурат бўлмаса чиқманг!
6. Ҳаромдан сақланинг!
7. Ғийбат қилманг!
8. Тил ва қўл билан инсонларга озор бериб қўйманг!
9. Телефонингизга ажратган вақтингизни бу ойда Қуръонга ажратинг!
10. Намозларни вақтида адо қилинг!
11. Нафл ибодатларни кўпайтиринг!
12. Аллоҳга тавба қилинг!
13. Қариндошларингизга силаи раҳм қилинг!
14. Ҳар куни иложи борича садақа қилинг!
15. Ота-онангиздан хабар олинг!
16. Ёлғон гапирманг!
17. Кунингизни интернетда, телевизор қаршисида бекорчи нарсалар билан ўтказманг!
18. Барча мусулмонларни, яқинларингизни дуода эслашни унутманг!
19. Яхшилик қилинг, ёмонликдан узоқлашинг!
20. Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилинг!
21. Намозларингизни жамоат билан ўқинг!
22. Азон ва иқомат орасида дуони кўпайтиринг!
23. Ҳар кун Қуръон ўқинг! Қуръон ўқишни билмасангиз тингланг ва ўрганинг!
24. Таровеҳ ва таҳажжуд намозини қолдирманг!
25. Доим таҳоратли бўлинг!
26. Ейиш-ичиш ва таом пиширишда исроф қилманг!
27. Сабрли бўлинг!
28. Умид қилинг!
29. Ниятингиз холис Аллоҳ учун бўлсин!
30. Ҳар куни битта янги ҳадис ўрганинг!

«Албатта, муслимлар ва муслималар, мўъминлар ва мўъминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва фаржларини сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир».
«Аҳзоб сураси» 35 оят.

• Рамазон барчамизга хайрли, барокатли, файзли бўлсин!
• Аллоҳим рамазонда куч-қувват ва офият бер!
• Рамазондан руҳан ва жисмонан покланиб чиқишимизни насиб эт!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👉 @Iymon

Показано 20 последних публикаций.